Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАМДА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА» 2009 ЙИЛ 29 ДЕКАБРДАГИ ПФ-4158-СОН ФАРМОНИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2010 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2009 ЙИЛ 22 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-1245-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 29 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган авиация керосинига акциз солиғи жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 июлдаги 271-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 17 февраль,
22-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 101-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 1-илованинг «Кафолатлар мазмуни» устуни 6-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1.5-банднинг 1.5.13-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1.5.13. Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашадиган ходимларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаш билан боғлиқ харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ»;
б) 2.3-банднинг 2.3.21-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2.3.21. Бошқарув ходимларига ва ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайдиган бошқа ходимларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаш билан боғлиқ харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 77-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 42-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 63-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда; 2011 й., 7-8-сон, 63-модда; 2013 й., 8-сон, 101-модда; 2016 й., 8-сон, 77-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)