Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 170-моддасига ва Солиқ кодексининг 171-моддасига мувофиқ дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш ва қўшимча харажатларининг ўрнини қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи туманлар бўйича тартибга солинадиган, шу жумладан ноқулай табиий иқлим-шароитларидаги жойларда ишлаганлик учун туман коэффициентлари бўйича тўловлар қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом дала шароитларида геология-қидирув, топография-геодезия, лойиҳа-изланиш, илмий-тадқиқот ишларини ҳамда бошқа ишларни бажарадиган ташкилотлар (корхоналар) ходимларига дала устамаси тўлашнинг умумий тартибини ва миқдорларини белгилайди.
2. Ходимларга дала устамаси ишловчиларнинг вақтинча ноқулай меҳнат ва маиший шароитлар сабабли дала шароитларидаги ишларни бажариш, шунингдек ишлаб чиқариш объектларининг аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашганлиги билан боғлиқ ортиқча харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида тўланади.
б) ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган геология-қидирув, топография-геодезия, лойиҳа-изланиш ва бошқа ташкилотлар (корхоналар)га бевосита уларнинг базавий дала шаҳарчаларида хизмат кўрсатиш учун махсус ташкил этилган мактаблар, тиббиёт, маданий-маърифий, мактабгача таълим муассасалари ва бошқа ёрдамчи бўлинмалар ходимлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Дала устамаси ходимларга, эгаллаб турган лавозими ва ойлик маошидан қатъи назар, дала устамаси ҳисоблаб ёзиладиган санада Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан миқдорларда (коэффициентларда), бироқ ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 бараваридан ортиқ бўлмаган ҳолда қуйидаги миқдорларда тўланади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) кунига 0,011 – мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар (корхоналар)нинг базавий дала шаҳарчаларида ишлаганда.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Археологик тадқиқотлар ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ташкилотларда дала устамаси археологик илмий-тадқиқот ишларини бажарадиган илмий ходимларга, эгаллаб турган лавозими ва ойлик маошидан қатъи назар, дала устамаси ҳисоблаб ёзиладиган санада Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан (коэффициентларда), бироқ ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан ортиқ бўлмаган қуйидаги миқдорларда ҳақ тўланади:
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 09/22/485/0789-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Археологик тадқиқотлар ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ташкилотларда дала шароитларида мавсумий ёлланадиган «ер қазувчи» ишчиларнинг иш ҳақи миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан (коэффициентларда), бироқ ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараваридан ортиқ бўлмаган қуйидаги миқдорларда ҳақ тўланади:
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 09/22/485/0789-сон)
5. Ўз ходимларига дала устамаси тўлаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар рўйхати мансублиги бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан, вазирликлар ва идоралар таркибига кирмайдиган ташкилотлар (корхоналар) томонидан эса – мустақил равишда (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда) тасдиқланади.
6. Дала ишларига юборилаётган ходимларга дала устамаси тўлаш ташкилот (корхона) бўйича тегишли буйруқ билан белгиланади.
7. Дала устамаси дала ишлари амалга оширилаётган жойда ҳақиқатда бўлинган календарь кунлар учун тўланади.
8. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган миқдорлардаги дала устамаси ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайди ва Солиқ кодексига мувофиқ ходимнинг даромади сифатида ҳисобланмайди.
9. Дала устамаси тўлаш ходим дала ишлари олиб борилаётган жойда ёки базавий дала шаҳарчасида бўлган қуйидаги ҳолатларда сақланиб қолади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ходим хизмат сафарига юборилганда дала устамаси тўлаш тўхтатилади. Бундай ҳолатларда харажатлар ўрнини қоплаш хизмат сафарлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
12. Ташкилотлар (корхоналар)нинг жамоа шартномаларида, жамоа келишувларида ва меҳнат шартномаларида дала устамаси ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган миқдорлардан ортиқ миқдорда назарда тутилиши мумкин, уни тўлаш бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига амалга оширилади. Ташкилот (корхона)лар дала устамасини ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдилар.
13. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан дала устамаси тўлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
14. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган нормалардан ортиқ миқдорда тўланадиган дала устамаси Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадлари деб ҳисобланади ва улардан солиқ олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)