Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини такомиллаштириш йўли билан замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 15 сентябрь,
265-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 265-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 7-бандда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
учинчи хатбошидаги «технологик асбоб-ускуналар» сўзларидан кейин «хом ашёни дастлабки қайта ишлаш (тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бериш учун тамакини дастлабки тозалаш ва тайёрлаш) цехининг ва иккиламчи қайта ишлаш — сигарет ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехининг» сўзлари қўшилсин;
тўққизинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
«Бунда импорт бўйича келтирилган тамаки хом ашёсининг йиллик ҳажми тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 80 фоизидан ошмаслиги керак. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хом ашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак».
2. 9-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича таклиф қилинаётган қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси»;
тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 15-бандда:
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар қўшилсин:
«лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузилиши рўйхати»;
ўн иккинчи-ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи-ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 37-сон, 486-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)