ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 30 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2546-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2546, 2013 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 711-модда) билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 19 апрель,
12/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 11-банднинг тўртинчи хатбошисидан «ва дебиторлик ҳамда кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома (2а-сон шакл)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 22-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Банклар қарз олувчилар томонидан кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида тақдим қилинган мол-мулкни унинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда кредитнинг қайтарилган қисмига нисбатан гаровдан чиқариш ҳуқуқига эга.».
3. 29-банддаги «ёки» деган сўз «шаклда» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 18-сон, 206-модда)