19.02.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2198
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг қарори, 19.02.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2198
Дата вступления в силу
01.03.2011
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
«ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2198]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли «Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 39-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сонли «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сонли «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашга босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги, 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), 2001 йил 18 апрелдаги 178-сонли «Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 40-модда) ва 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзкоммунхизмат» агентлиги қарор қиладилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш бўйича низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Иқтисодиёт вазирлигининг ва «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2006 йил 14 мартдаги 31, 1, 02-317-сонли «Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2006 йил 1 май, рўйхат рақами 1566) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 18-сон, 154-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Иқтисодиёт вазирлигининг ва «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2006 йил 2 октябрдаги 86, 11, 1072-сонли «Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (2006 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 1566-1) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 43-44-сон, 438-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 19 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт вазири Р. ГУЛЯМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 19 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори У. ХОЛМУҲАМЕДОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 19 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
01-88-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2011 йил 19 январдаги 1, 2 ва 01-88-cон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом хўжалик юритувчи субъектлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) томонидан кўрсатилаётган ичимлик суви таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш, иссиқ сув таъминоти ва иситиш (иссиқлик таъминоти) хизматлари бўйича (бундан буён матнда коммунал хизматлар деб юритилади) тарифларни шакллантириш ва харажатлар таркибини аниқлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
(1-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Коммунал хизматларнинг тарифларини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон «Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ташкилотлар кўрсатилаётган коммунал хизматлар тарифларини тасдиқлатиш учун нархларни тартибга солувчи органга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарори билан тасдиқланган Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилиб ариза билан мурожаат қилади, бундан асосий фаолият тури коммунал хизматлар кўрсатиш бўлмаган ташкилотлар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Асосий фаолият тури коммунал хизматлар кўрсатиш бўлмаган ташкилотлар мазкур хизматларга нархларни (тарифларни) рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига мувофиқ мустақил белгилайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тарифларни асослаш учун қабул қилинадиган коммунал хизматларнинг ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашда ташкилот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ташкилотлар кўрсатаётган коммунал хизматлар тарифи ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, солиқ ва йиғимлар бўйича харажатлардан, шунингдек соф фойда суммасидан шаклланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 317-моддасида назарда тутилган харажатлар коммунал хизматига тасдиқланадиган тарифни шакллантиришда харажатлар ҳисобига олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 июндаги 494-сон қарори билан тасдиқланган Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган муддатларда технологик аудитдан ўтказилмаган иншоотларнинг фойдаланиш ва сақлаш харажатлари ҳисобга олинмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчилар томонидан аҳоли учун белгиланган тарифларда харид қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агар олдинги ҳисобот даврида ташкилот технология жараёнларини такомиллаштириш ва замонавий ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материалларни тежашга эришган бўлса, тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) навбатдаги қайта кўриб чиқишда тежалган маблағларнинг 50 фоизгача бўлган суммаси соф фойда таркибида ҳисобга олинади, ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материалларга харажатлар эса замонавий ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш натижасида қўлланиладиган аниқлаштирилган харажатлар нормаси ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Коммунал хизматларга нархлар ва тарифларни тасдиқлаш ёки кейинчалик қайта кўриб чиқишда нархлар ва тарифлар ўсишининг 10 фоизи, ушбу коммунал хизматлар етказиб берувчи ташкилотларнинг ўз даромадлари ҳисобидан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Коммунал хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган коммунал хизматларга тарифларнинг ҳисоб-китоби
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари
(1-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Коммунал хизматлар харажатларини ҳисоб-китоб қилишда ишлаб чиқариш ва хизматларни бевосита истеъмолчига сотишдан иборат бўлган ишларнинг бутун технологик жараёни ҳисобга олинади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, сув таъминоти хизматлари таннархига сув олиш иншоотлари, насос станциялари, тозалаш иншоотлари, муҳандислик тармоқларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича харажатлар киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари бўйича тарифларнинг ҳисоб-китоблари мазкур хизматлар бўйича алоҳида амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Харажатларни режавий ҳисоб-китоб қилишда йўқотишлар қонунчилик билан белгиланган меъёрлар чегарасида назарда тутилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув таъминоти ташкилотининг моддий харажатлари кўтарилган сув ҳажми ҳамда 1 куб. м сувни тозалаш учун тасдиқланган меъёрий реагентлар (хлор, когулянт ва бошқа материаллар) харажатидан келиб чиқиб аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қувватли ва ёритиш энергияси харажатлари артезиан ва дарё суви бўйича чиқарилган сув ҳажмига мувофиқ электр энергиясининг таққослама меъёрлари, энергия ускунасининг белгиланган қуввати ва белгиланган қувватнинг 1 кВт/соат ва 1 кВт учун амалдаги тарифлар билан ҳисоблаб чиқилади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Оқова сувларни чиқариб юборишда моддий харажатлар (хлор, хлорли оҳак ва сув ҳавзаларига оқизиб юборишдан олдин зарарсизлантириш учун ишлатиладиган бошқа материаллар) оқинди сувнинг чиқарилган ва тозаланган ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу харажатлар миқдори тозаланган оқова сув миқдорини материаллар харажатининг қабул қилинган таққослама меъёрларига ва материаллар қийматига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари ҳисоб-китоби алоҳида тузилади, бунда билвосита моддий харажатлар, ишлаб чиқариш хусусиятига эга устама харажатлар, билвосита меҳнат харажатлари, давр харажатлари ва молиявий фаолият бўйича харажатлар ушбу хизматлар турлари бўйича ишлаб чиқариш ходимларининг асосий иш ҳақига мутаносиб тақсимланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўртача иқтисодий асосланган тарифнинг миқдорини ҳисоблаш учун хизматларнинг барча истеъмолчиларини ҳисобга олган ҳолда берилган сув (ажратилган оқим суюқлик) ҳажмлари бўйича ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш ташкилотининг даромадларини аниқлаш зарур. Мазкур хизматларни яқин давр (йил)да ривожлантириш истиқболини ҳисобга олган ҳолда аниқ ҳисобот даври (йил) учун хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархи ва ташқи омиллар (энергия ресурслари, материаллар нархлари, ташиш тарифлари, тариф ставкалари ва лавозим маошларининг ўзгариши)нинг тахминий таъсири ҳамда зарурий фойда суммасидан ўртача иқтисодий асосланган тариф ҳосил бўлади. Ўртача иқтисодий асосланган тариф миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўр. тариф = S + Фз (сўм)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу ерда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўр. тариф — 1 куб. м сув (1 куб. м оқинди)га ўртача иқтисодий асосланган тариф;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
S — 1 куб. м сув (1 куб. м оқинди)нинг ишлаб чиқариш таннархи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фз — ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш ташкилотларининг рентабелли ишини таъминловчи 1 куб. м сув (1 куб. м оқова сув) ҳисоб-китобига зарурий фойда (давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, фойдадан солиқ ва йиғимлар бўйича харажатлар ҳамда соф фойда суммаси).
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2014 йил 15 апрелдаги 33, 65 ва 03-1/392-сонли қарорига (рўйхат рақами 2198-1, 12.05.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 231-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларига ҳақ тўлаш суммаси уй-жой фондининг ободонлаштирилганлиги даражасига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 87-бандида белгиланган сув (оқова) истеъмоли меъёрлари ҳамда аҳоли учун тарифлардан келиб чиққан ҳолда бир ойда 1 кишига ҳисоблаб чиқарилади, ҳисоблагич асбоб-ускуналари бўлганда эса, тўлов уларнинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Иссиқ сув таъминоти ва иситиш (иссиқлик таъминоти) хизмати (ишлаб чиқариш ва етказиб бериш)
(2-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш харажатлари таркибига иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш ҳамда иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар, истеъмолчиларнинг уланиш жойлари, ҳарорат, босимни ва сув сарфини мувофиқлаштирувчи автомат қурилмалар ишлашини назорат қилиш харажатлари киради.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Улгуржи истеъмолчилар учун иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифларни ҳисоблаш учун, иссиқлик таъминоти ташкилотларнинг етказиб берилган иссиқлик энергияси ҳажми хизматнинг барча истеъмолчиларини ҳисобга олган ҳолда даромадларини аниқлаш зарур. Бунда даромадлар аниқ давр (йил) ушбу тармоқни яқин даврлар (йил) да ривожланиш истиқболи ҳамда кўзда тутилаётган ташқи омиллар (энергия ресурслари, материаллар нархлари, ташиш тарифлари, тариф ставкалари ва лавозим маошларининг ўзгариши) нинг таъсири иситиш мавсумининг меъёрий давомийлик муддатини (S), зарурий фойдани (Фз) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади (мазкур Низомнинг 15-бандидаги формулага мувофиқ).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Иссиқлик таъминоти хизматларига тарифларни шакллантиришда қозонхона ускуналари ва иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлашни ўтказишга давлат бюджети (давлат субсидиялари) ҳисобидан ажратилган маблағлар иссиқлик таъминоти ташкилотлари харажатларидан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 297-моддасига мувофиқ Давлат субсидиясидан даромадлар солиқ солишда жами даромадга киритилмайди.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қозонхона ускуналари ва иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлашни ўтказиш харажатлар, амортизация ажратмалари, бюджет ҳисобидан ажратиладиган маблағлар ва молиялаштиришнинг бошқа манбаларини ҳисобга олган ҳолда, манзилли рўйхатларга мувофиқ белгиланган молиявий маблағларнинг етишмайдиган қисмига тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибида ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Иссиқлик таъминоти хизматлари бирлигига тарифларни шакллантиришда билвосита моддий харажатлар, ишлаб чиқариш хусусиятига эга устама харажатлар, билвосита меҳнат харажатлари, давр харажатлари ва молиявий фаолият бўйича харажатлар ишлаб чиқариш, ходимларининг асосий иш ҳақига нисбати билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Тарифни шакллантиришда соф фойда суммаси ва рентабеллик даражаси мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2014 йил 15 апрелдаги 33, 65 ва 03-1/392-сонли қарорига (рўйхат рақами 2198-1, 12.05.2014 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 231-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Аҳоли учун тарифлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иситиш (иссиқлик таъминоти) хизматлари бўйича иситиш мавсумининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдонига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқ сув таъминоти бўйича ҳисоблаш асбоби бўлмаганда бир ойда 1 кишига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқ сув сарфини ҳисоблаш асбоби бўлганда 1 куб. м иссиқ сув учун.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Аҳоли учун марказий иситиш ва иссиқ сув таъминотига белгиланган тарифлар қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1 Гкал иссиқлик таннархи харажат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
улгуржи истеъмолчилар учун белгиланган тариф;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилот томонидан ўрнатилган иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби асосида 1 кв. м иситиш майдонини иситиш ва 1 куб. м сувни қиздириш учун сарфланган тахминий иссиқлик энергияси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сон «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» ги қарорига биноан аҳолига марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун иссиқлик энергияси меъёрлари миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Тарифларни шакллантиришда қуйидагилар таннархни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқлик таъминоти ташкилотлари хизматларининг таннархи иссиқлик тармоқларини кузатиш, назорат қилиш, хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш бўйича режалаштирилаётган ташкилий ва техник тадбирларига мувофиқ, қозонхона ускуналари ва иссиқлик тармоқларини техник кўрик хизмати ва таъмирлашни ҳисобга олган ҳолда аниқланади;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харажатлар режавий ҳисоб-китоб қилишда иссиқлик энергиясидан йўқотишлар қонунчиликда белгиланган меъёрлар чегарасида назарда тутилади;
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқлик энергияси бир вақтнинг ўзида иситиш (иссиқлик таъминоти) ва иссиқ сув таъминотида сотилган тақдирда, харажатлар моддалари бўйича иссиқлик энергиясининг иситиш (иссиқлик таъминоти) ва иссиқ сув таъминотидаги мутаносиб миқдорига мувофиқ ҳисобланиши лозим;
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқлик таъминоти хизматларига моддий харажатлар техник тузи ва унинг ўрнини босувчи бошқа материаллар харажати меъёрларидан келиб чиққан ҳолда 1 куб. иссиқ сув (иссиқлик элтувчи) ва унга белгиланган нарх ҳисоб-китоби бўйича белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кучланишли ток ва ёритиш энергияси харажатлари электр энергияси харажатининг таққослама меъёрлари, энергия ускунасининг белгиланган қуввати ва белгиланган қувватнинг 1 кВт/соат ва 1 кВт учун амалдаги тарифларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Аҳоли учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларни аниқлашнинг намунавий ҳисоб-китоби мазкур Низомга иловада келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якуний қоида
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМАИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 19 январь
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини аниқлашнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Иситишдаги (иссиқлик таъминотидаги) 1 кв. м иситиш майдони учун бир кунда ҳисоб-китоб бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир кунга 1 кв. м иситиш майдонига иситишдаги (иссиқлик таъминотидаги) иссиқлик энергиясининг таққослама истеъмоли — 0,001539979 Гкал*;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иситиш (иссиқлик таъминоти) тарифи (ҚҚС ҳисобга олган ҳолда) — 156 643 сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир кунга иситишдаги (иссиқлик таъминоти) 1 кв. м иситиш майдони учун тариф ўртача 241 сўмни ташкил қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
156 643 сўм. х 0,001539979 = 241 сўм.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Иссиқ сув таъминоти учун ҳисоблаш асбоби бўлмаганда бир ойда 1 кишига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ойда 1 кишига иссиқ сув таъминотидаги иссиқлик энергиясининг таққослама истеъмоли — 0,165591785 Гкал;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқлик энергияси тарифи (ҚҚС ҳисобга олган ҳолда) — 156 643 сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ойда 1 кишига иссиқ сув учун тариф 25 938 сўмни ташкил қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
156 643 сўм. х 0,165591785 = 25 938 сўм.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Тураржой хонадонларида иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаганда, иссиқ сув таъминоти хизматларига белгиланган тарифларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон «Республика иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган оширувчи коэффициент қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳисоблаш асбоби бўлганда аҳоли учун 1 куб. м иссиқ сув учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча истеъмолчилар учун 1 Гкал иссиқлик энергияси 156 643 сўм/Гкални (ҚҚС ҳисобга олган ҳолда) ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўшимча маълумотлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
узатувчи қувурдаги иссиқ сув ҳарорати — 72,8 ºС;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
узатувчи қувур изоляцияси орқали иссиқликнинг меъёрий йиллик ўртача йўқотилиши — 73,94 Гкал/с;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
узатувчи қувурдаги сувнинг йиллик ўртача соатлик харажати — 33 560,0 куб. м/с (иссиқлик манбайидаги харажат ўлчагичи маълумоти бўйича);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқ сув тайёрлаш учун ишлатиладиган чиқарилган сувнинг йиллик ўртача ҳарорати — 10,8 ºС.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Атроф-муҳитга йўқолиши сабабли узатувчи қувурдаги сув ҳароратининг йиллик ўртача пасайтирилиши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Дельта t =

73,94 х 106

2,20С

бу ерда:

33560,0 х 103

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
106 — Гкални Ккалга ўтказиш коэффициенти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
103 — кгга ўтказиш коэффициенти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолига бериладиган иссиқ сувнинг ўртача ҳарорати:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тгв = 72,8° — 2,2 = 70,6°С.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тураржой биноларида иссиқ сув ҳароратининг совиши ҳисобга олинган ҳолда аҳолига етказиб бериладиган иссиқ сувнинг ўртача ҳарорати (К=0,96).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тгв = 70,6 х 0,96 = 67,8°С.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иссиқ сувнинг таркибидаги иссиқлик қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i = 0,001 (67,8° — 10,8°) = 0,057 (Гкал/куб. м).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1 куб.м иссиқ сув учун тариф:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тгв = 156 643 х 0,057 = 8 928,6 сўм/куб. м.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*Марказий иситиш ва иссиқ сув таъминотидаги иссиқликнинг таққослама истеъмоли ҳар бир ҳудуд (алоҳида аҳоли пункти) учун Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1687, 2007 йил 7 июнь) асосида ишлаб чиқилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 мартдаги 343-сон ва 1 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2198-2, 08.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 76-модда; 2014 й., 20-сон, 231-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2198-2/0330-сон)