16.12.1966 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пакт (бундан буён «Пакт» деб юритилади) мақсадларига бундан кейин ҳам эришиш учун ва унинг қарорларини амалга ошириш учун Пактнинг IV қисми асосида таъсис этилувчи Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитага (бундан буён «қўмита» деб юритилади) мазкур протоколда таъкидланганидек, ушбу Пактда ифодаланган ҳуқуқларимиз бузилиб жабрланаяпмиз, дея таъкидлаётган айрим шахсларнинг хабарларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш имкониятини бериш мақсадга мувофиқлигини эътиборга олиб, қуйидагилар борасида келишдилар:
1-модда қоидаларига риоя қилинган ҳолларда, Пактда қайд этилган ҳуқуқлардан бирортаси бузилган ва ҳуқуқий муҳофазанинг мавжуд бўлган барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинди деб уқтираётган шахслар қўмита кўриб чиқиши учун ёзма равишда хабар тақдим этиши мумкин.
1. 3-модда қоидаларига риоя этилган ҳолларда ушбу Протоколга мувофиқ қўмита ўзига тақдим этилган ҳар қандай хабарни мазкур Протоколда иштирок этувчи ва тасдиқлаётганидек Пактнинг бирорта қоидасини бузувчи давлат эътиборига ўша хабарни етказади.
қўмита 45-моддада назарда тутилган йиллик маърузасига ушбу Протоколга мувофиқ ўз фаолияти ҳақида қисқача ҳисоботни киритади.
2. Бекор қилиш 21-моддага асосан бекор қилиш кучга кирадиган санагача тақдим этилган ҳар қандай хабарга ушбу Протокол қоидаларини татбиқ этаверишга тўсқинлик қилмайди.
1 Ушбу Протоколнинг 8-модда 5-бандига мувофиқ берилган хабарномалардан қатъи назар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пактнинг 48-модда 1-бандида қайд этилган барча давлатларга қуйидагиларни маълум қилади:
a) 8-моддага асосан имзолашлар, ратификациялар ва қўшилишлар;
b) 9-моддага асосан ушбу Протколнинг кучга кириш санаси ва 11-моддага мувофиқ ҳар қандай тузатишларнинг кучга кириш вақти;
с) 12-моддага кўра бекор қилишлар.