28.09.1992 йилдаги ПФ-476-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1992 йил 1 сентябрдан нафақалар, стипендиялар ҳамда бюджет ҳисобидаги ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида» 1992 йил 25 августдаги Фармони 1-бандининг амал қилиши офицерлар таркибидан прапоршчиклардан, мичманлардан ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларидан, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган пенсионерларга, шунингдек, уларнинг боқувчисини йўқотганлиги туфайли пенсия олувчи оилаларига татбиқ этилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, бундан кейин ушбу Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган шахсларнинг пенсияларини қайта ҳисоблаб чиқиш ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органларининг хизматдаги бошлиқлар ва оддий ходимлари таркибидаги шахслар пул даромадларининг ўзгаришига мувофиқ вақти-вақти билан амалга ошириб борилади.