09.09.2015 йилдаги 262-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.09.2015 йилдаги 262-сон
Дата вступления в силу
14.09.2015
Гулистон шаҳрининг 1-иловага* мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
архитектура ансамбллари яратиш, 2-иловага* мувофиқ мавжуд шаҳар ташкил қилувчи майдонларни ва обод хиёбонларни реконструкция қилиш, янгиларини барпо этиш, шу жумладан замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш йўли билан Гулистон шаҳрини қуриш;
3, 3а-иловаларга* мувофиқ йўл-транспорт инфратузилмаси ва аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш;
4, 4а, 4б, 4в, 4г-иловаларга* мувофиқ сув таъминоти, канализация, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти ва телекоммуникациялар тизимларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш ҳисобига Гулистон шаҳрининг муҳандислик-коммунал инфратузилмасини ривожлантириш;
5-иловага* мувофиқ Гулистон шаҳрининг уй-жой фондини ривожлантириш;
6 — 10-иловаларга* мувофиқ маданият, спорт, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш.
Ишчи гуруҳ ҳар 15 кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 мартдаги Ф-4421-сон фармойиши билан ташкил этилган Республика комиссиясига маҳаллий бюджетнинг прогноз параметрларини таъминлаш ҳамда солиқлар ва мажбурий тўловлар, жумладан муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлиқ йиғишга доир кўрилаётган мукаммал чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этсин.