Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2026 04.07.2012 йилдаги 192-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.07.2012 йилдаги 192-сон
Дата вступления в силу
04.07.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ФОЙДАЛАНИШДА ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ГИ УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлигига доир ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва у расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Ўзстандарт» агентлиги ваколатли давлат органлари билан биргаликда бир ой муддатда техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи стандартлаштиришга доир илгари қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг аниқ рўйхатини аниқласин, кейинчалик уларни «Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент белгиланган тартибда амалда жорий этилган кундан бошлаб мажбурий тусдалигини бекор қилиш ва қўллашнинг ихтиёрийликка эга бўлиши чора-тадбирларини амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари билан биргаликда аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар тўғрисида кенг хабардор қилинишини ва улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари У.У.Розуқулов ва Б.И.Закиров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 4 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
192-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 311-модда, 44-сон, 507-модда, 44-сон, 507-модда; 2017 й., 26-сон, 592-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон)