Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 03.02.2000 йилдаги 36-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.02.2000 йилдаги 36-сон
Дата вступления в силу
03.02.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2000 йилда экинларнинг ўсиш даврида Норин-Сирдарё ҳавзаси сув ресурсларидан самарали фойдаланишга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги йилларда сув ресурсларидан исрофгарчилик билан фойдаланиш суғориш сувларини ишлатишнинг кўпайишига олиб келди. Масалан, экинларнинг ўсиш даврида норма бўйича 1 гектар ҳисобига мўлжалланган 8,0 — 8,5 минг куб метр ўрнига амалда 12,0 — 13,0 минг куб метр сув сарфланмоқда. Натижада кўпгина минтақаларда ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашмоқда ва ботқоқланиш ҳоллари юз бермоқда, шунингдек тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги пасаймоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги экинларини ўстириш бўйича агротехника тадбирлари баъзан юқори суғориш нормаси билан тез-тез суғоришлардан иборат бўлиб қолмоқда, натижада моддий харажатлар ва тегишли равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархи ошмоқда. Бундай ҳоллар Жиззах, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона вилоятларида кузатилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Норин-Сирдарё ҳавзаси сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва 2000 йилда экинларнинг ўсиш давридаги суғоришларни меъёрида ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қишлоқ хўжалиги органлари, ширкатлар, кооперативлар, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув хўжалиги ташкилотларининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга доир ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вилоятлар, каналлар тизимлари бўйича сув истеъмоли лимитлари ва қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ички сув ресурсларини қўшимча равишда жалб қилишга доир тадбирлар 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Андижон, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув истеъмолининг белгиланган лимитларига қатъий риоя қилинишини, сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини, қишлоқ хўжалиги экинларини ўстиришда тупроқда нам сақланишига кўмаклашувчи агротехника тадбирлар комплекси ўз вақтида ўтказилишини, зарурият бўлганда, хўжаликлараро сув оборотлари жорий этилишини таъминласинлар, суғориладиган сувнинг беҳуда оқизилишига йўл қўймасинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тупроқда нам тўплаш, кўп йиллик ўсимликларни суғориш ва шўр ювишни ўз вақтида, сифатли тугаллаш учун қишки бўш сув оқимларидан тўлиқ фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир вилоятда суғориш сувларини назорат қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича махсус гуруҳлар тузсинлар, сувдан фойдаланиш интизомини бузганларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарликка тортсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир сувдан фойдаланувчи билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш тўғрисида» 1993 йил 3 августдаги 385-сон қарорига мувофиқ сувдан фойдаланиш юзасидан шартномалар тузилишини таъминласинлар ва уларнинг бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиш даврида уларнинг қуриб қолишига йўл қўймаслик ва мўл ҳосил олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда давлатлараро Қайроққум сув омборини (Тожикистон Республикаси билан келишув бўйича), шунингдек республикамиздаги Андижон, Каркидон, Косонсой ва бошқа сув омборларини тўлдириш ҳамда уларнинг сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 2000 йилда Тўқтағул сув омбори сув ресурсларини сақлаш ва экинларни ўсиш даврида суғоришни таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Тўқтағул сув омборидан қўшимча сув ўтказиш ҳисобига ёз даврида Норин ГЭС каскади ишлаб чиқарган электр қувватини 3-иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси энергетика тизимига олишни таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олинган электр қуввати қийматини «Қирғиз энерго» АЖнинг 11,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 1999 йилги қарзи ҳамда жорий йилнинг қиш-баҳор даврида Қирғизистон Республикаси билан келишилган ҳолда етказиб бериладиган 152 млн. куб метр ҳажмидаги табиий газ ҳисобига компенсация қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 2000 йилда экинларнинг ўсиш даврида сув ресурсларидан фойдаланиш масалаларини назорат қилиш ва тартибга солиб бориш бўйича 4-иловага* мувофиқ таркибда республика комиссияси тузилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*1, 2, 3, ва 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2000 йил 3 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36-сон