Ҳужжат кучини йўқотган 04.08.2014 31.12.2013 йилдаги 353-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.12.2013 йилдаги 353-сон
Дата вступления в силу
13.01.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 04.08.2014
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари орасида кенг ёритиш бўйича тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 31 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
353-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 353-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳнома (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема ва шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низомнинг амал қилиши Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментациялаш ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришга доир фаолиятни лицензиялаш бўйича комиссияси томонидан белгиланган тартибда берилган алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензияга эга бўлган юридик шахсларга татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Гувоҳнома алкоголли маҳсулотларни фақат унда кўрсатилган алкоголли маҳсулотларни қуйиш линияларида амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиялари деганда алкоголли маҳсулот қуйиш учун мўлжалланган асосий технологик ускуналар тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулот қуйиш учун мўлжалланган асосий ускуналарнинг рўйхати мазкур Низомга 3-иловада келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Гувоҳнома алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиянинг амал қилиш муддатига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Рухсат бериш талаблари ва шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Гувоҳнома берилган алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига (кейинги ўринларда ягона реестр деб аталади) киритишда рухсат бериш талаблари ва шартларига қуйидагилар тегишлидир:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини киритишда юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахснинг номи ёки турган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида ДСҚни хабардор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли стандартлар талабларига, шунингдек экологик, санитария-гигиеник ва бошқа нормалар ва қоидаларга сўзсиз риоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алкоголли маҳсулотлар қуйишни фақат гувоҳномада кўрсатилган алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларида амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Алкоголли маҳсулотлар қуйишнинг ҳар бир линиясига юридик шахсга алоҳида гувоҳнома берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Гувоҳнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Гувоҳнома олиш учун юридик шахс ДСҚга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича гувоҳнома бериш тўғрисида ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментациялаш ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришга доир фаолиятни лицензиялаш бўйича комиссияси томонидан берилган алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиянинг нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларининг ускуналарига паспортларнинг нусхалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) юридик шахснинг қуйиш линияларига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, шу жумладан, алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини харид қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келиниши тўғрисида шартномалар (битимлар, контрактлар ва ҳоказолар)нинг нусхалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Юридик шахсдан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Гувоҳнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар юридик шахс томонидан ДСҚга бевосита, олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар юридик шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Гувоҳнома олиш учун ДСҚга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол юридик шахсга берилади (юборилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Аризани кўриб чиқиш ва гувоҳномани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Гувоҳнома бериш тўғрисида юридик шахснинг аризаси ДСҚ томонидан кўриб чиқилганлиги ва гувоҳнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Аризани кўриб чиқиш муддати гувоҳнома бериш тўғрисида юридик шахснинг аризаси қабул қилинган санадан бошлаб 20 иш кунини ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Гувоҳнома бериш «бир ойна» тамойили бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин ДСҚ гувоҳнома бериш тўғрисида юридик шахснинг аризаси қабул қилинган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига (кейинги ўринларда «Ўзстандарт» агентлиги деб аталади) тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини Ягона реестрга киритиш имконияти тўғрисидаги аризани бериш бўйича ёзма билдиришномани юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва «Ўзстандарт» агентлиги кўрсатиб ўтилган хулосани бериш бўйича ДСҚнинг ёзма билдиришномасини ва юридик шахснинг тақдим этилган ҳужжатларини ўрганиб чиқиб билдиришнома олинган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида, такроран кўриб чиқилганда эса — беш иш куни мобайнида ДСҚга алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ушбу Низомга 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича Ягона реестрга киритиш имконияти тўғрисидаги аризани ёки асосланган салбий хулосани юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва «Ўзстандарт» агентлигининг ижобий хулосалари асосида ДСҚ тегишли ижобий хулосалар олинган санадан бошлаб етти иш куни мобайнида алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини Ягона реестрга киритиш тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради. Гувоҳнома юридик шахсга тилхат остида чопар орқали топширилади ёки тегишли билдиришнома олинган ҳолда унга почта орқали буюртмали хат билан юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ДСҚ гувоҳнома бериш тўғрисида юридик шахснинг аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва «Ўзстандарт» агентлигидан хулоса олмаган бўлса ва (ёки) юридик шахсга гувоҳномани бермаган бўлса ёки уни беришни рад этмаган бўлса, у ҳолда ариза қабул қилинган санадан бошлаб йигирма иш куни тамом бўлгандан кейин юридик шахс бу ҳақда ДСҚни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда алкоголли маҳсулотларни қуйишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда, ДСҚ юридик шахснинг ёзма билдиришномаси олинган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида унга гувоҳнома беришга мажбурдир. Гувоҳнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати улар қабул қилинган сана тўғрисидаги белгилар ва юридик шахс томонидан ДСҚга юборилган ёзма билдиришнома билан биргаликда гувоҳномага тенглаштирилади ва алкоголли маҳсулотларни қуйиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. ДСҚ тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш куни мобайнида юридик шахсларга гувоҳномани беради (юборади) ёки гувоҳнома бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда уларни хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қуйидагилар гувоҳнома бериш рад этилиши учун асос ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс томонидан гувоҳнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахснинг рухсат берувчи талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва «Ўзстандарт» агентлигининг асосланган ёзма хулосалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаби билан гувоҳнома бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Гувоҳномани бериш рад этилган тақдирда ДСҚ рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини ва юридик шахс кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда билдиришномани ёзма шаклда юборади (топширади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда юридик шахс рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат гувоҳномани беришни рад этиш тўғрисида ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Юридик шахс томонидан гувоҳномани беришни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ДСҚ томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисида юридик шахснинг аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ДСҚ томонидан олдин ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари келтирилишига йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин юридик шахс томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва ДСҚ томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Юридик шахс гувоҳномани бериш рад этилиши, шунингдек ДСҚ, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва «Ўзстандарт» агентлигининг мансабдор шахсларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш, гувоҳноманинг дубликатларини бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиялари асосий технологик ускуналарининг таркиби ўзгарган тақдирда юридик шахс таркиби ўзгартирилган ускуналарга мазкур Низом билан белгиланган тартибда янги гувоҳнома олиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда юридик шахс қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида ДСҚга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳужжатлар юридик шахс томонидан ДСҚга бевосита, олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар юридик шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахснинг гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси ДСҚ томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган юридик шахс ариза қабул қилинган сана тўғрисида ДСҚнинг белгиси билан биргаликда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида алкоголли маҳсулотларни қуяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгандан кейин ДСҚ Ягона реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади. Қайта расмийлаштириш ва гувоҳномани бериш тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза ДСҚ томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Гувоҳнома йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда юридик шахснинг аризасига кўра унга гувоҳноманинг дубликати берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДСҚ гувоҳноманинг дубликатини ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, шунингдек гувоҳнома яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда — унинг асл нусхасини беришга (юборишга) мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, гувоҳномани бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, гувоҳномани бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. ДСҚ, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқ алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларидан фойдаланиш бўйича биргаликда олиб бориладиган мониторингдан бош тортиш гувоҳноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўлувчи рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига тегишли бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Ягона реестрни юритиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. ДСҚ Ягона реестрда берилган ва бекор қилинган гувоҳномалар ҳисобини юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ягона реестрни юритиш ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ягона реестрдаги мавжуд маълумотлар ДСҚнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Алкоголли маҳсулотларни қуйиш линияларини Ягона реестрдан чиқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларидан (ёки унинг бир қисмидан) фойдаланиш тўхтатилганда ёки улар бошқа шахс тасарруфига берилганда, шунингдек алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилганда юридик шахс беш иш куни мобайнида Давлат солиқ қўмитасига, мазкур гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор чиқариш учун, ушбу ускунани балансдан ҳисобдан чиқариш ва (ёки) уни утиллаштириш тўғрисидаги далолатномани илова қилган ҳолда гувоҳноманинг асл нусхасини, шунингдек алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларининг олди-сотди шартномасининг нусхасини тақдим этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ДСҚда ва «Ўзвиносаноат-холдинг» ХКда сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин алкоголли маҳсулотларни қуйишнинг тегишли линиялари ДСҚ томонидан Ягона реестрдан чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IX. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК Ягона реестрга киритилган алкоголли маҳсулотларни қуйиш линияларидан фойдаланиш устидан доимий мониторинг олиб боради ва бир йилда бир марта ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-иш кунигача ДСҚга ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. ДСҚ «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда ушбу Низом талабларига мувофиқ алкоголли маҳсулотларни қуйиш линияларидан фойдаланиш бўйича мониторинг олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларидан уларни Ягона реестрга киритмасдан фойдаланганлик учун ва мазкур Низом талабларини бузган юридик шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш чоралари қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли
‎маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва
‎фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисида
‎ГУВОҲНОМА

‎‎‎‎№ ________

____________________________________________________________

‎‎(ўрнатилган, жойлашган жойи (почта манзили))

‎‎__________________________________________________ га
‎‎(юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР)
__________________________________________________‎‎Ягона реестрга

‎‎(асбоб-ускунанинг номи)

‎‎киритилганлиги тўғрисида берилди.
‎‎
Маркаси______________________ _________ йилда ишлаб чиқарилган‎‎‎‎‎
‎‎Завод рақами____________________ ‎‎Ўрнатилган йили ______________ й.
‎‎Тайёрловчи _________________________________________________
‎‎Гувоҳнома «Ўзвиносаноат-холдинг» ХКнинг 20__ йил «___»_________даги _____-сон ва «Ўзстандарт» агентлигининг 20__ йил «___»_________даги _____-сон хулосалари асосида берилди.

‎‎(Ф.И.О.) ____________

(имзо)‎

‎‎20___ й. «___» ____________

М.Ў.‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулотларни қуйиш учун мўлжалланган асосий технологик ускуналар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхати

1. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш учун қадоқлаш машиналари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шиша ювиш машиналари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Пробкалагич машиналар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Шишалардаги маҳсулотни визуал назорат қилиш қурилмаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Акциз маркаларини ёпиштириш машиналари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ёрлиқ ёпиштириш машиналари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини ҳисобга олиш асбоблари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: қуйиш линияларида мазкур рўйхатга кирмаган бошқа қурилмалар мавжуд бўлса, уларни хулосада акс эттириш керак. Эсдалик алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиясида 5 ва 6-бандларда кўрсатилган технологик ускуна мавжудлиги мажбурий талаб ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

‎‎____________________________________________

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли,

‎‎______________________________________

унинг жойлашган жойи (почта манзили) ва
‎солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР) ‎‎

‎‎АРИЗА

‎‎Аризага илова қилинаётган, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ________бирлик ускунани ўз ичига оладиган алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиясига доир ҳужжатларни (рўйхат илова қилинмоқда) алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг Ягона реестрига киритиш учун кўриб чиқишни сўрайман.

‎‎Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

‎‎1. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.

‎‎2. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиянинг нусхаси.

‎‎3. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларининг ускуналарига гигиеник сертификатларнинг нусхалари.

‎‎4. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни миқдор жиҳатидан ҳисобга олиш учун приборларни текшириш тўғрисидаги сертификатлар нусхалари.

‎‎5. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларига юридик шахснинг мулк ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари, шу жумладан алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини сотиб олганлик ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирганлик тўғрисидаги шартномаларнинг (битимлар, контрактларнинг ва шу кабиларнинг) нусхалари (улар мавжуд бўлган тақдирда).

‎‎Ташкилот раҳбари ______________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер _________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

М.Ў.‎
‎‎20 _____ йил «_____» ______________
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

‎‎«Ўзвиносаноат-холдинг» ХКнинг алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг Ягона реестрига
‎киритиш имконияти тўғрисидаги
‎ХУЛОСАСИ

№‎‎ _________ 20___йил «____» _______________ ‎‎

‎‎______та асосий технологик ускунани ўз ичига олувчи (рўйхат хулосага илова қилинади) ва алкоголли маҳсулотлар қуйиш учун мўлжалланган

‎‎алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияси_______________________________

‎‎(юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР))

‎‎____________________________________________________

‎‎(жойлашган жойи (почта манзили))

‎‎___________________________________________________,

‎‎(ўрнатилган жойи)

‎‎белгиланган талабларга мувофиқдир ва алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритилиши мумкин.

‎‎Раҳбар (Ф.И.О.) _________________

‎‎(имзо)

‎‎20____й. «____» ____________

М.Ў.‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзвиносаноат-холдинг» ХКнинг хулосасига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиялари таркибига кирувчи
‎асосий технологик ускуна турлари
‎РЎЙХАТИ

‎‎____________________________________________________

(юридик шахснинг номи)

Т/р

‎‏Ягона реестрга киритиш тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси

‎‏Ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи

‎‏Корхонанинг юридик манзили

‎‏СТИР

Лицензия(лар) бўйича маълумотлар‎‎

Қуйиш линиясининг паспортига оид маълумотлар‎‎‎

уларга лицензия берилган маҳсулот турлари

‎лицензиялар рақамлари

лицензия берилган сана

‎лицензия бўйича маҳсулотнинг йиллик ҳажми, минг дал

ускунанинг типи, маркаси

етказиб берувчининг номи

келиб чиқиш мамлакатининг номи

ишлаб чиқарилган йили

ўрнатилган йили

завод рақами

иш унумдорлиги‎‎

ўлчов бирлиги

сони

1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«Ўзстандарт» агентлиги хулосасининг рақами ва санаси‎

Гигиеник сертификатнинг рақами ва берилган санаси‎

«Ўзвиносаноат-холдинг» хулосасининг рақами ва санаси‎

Давлат солиқ қўмитасининг гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги қарорининг рақами ва санаси‎

18‎

19‎

20‎

21‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш имконияти тўғрисидаги
‎ХУЛОСАСИ

‎‎№ ___________ ‎‎20___йил «_____» ____________

‎‎_____та асосий технологик ускунани ўз ичига олувчи (рўйхат хулосага илова қилинади) ва алкоголли маҳсулотлар қуйиш учун мўлжалланган

‎‎алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияси‎__________________________

‎‎(юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР))

‎‎____________________________________________________

‎‎(жойлашган жойи (почта манзили))

‎‎___________________________________________________ ,

‎‎(ўрнатилган жойи)

‎‎белгиланган давлат стандартларига мувофиқдир ва алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритилиши мумкин.

‎‎Раҳбар (Ф.И.О.) _____________________

‎‎(имзо)

20____й. «____» ____________ ‎‎

М.Ў.‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзстандарт» агентлигининг хулосасига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линиялари таркибига кирувчи асосий технологик ускуналар турлари рўйхати

________________________________‎‎

‎‎(юридик шахснинг номи)

Т/р‎

Ускунанинг типи, маркаси‎

Ишлаб чиқарилган йили ‎

Завод рақами‎

Ўрнатилган йили‎

Етказиб берувчининг номи‎

Ишлаб чиқарувчининг номи‎

1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎
‎‎
Ташкилот раҳбари _________________________

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎Бош бухгалтер _________________________________

(Ф.И.О.)‎‎

М.Ў.‎ ‎‎20____ й. «___» _____________
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

‎‎Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ‎ҳисобга олиш ва
‎фойдаланишнинг ягона
‎РЕЕСТРИ

‎‎
Т/р Ягона реестрга киритиш тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси Ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи
‎‏
Корхонанинг юридик (почта) манзили , телефон‏
СТИР‎‏
Лицензия(лар) бўйича маълумотлар Қуйиш линиясининг паспортига оид маълумотлар

уларга лицензия берилган маҳсулот турлари‎

лицензиялар рақамлари ва берилган санаси лицензиянинг амал қилиш муддати лицензия бўйича маҳсулотнинг йиллик ҳажми (минг дал) ускунанинг типи, маркаси етказиб берувчининг номи келиб чиқиш мамлакатининг номи ишлаб чиқарилган йили ўрнатилган йили завод рақами‎ иш унумдорлиги

ўлчов бирилиги

сони

1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Дубликат беришнинг асоси ва берилган санаси‎

Гувоҳномани қайта расмийлаштириш рақами ва санаси‎

«Ўзстандарт» агентлиги хулосасининг рақами ва санаси‎

Гигиеник сертификатнинг рақами ва берилган санаси‎

«Ўзвиносаноат-холдинг» хулосасининг рақами ва санаси‎

Давлат солиқ қўмитасининг гувоҳномани бекор қилиш ёки амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорининг рақами ва санаси‎

18‎

19‎

20‎

21‎

22‎

23‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини
‎ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш бўйича
‎АХБОРОТ

‎‎20 ___ йилнинг ___________ — ___________ ойлари учун

Қуйиш линия-сининг реестр бўйича тартиб рақами ва реестрга киритиш санаси‎‏

Ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи

СТИР

Лицензия (лицензиялар) бўйича маълумотлар‎‎

Қуйиш линияларининг ҳолати

Ҳисобот даври учун маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, минг дал

лицензия берилган маҳсулот турлари

лицензиялар рақами

лицензия берилган сана

лицензия бўйича маҳсулотнинг йиллик ҳажми, минг дал

фойдаланиляпти

фойдаланилмаяпти

консервацияланган

1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎
‎‎
‎‎20 ___ йил «____» _________ __________________________раҳбар

(Ф.И.О.)‎ (имзо)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 15-модда)