Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сонли «Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиблари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 4 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
214-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 августдаги 214-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низом

I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) учун сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер ости сувларидан суткасига 5 куб метргача ҳажмда якка тартибда сув олишни кўзда тутувчи жисмоний шахслар учун сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсатнома бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Сувга қудуқларни бурғулаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) органлари билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси деб аталади) ҳудудий органи томонидан бериладиган амал қилиши бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Сувга қудуқларни бурғулаш, сувга бурғулаш ишлари амалга оширилишини ҳисобга олиш ва уларни назорат қилишни тартибга солиш, ер ости сувларидан мақсадсиз фойдаланишга йўл қўймаслик рухсатномани беришнинг мақсади ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Рухсатнома олиш учун ариза берувчилар ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган зарур ҳужжатлар тўпламини Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Рухсатноманинг амал қилиш муддати бурғулаш ишларини амалга ошириш даври учун, бироқ 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Рухсат бериш талаблари ва шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар рухсатномани беришда рухсат бериш талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатлар, шунингдек экологик ва санитария-гигиена нормалари ва қоидалари талабларига риоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қудуқларнинг лойиҳа параметрига риоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) давлат экология экспертизаси хулосалари шартларини бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) махсус бурғулаш ускунаси мавжуд ташкилотлар томонидан бурғулаш ишларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) тасдиқланган лойиҳага асосан қудуқлар қурилишини амал ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) бурғулашдан кейин қудуқ сувининг талаб этиладиган сифатга мувофиқлигини аниқлаш учун кимёвий таҳлил ўтказиш ва қудуқ атрофидаги 1-минтақанинг санитария-муҳофаза қилиш ҳудудини ободонлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Рухсатнома олиш учун ариза берувчилар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тадбиркорлик субъекти — юридик шахс учун юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс учун якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) сувга қудуқларни бурғулаш назарда тутилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Рухсатнома тусидаги ҳужжатни олиш учун зарур ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига, уларни олганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга, бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Рухсатнома олиш учун Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва рўйхат дарҳол ҳужжатлар қабул қилинган сана ҳақидаги белги билан ариза берувчига берилади (юборилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этишни ариза берувчилардан талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш ёки уни берилишини рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда (Давлат геология қўмитаси органлари билан келишиш учун зарур бўлган вақтни ҳисобга олган ҳолда) рухсатнома олиш учун тақдим этилган материалларни кўриб чиқадилар ва уни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи тақдим этилган материалларни ўрганиб чиқади ва эътирозлар бўлмаганда, етти иш куни мобайнида уларни келишиш учун почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда Давлат геология қўмитаси органларига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Давлат геология қўмитаси органлари ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига ажратилган ер участкасида сувга қудуқни бурғулаш имконияти тўғрисидаги хулосани ёки бурғулаш мумкин эмаслиги ҳақидаги асосланган ёзма хулосани тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тақдим этилган хулоса асосида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи уч иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан ариза берувчига рухсатномани беради (юборади) ёки уни рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) рухсатнома беришда ариза берувчи рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқ бўлганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Давлат геология қўмитаси органларининг ажратилган ер участкасида бурғулаш мумкин эмаслиги ҳақидаги асосланган ёзма хулосаси мавжуд бўлганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатлар тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборилади (топширилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаган муддат мобайнида рад этиш сабабларини бартараф этиш ва ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, белгиланган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи томонидан, ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи томонидан, ариза берувчига аввал ёзма шаклда баён этилмаган рад этиш сабабларини келтиришга, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларидан ташқари, йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Рад этилганлик ҳақидаги ёзма хабарномада келтирилган муддат ўтгандан сўнг ариза берувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ариза берувчи рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Рухсатноманинг дубликатини бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва рухсатномани бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда, ариза берувчининг аризаси асосида унинг дубликати берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи рухсатноманинг дубликатини ариза берувчидан ариза, шунингдек рухсатнома хусусиятига эга бўлган ҳужжатнинг яроқсиз бўлиб қолган асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда рухсатноманинг дубликатини беришга мажбур. Дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида кўзда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсатнома талаблари ва шартларининг бир марталик қўпол бузилишига бурғулаш лойиҳасида кўзда тутилган бурғулаш ишларининг амалга оширилиши натижасида атроф табиий муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши ёки бундай зарар етказилишининг муайян хавфи пайдо бўлиши киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Рухсатномани қайта расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ариза берувчи — юридик шахс ўзгарганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, ариза берувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатга олингандан сўнг етти иш куни мобайнида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органига кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ариза берувчи — жисмоний шахснинг унга берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномада келтирилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарган тақдирда, ариза берувчи қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида ҳудудий органга, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ариза бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органига бевосита, уларнинг олинганлиги ҳақидаги хабарнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунга қадар, рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида аризани берган ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органининг қабул қилганлиги тўғрисидаги белги билан рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган аризаси асосида унда кўрсатилган ҳаракат ва (ёки) фаолиятни бажаради ёки амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи рухсатномани қайта расмийлаштиришда берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда рухсатномани қайта расмийлаштиради ва беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Ушбу бўлимда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни ариза берувчидан талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Берилган рухсатномалар реестри
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) аризачининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили ва телефон рақами (жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, паспортининг маълумотлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) рухсатноманинг рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) қудуқларнинг тартиб рақами, чуқурлиги ва мақсадли фойдаланилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) рухсатномаларни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиш, тўхтатиб туриш ва уларни тиклаш, дубликатларини бериш, рухсатномаларни бекор қилиш асослари ва санаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсатнома тусида берилган ҳужжатлар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиб чиқиши учун очиқ ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
схемаси

Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ___________________________________________________________________ (ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиниг номи) СУВГА ҚУДУҚЛАРНИ БУРҒУЛАШ УЧУН РУХСАТНОМА
20__ «__»_____________
Рўйхатга олиш рақами_____
1. Ушбу рухсатнома ____________________________________________________ да
«КЕЛИШИЛДИ» Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи раиси _________________________ (Ф.И.О., имзоси)
М.Ў. Рўйхатдан ўтказилган рақами ____ 20__ йил «__»__________
М.Ў.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органининг раиси _________________________га (Ф.И.О.)
Сувга қудуқ бурғулаш учун рухсатнома бериш учун АРИЗА