Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2019 02.10.2012 йилдаги 281-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.10.2012 йилдаги 281-сон
Дата вступления в силу
02.10.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН АЙРИМ ТОИФАДАГИ ЮРИДИК ШАХСЛАРГА МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ, ЕР СОЛИҒИ, ЯГОНА ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги 951-сонли «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 30-моддасини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 2 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
281-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 октябрдаги 281-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I.Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 30-моддасига ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзларни (кейинги ўринларда солиқлар бўйича имтиёзлар деб аталади) солиқлардан тўлиқ ёки қисман озод қилиш тарзида беришлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда жисмоний шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича белгиланган ставкаларга нисбатан 0,7 дан 1,3 гача пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритиш ваколатига эга.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Солиқлар бўйича имтиёзлар қуйидаги ҳолларда берилади, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли ҳудуднинг маҳаллий бюджети харажатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорларида назарда тутилган тадбирлар молиялаштирилиши тўлиқ таъминланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян солиқ бўйича имтиёзлар бериш натижасида тегишли бюджетга тушум тушмаслиги мумкин бўлган даромадлар (йўқотишлар) суммаси бошқа манбалар бўйича қўшимча тушумлар ҳисобига қопланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзлар берилган объектлар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган ер участкалари майдони доирасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ тўловчида бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Солиқлар бўйича имтиёзлар биринчи навбатда қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга ошираётганларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурига киритилганларга;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ҳудуднинг инфратузилмасини ривожлантиришда қатнашувчиларга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Солиқлар бўйича имтиёзлар солиқнинг битта тури бўйича, шунингдек бир нечта тури бўйича бир йўла берилиши мумкин. Солиқ бўйича имтиёзлар дастлаб 12 ойгача бўлган муддатга берилади. Бунда тегишли ҳудудий молия органларининг, давлат солиқ хизмати органларининг, иқтисодиёт ва адлия органларининг хулосасига кўра солиқлар бўйича имтиёзларнинг амал қилиши 12 ойгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин. Кейинчалик ушбу тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ бўйича имтиёз камида беш йил ўтгандан кейин берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Солиқлар бўйича имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ишлар,хизматлар)нинг турларини кенгайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ тадбирларга йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқлар бўйича имтиёзлар берилиши натижасида бўшайдиган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда, ушбу маблағлар тўлиқ ҳажмда, белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда тегишли маҳаллий бюджетга ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Солиқлар бўйича имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Солиқлар бўйича имтиёзларни бериш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари асосида ҳамда ушбу Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашининг солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлари лойиҳалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан мажбурий тартибда келишилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлари лойиҳалари (кейинги ўринларда солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлар лойиҳаси деб аталади) тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларининг таклифлари қарорлар лойиҳасини тайёрлаш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисида ишлаб чиқилган қарорлар лойиҳалари тегишли ҳудудий молия органлари, давлат солиқ хизмати органлари, иқтисодиёт ва адлия органлари билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда юқорида кўрсатилган органлар солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарор лойиҳаси тақдим этилган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда ушбу лойиҳа бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молия ва солиқ органлари — тегишли бюджетнинг олинмай қоладиган даромадларини ҳамда солиқлар бўйича берилаётган имтиёзларни кутилаётган харажатлар билан таққослаган ҳолда маҳаллий бюджет даромадларига кутилаётган таъсирини баҳолаш юзасидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт органлари — солиқлар бўйича имтиёзлар беришнинг ҳудуд иқтисодиётига таъсири тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адлия органлари — солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлар лойиҳаларини юридик экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича тегишли хулосалар тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлар лойиҳаларида қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) солиқлар бўйича имтиёз берилаётган юридик шахсларнинг тоифаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) имтиёз берилаётган солиқ тури;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) солиқлар бўйича имтиёз берилаётган муддат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) солиқ солишдан бўшайдиган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги келишилган қарорлар лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашига кўриб чиқиш учун қуйидаги материаллар илова қилинган ҳолда киритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари имзолаган солиқлар бўйича имтиёзлар бериш мақсадга мувофиқлигини асословчи тушунтириш хати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқлар бўйича имтиёзлар беришнинг ҳудуд иқтисодиёти учун оқибатларини баҳолаган ҳолда зарур ҳисоб-китоблар ва кўриб чиқиш материаллари, шу жумладан солиқлар бўйича берилаётган имтиёзларнинг маҳаллий бюджет даромадлари тушишига таъсири, шунингдек уларга солиқ имтиёзларининг бюджет ва ижтимоий самарадорлигини асословчи ҳисоб-китоблар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг раиси томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарор у қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органларининг назорати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Солиқлар бўйича имтиёзларни қўлланишнинг тўғрилигини ва имтиёзларнинг берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида, ушбу Низомга мувофиқ солиқлар бўйича имтиёзлар берилган солиқ тўловчиларнинг Йиғма реестрини юритадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ хизмати қуйи органларининг маълумотлари асосида, солиқлар бўйича имтиёзлар берилган солиқ тўловчиларнинг Йиғма реестрини юритади ва ҳар йили уни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 апрелигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низомга ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
схемаси

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 40-сон, 467-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)