Ҳужжат кучини йўқотган 08.11.2019 12.11.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2625
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг буйруғи, 12.11.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2625
Дата вступления в силу
17.11.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 08.11.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2625]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Респубикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 7 ноябрдаги 11-сонли «Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3195, 08.11.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон «Республиканинг иссиқлик ва сув билан таъминлаш ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош директор У. ХАЛМУХАМЕДОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 16 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
104-сон

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2014 йил 16 октябрдаги 104-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маиший чиқиндиларни ташиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон «Республиканинг иссиқлик ва сув билан таъминлаш ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ, қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чиқиндилар — ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қаттиқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти, шунингдек юридик шахсларнинг фаолияти (озиқ-овқат, шишалар, резиналар, қоғозлар, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш материаллари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор асбоблари, супуринди чиқиндиларининг, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғқозонларидан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган чиқиндилар) натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суюқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти, шунингдек юридик шахсларнинг фаолияти (оқова сувлар, чиқинди тўкиладиган ўралар ва септикларда йиғилиб қолган турли хил суюқ чиқиндилар, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ювинди чиқиндилари, марказлашмаган канализациянинг нажас чиқиндилари) натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчи — ижрочи билан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари бўйича белгиланган тартибда шартнома тузган юридик ёки жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижрочи — тузилган шартнома асосида истеъмолчиларга қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатувчи юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«сигнал» усули — хусусий сектордаги шохобчани чиқинди йиғувчи автомашинада айланиб чиқиб, сигнал бериш йўли билан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Қоидалар Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатишда қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Қоидалар радиоактив чиқиндилар, биологик чиқиндилар, даволаш-профилактика муассасалари чиқиндилари, зарарли моддаларни атроф муҳитга (атмосферага) чиқариб ташлаш ва зарарли моддаларни сув объектларига оқизиб юбориш билан боғлиқ бўлган ишлар соҳасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиб кетиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиб кетишни ташкил қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳарларда — ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман марказлари, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларида — туман ободонлаштириш бошқармалари ёки ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Чиқиндиларнинг аниқ ва узлуксиз ташиб кетилишини ташкил қилиш учун ижрочи томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чиқиндиларнинг тўпланиш меъёрларини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг даврий муддатларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахлат тўплаш шохобчаларининг контейнерлар билан жиҳозланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчилар билан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус транспорт воситаларининг йўналиш жадвалларини ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг даврийлиги аҳоли яшаш пунктлари, шаҳарнинг санитария ҳолати таъминланишини ва касаллик пайдо қилувчи бактериялар ривожланишининг олдини олиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда, жойлардаги иқлим шароитлардан келиб чиқиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади, бунда санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг охирги муддати ўтиб кетмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги: чиқинди йиғиш пунктларидан — ҳар куни, хусусий сектордан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротаба.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Махсус транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишларини ишлаб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Махсус транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишларини белгилаш учун ижрочи томонидан йўналиш харитаси ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Йўналиш харитаси ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалида чиқиндилар ташиб кетиладиган объектларнинг (ахлат тўплаш шохобчалари, ташкилотларнинг) манзиллари, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва телефон рақами ҳамда махсус транспорт воситаларининг чиқиндилар ташиб кетиладиган объектларга етиб бориш масофаси ва вақти кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чиқиндилар «сигнал» усулида олиб чиқиладиган жойларда йўналиш харитаси ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалида кўчаларнинг номлари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Махсус транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишлари йўналиш харитаси ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали асосида, ҳудуднинг бош режаси ҳамда ҚМҚ 2.07.01-94 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли яшаш жойларини режалаштириш ва қуриш» талаблари инобатга олинган ҳолда ижрочи томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ижрочи махсус транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишларини ишлаб чиқишда қуйидаги маълумотларга асосланиши зарур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатилиши лозим бўлган объектларнинг ва ҳудуднинг батафсил тавсифи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоҳида объектларда чиқиндиларнинг тўпланиш ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудуддаги йўлларнинг ҳолати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчалардаги ҳаракатнинг серқатновлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда қайта ишлаш объектлари ҳақидаги умумий маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир участкадаги контейнерларнинг умумий сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чиқиндиларни юклаш ва тушириш ишларига сарфланадиган вақт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Махсус транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишларини ишлаб чиқишда кўчаларда қайта қатновлар сонини камайтириш, биринчи навбатда серқатнов кўчаларда жойлашган ва чиқиндилар турли тизимларда йиғиладиган объектларни бирлаштириш, йўналишни имкон қадар шаҳар марказидан чиқиндиларни қайта юклаш ёки зарарсизлантириш жойи йўналиши бўйича белгилаш, кузовли махсус транспорт воситаларидан фойдаланилганда йўналишни кузовнинг сиғими тўлиқ банд бўлгунга кадар узайтириш имконияти ўрганилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Чиқиндиларни қайта юклаш ва зарарсизлантириш жойлари бир нечта бўлганда, махсус транспорт воситалари қатновлар сонини камайтиришни ҳисобга олиб, қайта юклаш ва зарарсизлантириш жойларига бириктирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Махсус транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишлари чиқиндилар ташиб кетиладиган объектлар ёки уларда тўпланадиган чиқиндилар миқдори, хизмат кўрсатиладиган ҳудудда махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланиш шарт-шароитлари ўзгарганда қайта кўриб чиқилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш ва олиб чиқиб кетиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, истеъмолчилар қаттиқ маиший чиқиндиларни бир маротаба ишлатиладиган пакетларга алоҳида-алоҳида жойлаб дастлабки саралашни ва уларни қуйидаги турларга ажратишни амалга оширишлари шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) пластмасса (пакетлар, идиш, тара, ўйинчоқлар, бутилкалар): қаттиқ пластмасса (пластмассадан ясалган мебель, резина пойабзал), юмшоқ пластмасса (шампундан бўшаган флаконлар, идишлар ва ҳоказолар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) металл чиқиндилари (металлдан ишланган турли маиший маҳсулотлар ва идиш-товоқ чиқиндилари, таралар, жумладан консерва банкалари): қора металл чиқиндилари (панжаралар, сим тўсиқлар, қувур қийқиндилари, арматура, маиший жиҳозлар ва хўжалик анжомлари), рангли металл чиқиндилари (алюминий симлар, мис симлар, алюминийдан ишланган идишлар, уй-рўзғор буюмлари), шиша (шишадан тайёрланган турли маиший маҳсулотлар ва идишлар чиқиндилари, таралар, бутилкалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) қоғоз чиқиндилари (қоғоз, картон ва қоғоз маҳсулотига тенглаштирилган бошқа маҳсулотлар чиқиндилари), ип-газламаларнинг қийқимлари ва бўлаклари, эски увада латталар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) қайта ишлаш ва утилизация учун ярамайдиган биологик ва бошқа чиқиндилар (кундалик ишлатиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндилари, жумладан турли хил озуқа, янги мева, полиз ва сабзавот маҳсулотларининг пўстлоқлари).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Чиқиндиларни ахлат тўплаш шохобчаларига жойлаштириш учун кўп квартирали уйлардаги истеъмолчилар қаттиқ маиший чиқиндиларни турлари бўйича пакетларга жойлаб, тегишли контейнерларга ташлайдилар. Хусусий уйларда яшовчи истеъмолчилар эса, сараланган қаттиқ маиший чиқиндиларни ўз уйларида сақлаб, «сигнал» усулида келган махсус транспорт воситасига жойлаштирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қаттиқ маиший чиқиндиларни ахлат тўплаш шохобчаларида алоҳида-алоҳида турларга ажратиш талаб этилса, бу вазифа санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ёки ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Таркибида симоб бўлган лампаларни тўплаш лампаларга шикаст етказилишига имкон бермайдиган ва ундаги симобли моддаларни ҳаво муҳитига, сув таъминоти манбаларига, тупроқ ва озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб кетишидан сақловчи махсус тараларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Контейнерлардан чиқиндилар тушиб кетиши ва ходимларга жароҳат етказишининг олдини олиш учун улар умумий ҳажмининг 90 фоизига қадар тўлдирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. 80 — 100 литр сиғимли контейнерлар икки ғилдиракли енгил аравада ташилиши керак. Аравалар бўлмаганда, контейнерлар чиқиндиларни махсус транспорт воситасига юклаш жойидан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада жойлаштирилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Контейнерлардан иккиламчи хом ашёни ажратиб олиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Контейнерлар чиқиндилардан тўлиқ, қолдиқсиз тозаланиши зарур. Улар ҳар доим соз қопқоқ билан беркитилган бўлиши ҳамда санитария талабларига мувофиқ дезинфекция қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Чиқиндиларни ташиб кетиш учун махсус транспорт воситаларининг тури ва сони ташиладиган чиқиндиларнинг ҳажми, олиб кетиш даврийлиги ва махсус транспорт воситаларининг самарадорлигини инобатга олган ҳолда аниқланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-§. Суюқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиб кетиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Канализация тизими мавжуд бўлмаган уйлардаги суюқ маиший чиқиндилар уларнинг тўпланиш меъёрларига мувофиқ, бироқ камида ҳар олти ойда олиб чиқиб кетилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суюқ чиқиндиларнинг тўпланиш меъёри чиқинди ташланадиган ўранинг ўтказувчанлик даражасига, тупроқнинг фильтрлаш коэффициенти, сизот сувларнинг сатҳи ва ҳар бир жисмоний шахс томонидан ишлатилган сувга боғлиқ ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Суюқ маиший чиқиндилар ташланадиган ўраларнинг деворлари ва туби сув ўтказмайдиган, ер устки қисми ювиш ва дезинфекциялашга қулай бўлиши, уларни жойлаштиришда махсус транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши учун зарур жой назарда тутилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Суюқ маиший чиқиндилар тўкиш станциялари, махсус ассенизация далалари ва бундай чиқиндиларни қабул қилиш ҳамда зарарсизлантиришга мўлжалланган бошқа жойларга олиб кетилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-§. Йирик ўлчамли чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиб кетиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Йирик ва габаритли чиқиндилар (мебель, совутгичлар, велосипедлар, газ плиталари, болалар аравалари), қорамол гўнги, қурилиш чиқиндилари, тупроқ, агротехника ишлари натижасида пайдо бўладиган чиқиндилар (новдалар, дарахт таналари, тўнкалар ва шох-бутоқлар) (бундан буён матнда йирик ўлчамли чиқиндилар деб юритилади) хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, профессионал бошқарув ташкилотлари томонидан тайинланган, вақтинчалик махсус ажратилган жойларга йиғиб турилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Йирик ўлчамли чиқиндилар тўплаш жойлари қаттиқ қопламали ва махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қулай ҳамда хизмат кўрсатиладиган уйларга 20 метрдан яқин ва улардан 300 метрдан узоқ бўлмаган масофада жойлаштирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Йирик ўлчамли чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун ағдарма очиқ кузовли ёки катта ҳажмли турар жойлар ҳудудида ажратилган махсус майдонларда ўрнатиладиган бункер тўплагичлар билан таъминланган махсус транспорт воситаларидан фойдаланиш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Йирик ўлчамли чиқиндиларни контейнерларга ташлаш ва улардаги чиқиндилар билан биргаликда ташиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Йирик ўлчамли чиқиндилар уларнинг тўпланиш меъёрларига мувофиқ, бироқ ҳар ойда камида икки маротаба олиб чиқиб кетилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-§. Чиқиндиларни йўлларда ташиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Ижрочи махсус транспорт воситаларини санитария қоидалари ҳамда техника хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳолда йўналишга чиқариши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Махсус транспорт воситаларини йўналишга чиқаришдан олдин уларнинг техникавий, санитария ҳолати ва ташқи кўриниши кўздан кечирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Махсус транспорт воситасининг экипажи ҳайдовчи ва юкловчилардан иборат бўлиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Чиқиндиларни махсус транспорт воситасининг белгиланмаган жойларига қўйиб ташиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Чиқиндиларни ташишга ихтисослаштирилмаган — ағдарма, бортли транспорт воситаларидан махсус транспорт воситаси сифатида фойдаланилганда, сочилувчи жисмларнинг йўлга тўкилиши ва суюқлик (фильтрат) оқишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-§. Чиқиндиларни полигонга жойлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Полигон ҳудудига кираётган ва ундан чиқиб кетаётган махсус транспорт воситалари кириш пунктида махсус дезинфекцияловчи тўсиқдан ўтиши, оғирлиги тарозида тортилиши, рўйхатга олиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Махсус транспорт воситаларининг полигонга кириши ва унинг ҳудудида ҳаракатланиши тасдиқланган йўналишлар бўйича амалга оширилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Чиқиндиларни тушириш вақтида махсус транспорт воситаси қўл тормозида ишончли тўхтатилган, ҳаракатни алмаштирувчи мосламадаги пастки узатмадан ёки орқага ҳаракатланувчи узатмадан узиб қўйилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Махсус транспорт воситаси ёки тиркаманинг бортлари камида икки нафар ходим томонидан очилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Бортларни очишдан олдин юкланган чиқиндилар хавфсиз ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилиниши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Юк устига ёпилган брезент ёки бошқа материални олиб ташлаш учун кузов устига чиқиш ман этилади. Бунда бу иш бортлар очилгандан кейин ердан туриб бажарилиши керак. Брезент ёки бошқа материални бортларни очмасдан олиб ташлаш лозим бўлганда мазкур иш махсус транспорт воситасининг зинапояси устида ёки бошқа хавфсиз жойда турган ҳолда бажарилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Бортли транспортлардан чиқиндиларни қўлда тушириш шамолга тескари ҳолатда, унинг фақат бир томонидан амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Полигон ҳудудида махсус транспорт воситалари ҳаракатланадиган йўллар қаттиқ қопламали йиғма қисмлардан ишланган бўлиши, улар қишда муздан тозаланиб, қум ёки шлак сепиб қўйилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Чиқиндиларни тушириш майдончасида махсус транспорт воситалари кетма-кет жойлаштирилганда, уларнинг оралиғи 1 метрдан, ёнма-ён турган махсус транспорт воситалари орасидаги масофа эса 4 метрдан кам бўлмаслиги зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Ҳар бир чиқинди тушириш майдончаси кириш жойида ушбу ҳудудда бир вақтнинг ўзида тўхташи ва ишлаши мумкин бўлган махсус транспорт воситаларининг сони кўрсатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Қоронғи вақтларда ишларни бажариш учун чиқиндиларни тушириш майдончалари зарур меъёрда ташқи ёритиш манбаси билан таъминланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Ағдарма транспортларни кузатиб борувчи юкловчилар ва бошқа шахслар полигон ҳудудига киришлари тақиқланади. Улар махсус транспорт воситасининг қайтишини полигоннинг маиший хоналарида кутишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Махсус транспорт воситаларидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Умумий талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Ҳар бир махсус транспорт воситаси ростлаш ва майда таъмирлаш учун зарур асбоб-ускуна ҳамда мосламалар билан таъминланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Махсус транспорт воситаларининг ташқи қопламасида ва тиркамаларида хизмат кўрсатувчи ходимларнинг шикастланишига сабаб бўладиган ўткир ва юлинган қирралар, ёриқлар ва бошқа нуқсонлар бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Махсус транспорт воситаларининг зинапояси, қанотлари ва тиркамаларида одам ташиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Барча турдаги махсус транспорт воситаларидан белгиланмаган мақсадларда фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Кузовли махсус транспорт воситаларидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Кузовдан йўлга чиқиндилар ёки суюқлик тўкилиши мумкин бўлган тирқишлар ва нозич бирикиш жойлари бўлган транспорт воситаларидан чиқиндиларни ташишда фойдаланиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Кузовли махсус транспорт воситаси тросларининг созлиги, уларнинг рама остидалиги, бункер қопқоғи кронштейнларига маҳкамлаш мосламаларининг ҳолати, трослар блокининг маҳкамлагичи, шунингдек тросларнинг таранглиги мунтазам равишда текшириб турилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Кузовли махсус транспорт воситасини силтантириш ёки кескин ҳаракатлантириш йўли билан кузовдан чиқиндиларни тушириш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Кузовли махсус транспорт воситасини кузови кўтарилган ҳолатда юргизиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Чиқиндиларни кузовли махсус транспорт воситаси кузовидан туширмасдан ундаги иккиламчи хом ашёни ажратиб олиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. Махсус ассенизация транспорти воситаларидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Махсус ассенизация транспорти воситаларини суюқ маиший чиқиндилар ташланадиган ўрага яқинлаштиришдан олдин иш жойини диққат билан кўздан кечириши ва транспорт воситаси ҳамда ходимнинг ўрага хавфсиз яқинлашишини таъминлайдиган минимал масофани аниқлаб олиши керак. Махсус ассенизация транспорти воситаси юк ортиладиган жойга ўрнатилгандан сўнг, тормозлаб қўйилиши, уни қияликда тўхтатиш зарур бўлганда эса, ғилдираклари остига поналар ёки қистирмалар қўйилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Тортиш ишлари якунлангач, сўрувчи шланг сув билан ювиб тозаланиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Махсус ассенизация транспорти воситасининг насос ва узатма механизмини мойлаш двигатель ўчирилган ҳолатда амалга оширилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Махсус ассенизация транспорти воситалари кўчаларда ифлосланган ва нуқсонлари бўлган ҳолда ҳаракатланиши тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Ижрочи маиший чиқиндиларни ташишда атроф табиий муҳитнинг чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш чораларини кўриши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 15 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 15 октябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 15 октябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 15 октябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. ҚУРБАНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 15 октябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 15 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 46-сон, 555-модда)