Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 14 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1763-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 2 январдаги 1/1-сон «Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1763, 2008 йил 31 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 5-сон, 22-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 24 январь,
2/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/8-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорда:
а) номи ва 1-бандидан «кредит уюшмалари ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда), «Микромолиялаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 369-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 114-сон «2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 239-модда) мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:».
2. Низомда:
а) бутун матн бўйича «Нобанк кредит» деган сўзлар «микрокредит» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) ва «Микромолиялаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 369-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 114-сон «2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 239-модда) мувофиқ Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлашнинг ягона тартибини белгилайди.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 7-сон, 95-модда)