Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 10.11.2010 йилдаги 249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.11.2010 йилдаги 249-сон
Дата вступления в силу
10.11.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 ЙИЛ УЧУН САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ АСОСИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Cаноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарорига мувофиқ ҳамда экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, тармоқлар ичида ва тармоқлараро, шу жумладан кичик бизнес субъектлари билан республиканинг йирик корхоналари ўртасидаги саноат кооперациясини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 мартдаги ПҚ-1306-сон қарори билан маъқулланган 2010 йил учун саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб аталади) тузатишлар киритиш тўғрисида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллийлаштириш дастурининг 4-иловасига маҳсулотларнинг тайёр турларини, хомашё ва материаллар, бутловчи узеллар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг янги лойиҳаларини 1-иловага* мувофиқ киритишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллийлаштириш дастуридан Маҳаллийлаштириш дастурининг прогноз параметрлари бажарилмаганлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга эҳтиёжнинг йўқлиги, шунингдек уларнинг нархи ва сифати бўйича рақобатбардошли эмаслиги муносабати билан 2-иловага* мувофиқ лойиҳаларни чиқариб ташлашни назарда тутувчи қарори маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорга мувофиқ Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009 йил учун саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарорининг 3-бандида назарда тутилган имтиёзлар божхона тўловлари бўйича — ушбу қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб, солиқлар бўйича эса — 2010 йил 1 ноябрдан бошлаб қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳалар ташаббускорлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда 1-иловага мувофиқ маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларнинг прогноз ҳажмларини бажариш тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 10 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
249-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 386-модда)