Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2021 17.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2479
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг қарори, 17.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2479
Дата вступления в силу
22.07.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2479]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 16 июндаги 9-мб-сонли «Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3312, 16.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда) 51-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ, шунингдек статистика маълумотларини электрон шаклда тақдим этиш тартибини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТУРАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 24 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-мб-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 24 июндаги 3-мб-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
низом

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда), «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 41-модда), «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 230-модда) қонунларига мувофиқ, Интернет тармоғи орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат кўринишида давлат статистика ҳисоботини (бундан буён матнда статистика ҳисоботи деб юритилади) тақдим этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
статистика ҳисоботи — кўрсаткичлар номи, маълумотларни тўлдириш учун жой, мансабдор шахснинг имзоси, шу жумладан электрон рақамли имзоси реквизитларини ўз ичига олган, респондент томонидан бирламчи ҳисоб ва бухгалтерия ҳужжатларини умумлаштириш асосида тўлдириладиган, белгиланган тартибда тасдиқланган давлат статистика кузатуви шакли;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 5-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2479-1, 08.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 10/18/2479-1/2008-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
респондент — статистика ҳисоботини тақдим этувчи юридик шахс (зарур ҳолларда унинг ваколатхонаси ёки филиали);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон намуна — кўрсаткичлар тавсифини, бирламчи статистик маълумотларни текшириш қисмларини, зарур меъёрий-ахборот маълумотларини ўз ичига олган махсус дастурий таъминотнинг бир қисми бўлган статистика ҳисоботининг электрон шакли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
респондентнинг электрон рақамли имзоси (бундан буён матнда РЭРИ деб юритилади) — респондент номидан статистика ҳисоботини тақдим этувчи, калит сертификатининг эгаси бўлган шахснинг электрон рақамли имзоси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
статистика органининг электрон рақамли имзоси (бундан буён матнда СОЭРИ деб юритилади) — электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда статистика ҳисоботларини электрон шаклда йиғиш тизими доирасида электрон рақамли имзодан фойдаланиш ваколатига эга бўлган, калит сертификатининг эгаси ҳисобланган статистика органи ходимининг электрон рақамли имзоси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда статистика ҳисоботларини электрон шаклда йиғиш тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) — статистика ҳисоботларини Интернет тармоғи орқали электрон шаклда қабул қилиш, жўнатиш ва қайта ишлашни таъминловчи ахборот тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
статистика ҳисоботи олинганлиги ҳақида хабарнома (бундан буён матнда Хабарнома деб юритилади) — статистика ҳисоботи келиб тушган санаси ва статистика органи томонидан кўриб чиқиш натижасини тақдим этиш муддати тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган, Тизим томонидан автоматик тарзда шаклланувчи хабар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўғриланиши лозим бўлган статистика ҳисоботини тақдим этиш ҳақида кўрсатма (бундан буён матнда Кўрсатма деб юритилади) — статистика ҳисоботи бузиб кўрсатилганлиги (ишончсизлиги) аниқланган ҳолларда, статистика органининг СОЭРИ билан имзоланган ва респондентга юбориладиган электрон ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
статистика ҳисоботи қабул қилинганлиги ҳақида маълумотнома (бундан буён матнда Маълумотнома деб юритилади) — статистика органи томонидан статистика ҳисоботининг қабул қилинганлигини тасдиқловчи, санаси ва қабул қилган ходимнинг фамилияси кўрсатилган, СОЭРИ билан имзоланган ва респондентга юбориладиган электрон ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта ишлаш даври — йиғма статистика маълумотларини ўз вақтида тарқатилишини таъминловчи, олинган статистик ҳисоботларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган вақт оралиғи. Қайта ишлаш даври тегишли йиғма статистика маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Давлат статистика ишлари дастурида белгиланган тарқатиш муддатидан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш респондентнинг ўз хоҳишига кўра ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Статистика ҳисоботларини электрон шаклда тақдим этувчи респондентлар, уларнинг қоғоз шаклида нусхасини тақдим этишга мажбур эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Статистика ҳисоботларини электрон шаклда тақдим этмайдиган респондентлар учун, уларни қоғоз шаклида, тегишли статистика органига тақдим этишнинг амалдаги тартиби сақланиб қолинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Статистика органлари томонидан статистика ҳисоботини белгиланган тақдим этиш даврийлигидан кўпроқ талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Электрон шаклдаги статистика ҳисоботи қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга ҳамда белгиланган тартибда архивда сақланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон шаклдаги статистика ҳисоботининг сақланиш муддати, қоғоз шаклидаги статистика ҳисоботлари учун белгиланган муддатдан кам бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Заруриятга кўра, статистика органи томонидан электрон статистика ҳисоботининг қоғоз шаклдаги нусхаси тайёрланиши мумкин, нусхада тегишли реквизитлар, тайёрланган вақти ва санаси кўрсатилади. Электрон статистика ҳисоботининг қоғоз шаклидаги нусхаси уни тайёрлаган статистика органи раҳбари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Статистика ҳисоботини киритиш, қайта ишлаш, текшириш, жўнатиш ва сақлаш бўйича махсус дастурий таъминот ва электрон намуна Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти (www.stat.uz) орқали бепул тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Статистика ҳисоботи шаклига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тегишли электрон намунага зарур ўзгартиришларни киритиб, расмий сайт орқали респондентни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон намунанинг ўзгарганлиги тўғрисида маълумот олинганда, респондент статистика ҳисоботини тақдим этиш учун ўзгартирилган электрон намунадан фойдаланиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш учун респондент:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти орқали Тизимга мурожаат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзининг шахсий компьютерига мустақил равишда махсус дастурий таъминотни ўрнатади, шунингдек ундан фойдаланган ҳолда ўзига керак бўлган статистика ҳисоботларининг электрон намунасини ўрнатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли статистика ҳисоботи шаклини тақдим этиш даврийлиги ва белгиланган муддатидан кечиктирмай электрон статистика ҳисоботини шакллантиради ва жўнатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Электрон шаклда тақдим этилган статистика ҳисоботлари, тўлиқ тўлдирилган ва ҳисобот маълумотларининг мантиқий яхлитлигини текшириш дастурий модулини қўллаган ҳолда текширилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон намунанинг ҳар бир катакчасида статистика ҳисоботи намунасида ёки унга илова қилинган рўйхатда (номенклатура, таснифлагич) келтирилган ўлчов бирликлари бўйича фақат битта кўрсаткич кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли катакчада:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўрсаткич йўқ бўлган ҳолда «–» белгиси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўрсаткич қиймати белгиланган ўлчов бирлигидан кам бўлган ҳолда «0» қиймати ёзиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Статистика ҳисоботида қуйидаги мажбурий реквизитлар кўрсатилган бўлиши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
респондентнинг номи ва идентификацион кодлари (КТУТ, СТИР);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
респондентнинг электрон ва почта манзили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжат яратилган сана;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уни тузишга масъул бўлган мансабдор шахслар тўғрисида маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЭРИ.

12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қошидаги Янги технологиялар илмий-ахборот марказининг электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан берилган РЭРИ билан имзоланган ва ўзида мажбурий реквизитларни акс эттирган электрон шаклдаги статистика ҳисоботи респондентдан чиқувчи деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгиланган намунага мос келмаган ва РЭРИ билан имзоланмаган электрон шаклдаги статистика ҳисоботи статистика органлари томонидан кўриб чиқилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Статистика ҳисоботларини тақдим этишда электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Респондентдан электрон статистика ҳисоботини қабул қилишда, Тизим унинг электрон манзилини автоматик равишда рўйхатдан ўтказади. Тизим томонидан электрон манзилнинг рўйхатдан ўтказилиши, респондент учун статистика ҳисоботларини фақат электрон шаклда тақдим этиш мажбуриятини бермайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Статистика ҳисоботини юборгандан сўнг респондент унинг олинганлиги ва уни кўриб чиқиш муддати тўғрисида Тизим орқали автоматик тарзда шакллантирилган электрон Хабарномани олади, ушбу хабар уни статистика органи томонидан қабул қилинганлигини тасдиқламайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Хабарномада кўрсатилган вақтдан кечиктирмай, респондент қуйидаги электрон ҳужжатлардан бирини олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маълумотномани — агар қайта ишлаш учун келиб тушган статистика ҳисоботи статистика органларининг назорат тизимидан муваффақиятли ўтса ва статистика маълумотларида қоидабузилишлар (арифметик хатолар, мантиқий қарама-қаршиликлар, аввалги ҳисобот даврлари маълумотлари билан таққослангандаги номувофиқликлар) йўқ бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатмани — тақдим этилган статистика ҳисоботида қоидабузилишлар аниқланганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Агар респондент, жорий ҳисобот даври учун статистика ҳисоботини юборгандан сўнг, ундаги хатолар ва номувофиқликларни мустақил аниқласа, у статистика органларига тўғриланган ҳисоботни тушунтиришлар билан юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта ишлаш даври ўтгунига қадар респондент томонидан тўғриланган ҳисоботнинг қайта юборилиши, давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш ҳисобланмайди, ҳисобот мазкур Низомда белгиланган тартибда статистика органлари томонидан қабул қилинади ва қайта ишланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Респондент томонидан мустақил тўғриланган ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Давлат статистика ишлари дастурида белгиланган маълумотларни тарқатиш муддатларидан кечикиб қайта юборилиши, давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилишига сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Статистика органи ходими, жорий ҳисобот даври учун респондентдан электрон шаклдаги статистика ҳисоботини қабул қилганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хабарномада белгиланган муддатдан кечиктирмай уни қайта ишлашни таъминлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
статистика ҳисоботини қайта ишлаш тугаганидан сўнг бир соатдан кечиктирмай, респондентга СОЭРИ билан имзоланган Маълумотнома ёки Кўрсатмани юбориши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий ҳисобот даври учун статистика ҳисоботи ўрнатилган муддатдан эрта келиб тушса, ҳисоботни қабул қилиши, уни қайта ишлашни амалга ошириши ва бир соатдан кечиктирмай, респондентга СОЭРИ билан имзоланган Маълумотнома ёки Кўрсатмани юбориши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ҳисоботдаги статистика маълумотларида қоидабузилишлар аниқланган ҳолларда, статистика органи томонидан респондентга Кўрсатма юборилади. Кўрсатма барча хато ва номувофиқликлар рўйхатини, уларни бартараф этиш бўйича тавсияларни, шунингдек тўғриланган маълумотларни тақдим этиш муддати ва қайта ишлашни ўтказган ходимнинг СОЭРИни ўз ичига олиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатмадаги маълумотларни тўғрилаб тақдим этиш муддати, қайта ишлаш даврини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Респондент Кўрсатмани олгандан сўнг, статистика ҳисоботини тўғрилаб, уни статистика органига қайтадан юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар жорий ҳисобот даври учун тўғриланган статистика ҳисоботи Кўрсатмада белгиланган муддатда тақдим этилган бўлса, ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузганлиги учун белгиланадиган маъмурий жазо чоралари қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Агар жорий ҳисобот тўғри бўлиб, жорий статистика ҳисоботидаги номувофиқликлар илгари йўл қўйилган хатолар ва бузиб кўрсатишлар (ўтган ҳисобот даврларида) билан боғлиқ бўлганлиги учун респондент томонидан уни тўғрилаш мумкин бўлмаса, бу ҳолда респондент Кўрсатмада белгиланган муддатдан кечиктирмай:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номувофиқликлар сабабларига изоҳ берган ҳолда, жорий ҳисоботни статистика органига қайта юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтган ҳисобот даврлари учун тўғриланган статистика ҳисоботини статистика органига тақдим этади (электрон ёки қоғоз шаклида).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Номувофиқликлар сабабларига изоҳ берилган ҳолда юборилган жорий ҳисоботни респондентдан олганда, статистика органи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий статистика ҳисоботини қабул қилади ва респондентга Маълумотнома юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
респондентдан бузиб кўрсатишлар йўл қўйилган барча ўтган даврлар учун тўғриланган статистика ҳисоботини қабул қилади ва уларга нисбатан тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чораларини кўриш масаласини ҳал этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йиғма давлат статистика маълумотларига ўзгартиришлар киритиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Респондентда Маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, статистика ҳисоботи қабул қилинган деб ҳисобланади. Маълумотномада кўрсатилган вақт ва сана статистика ҳисоботи топширилган муддат бўлиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Респондент Маълумотномани статистика ҳисоботини архивда сақлаш учун белгиланган муддат давомида сақлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Техник сабабларга кўра, мазкур Низомда белгиланган муддатларда Хабарнома, Маълумотнома ёки Кўрсатмани олмаган респондент, ушбу ҳолат бўйича ўзи жойлашган жойдаги статистика органига хабар (электрон почта орқали, телефонда ёки шахсан) беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Статистика органи хабарни олгандан сўнг, респондент билан биргаликда, 8 соатдан ошмаган муддатда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва уни бартараф этиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Электрон шаклдаги статистика ҳисоботларини қабул қилувчи статистика органлари ходимлари, уларни ўз вақтида қайта ишланиши ва олинган маълумотлар махфийлигини таъминлаган ҳолда улардан келгусида фақат статистика мақсадларида фойдаланилиши учун шахсан жавобгардирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Статистика органлари ходимлари статистика ҳисоботини РЭРИ билан ноқонуний имзоланиши учун жавобгар бўлмайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 24 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 380-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 10/18/2479-1/2008-сон)