LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссиясининг янгиланган таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Республика комиссиясининг аъзолари бошқа ишга ўтишганида худди шу лавозимларга янги тайинланган шахслар унинг таркибига киритиладилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 октябрдаги ПФ-1869-сон Фармонига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.