10.12.2015 йилдаги Ф-4577-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши, 10.12.2015 йилдаги Ф-4577-сон
Дата вступления в силу
21.12.2015
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармойиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқимизнинг асрий анъаналарини ҳисобга олиб, «Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади» деган ҳаётбахш қадрият ва олийжаноб ғоя жамиятда чуқурроқ англаб етилишига ва қарор топишига йўналтирилган кенг чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг даражасини янада юксалтириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, оиланинг мустаҳкам, соғлом ва аҳил бўлишида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида, шунингдек 2016 йил Ўзбекистон Республикасида «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Республика комиссияси иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Республика комиссияси (Ш. Мирзиёев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, бошқа жамоат ва ноҳукумат ташкилотларини кенг жалб этган ҳолда бир ой муддатда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг асосий йўналишларини чуқурроқ ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳлар ташкил этсин ва уларга республиканинг етакчи мутахассислари ва олимларини, кенг жамоатчилик вакилларини жалб этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш, хотин-қизларнинг турмуш шароити ва даражасини ҳар томонлама яхшилаш юзасидан олиб борилаётган кенг кўламли ишларни янада мантиқий давом эттириш мақсадида, қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик сув, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом эттириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт муассасаларининг, жумладан перинатал ва скрининг марказларнинг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт ҳамшираларининг сонини кўпайтиришни таъминлаш, акушер-гинекологлар ва болалар шифокорлари малакасини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдин тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш учун тиббиёт ходимларининг масъулиятини кучайтириш, шу асосда туғма ва ирсий касалликлар сонини камайтириш ҳамда ушбу мақсадларда поликлиникаларни замонавий ташхис ускуналари билан жиҳозлаш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилиши учун никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлигини аҳоли кенг қатламлари онгига сингдирган ҳолда катта тушунтириш ишларини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар ва мураббийлар билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, эр-хотин ўртасида, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин ўртасида, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қиз болаларни — бўлажак оналарни — жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда шакллантириш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринни эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланмиш мустаҳкам ҳаётий позицияни ва мустақил фикрлашни шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлом болани шакллантиришда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг, аввало қизларнинг иш билан бандлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга имтиёзли кредитлар, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш ишларини янада кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар бирлашмалари, фахрийлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу ишларга жамиятда ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларини кенг жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари раҳбарлигида «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг аниқ тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларни Республика комиссиясига тақдим этиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 10 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ф-4577-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 10 декабрдаги Ф-4577-сон фармойишига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини ишлаб чиқиш бўйича Республика комиссияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ш.М. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раҳбари

Р.С. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири, комиссия раҳбарининг ўринбосари

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раҳбарининг ўринбосари

В.А. Голышев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси

Б.Ю. Ходиев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Б.И. Закиров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

И.Э. Баситханова

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси

Г.К. Саидова

иқтисодиёт вазири

М.М. Икрамов

адлия вазири

А.В. Алимов

соғлиқни сақлаш вазири

А.В. Вахабов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

У.И. Иноятов

халқ таълими вазири

Б.М. Ахмедов

маданият ва спорт вазири

А.А. Абдухакимов

меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири

Ф.М. Муллажонов

Марказий банк раиси

Ж.А. Қўчқоров

молия вазири ўринбосари

А.Р. Тохтаев

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Т.К. Нарбаева

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

М.Б. Хазраткулов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

У.О. Холмухамедов

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги директори

У.З. Салимов

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори

О.О. Юсупов

Дин ишлари бўйича қўмита раиси

Ж.С. Иногамов

«Маҳалла» жамғармаси раиси

Н.У. Қосимов

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари вазифасини бажарувчиси

А.А. Маврулов

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари

Б.М. Ғаниев

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси

Б.К. Юсупалиев

Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, комиссия котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика комиссияси таркибига лавозимига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлари киради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 50-сон, 624-модда)