Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2013 25.07.2011 йилдаги 213-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.07.2011 йилдаги 213-сон
Дата вступления в силу
25.07.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2013
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БУХОРО ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ЕНГИЛ САНОАТ ТЕХНОЛОГИЯСИ ИНСТИТУТИНИ БУХОРО ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНИКА ИНСТИТУТИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 апрелдаги ПҚ-1954-сонли «Бухоро мухандис-технологик институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон қарорини бажариш юзасидан, бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлашни янада такомиллаштириш, шунингдек республика ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқларининг юқори технологиялар соҳасидаги кадрлар ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтига айлантирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нефть-газ, тўқимачилик ва енгил саноат тармоқлари учун технологик машина ва асбоб-ускуналар, нефть-газ саноати машина ва жиҳозлари, нефть ҳамда нефть ва газни қайта ишлаш технологияси, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш, радиоэлектрон асбоб-ускуналар ва тизимлар йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
институт фаолиятининг асосий устувор йўналишлари бўйича ижтимоий аҳамиятга эга бўлган амалий илмий-тадқиқот ишларини рўёбга чиқариш учун замонавий илмий-тадқиқот базасини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтехника ва техника таълим йўналишлари бўйича юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнини илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш фаолияти билан чуқур интеграциялаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларни миллий, ватанпарварлик ва фидоийлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий бой, ҳар томонлама камол топган, мустақил дунёқарашга ва мустақил фикрлашга эга бўлган шахсни тарбиялаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат тест маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтига ўқишга қабул қилиш квоталарини шакллантиришда тармоқларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасасининг тегишли соҳаларига мувофиқ мутахассислар тайёрлаш йўналишларини назарда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг уставини ва тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011/2012 ўқув йили бошлангунгача Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг таълим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларини давлат таълим стандартларига мувофиқ тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012/2013 ўқув йилидан бошлаб юқори технологиялар соҳасида тасдиқланган асосий таълим йўналишлари бўйича магистрлар тайёрлашни ташкил этиш учун тегишли ўқув-лаборатория базаси ва илмий-педагог ходимлар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг соҳаси ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда унинг муҳандис-педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш истиқбол режасини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига кадрларнинг бошқа асосий буюртмачилари билан биргаликда институтнинг ўқув-ишлаб чиқариш ва лаборатория базасини ташкил қилиш ва мустаҳкамлашда кўмаклашиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 25 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
213-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 июлдаги 213-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастури

Т/р‎ Тадбирлар номи ‎ Бажариш муддатлари‎ Масъул бажарувчилар‎
I. Институт фаолиятини ташкил этиш ва ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш
1.‎

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2011 йил июль‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти
2.‎

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда қайта тасдиқлаш.

2011 йил июль‎ Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги
3.‎

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг тузилмасини тасдиқлаш.

2011 йил июль Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти
4.‎

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти Васийлик кенгашини ташкил этиш, унинг таркибига кадрларнинг асосий фойдаланувчилари - Бухоро вилояти корхоналари ва ташкилотлари, вазирликлар ва идораларнинг вакилларини киритиш.

2011 йил август Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи
5.‎

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти фаолият кўрсата бошлаганлиги муносабати билан ёшлар ўртасида фаол тушунтириш, касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш. Оммавий ахборот воситаларида институтни қайта ташкил этишнинг мақсадлари ва вазифаларини, мамлакат иқтисодиётининг тегишли соҳалари учун кадрлар тайёрлашда унинг ўрни ва аҳамиятини кенг ёритиш.

2011-2012 йиллар Бухоро вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти, Миллий телерадиокомпания
6.‎

2011-2012 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги ўқув йилларида жорий этиладиган фанлар ва таълимнинг янги йўналишлари бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили 1 сентябргача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
7.‎

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти ихтисослиги ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда институтнинг педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш.
‎Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг ихтисосли кафедраларида, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси корхоналарида институт ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва тажриба орттиришини ташкил этиш.

2011 йил сентябрь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти
8.‎

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти тайёрлаш йўналишлари бўйича олий маълумотли мутахассисларга бўлган (йиллик ва истиқболли) эҳтиёжни тармоқлар ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ўрганиш.

Ҳар йили 1 январгача Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекенгилсаноат» ДАК, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси
9.‎

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти талабалари учун амалиёт базасини ташкил этиш, институт кадрлари фойдаланувчилари ҳисобланган вилоят корхоналари ва ташкилотларида амалиётни ташкил этиш учун масъулларни бириктириш.

2012/2013 ўқув йили бошлангунга қадар Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
‎II. Профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш
1.‎

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти кафедраларини мутахассислар тайёрлаш йўналишларига биноан танлов асосида тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ҳар йили ўқув йили бошлангунгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти
2.‎

Тармоқлар корхоналаридан, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти кадрларини тайёрлаш йўналишлари бўйича ихтисослашаётган илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ташкилотларидан етарли илмий-педагогик тажрибага эга бўлган мутахассислар ва олимларнинг маълумотлар базасини яратиш.

2011-2012 йиллар Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги
3.‎

Кейинчалик институтда педагогик фаолият олиб бориши учун ёш мутахассисларни республиканинг базавий олий таълим муассасаларида «Технологик жараёнларни ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш», «Машинасозликда материалшунослик» мутахассисликлари бўйича мақсадли тайёрлаш.

Жадвалга мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
4.‎

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтида масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун зарур техник, дастурий, методик шарт-шароитлар яратиш ва Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ўқитувчиларининг лекцияларини ташкил этиш.

2012-2013 йиллар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти
5.‎

Институтнинг махсус кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ташкил этиш ва хўжалик шартномаларини бажариш. Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, ресурсларни тежайдиган технологиялар, пахта тозалаш, тўқимачилик ва енгил саноат, нефть ва газни қайта ишлаш тармоқлари, энергия ресурсларини тежайдиган технологиялар ва техника, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги, электроэнергетика ва электротехнол�гиялар муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар мавзулари рўйхатини ишлаб чиқиш.

2011-2012 йиллар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти
6.‎

«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи билан биргаликда қўшма илмий-тадқиқотлар, илмий-методик ишланмалар ташкил этиш.

2012 йилдан бошлаб‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти
7.‎

Базавий техника олий таълим муассасалари (Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти)нинг етакчи олимлари раҳбарлигида илмий-тадқиқотлар, илмий-методик ишлар олиб бориш учун ёш ўқитувчиларга шарт-шароитлар яратиш.
‎ Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг ёш олимларини илмий ишни якунлаш учун республиканинг базавий техника олий таълим муассасаларига ва илмий муассасаларига юбориш.

2011 йилдан бошлаб‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти
III. Моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш
1.‎

2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурига мувофиқ, институтда кадрлар тайёрлашнинг тасдиқланган йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг ўқув-лаборатория корпусларини, талабаларнинг яшаш жойларини ва спорт залларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва техника билан жиҳозлаш.

2012 — 2016 йиллар ‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти, Бухоро вилояти ҳокимлиги
2.‎

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг ахборот-ресурс марказини кенгайтириш ва ишларини такомиллаштириш, уни замонавий компьютер ва нусха кўпайтириш техникаси билан таъминлаш, Интернет тармоғига кенг киришини ташкил этиш.

2011-2012 йиллар‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти
3.‎

Кадрлар тайёрлашнинг янги йўналишларига мувофиқ Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтини ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан электрон вариантда), даврий махсус нашрлар билан таъминлаш.

2011-2012 йиллар‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 515-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 314-модда, 50-сон, 515-модда)