Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 18.03.1999 йилдаги 119-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.03.1999 йилдаги 119-сон
Дата вступления в силу
18.03.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ 9 МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИНИ ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 2 мартдаги ПФ-2243-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Умумхалқ байрами 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунини ўтказиш бўйича республика Ташкилий қўмитасининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташкилий қўмита ўн кун муддатда ушбу санани умумхалқ байрами сифатида юксак маънавий-ахлоқий савияда ўтказиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқсин ва уларнинг бажарилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— жойларда умумхалқ байрами 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунини юксак савияда ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— фашизм устидан қозонилган ғалабага ҳисса қўшган ҳамда Ватанимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган барча ватандошларимизнинг хотирасини абадийлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган барча кишиларга муносиб иззат-икром кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— фахрийларга, Ватанимиз мустақиллиги ва шаънини ҳимоя қилганларнинг барчасига моддий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва уни амалга оширсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 1941 — 1945 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларини ҳимоя қилишдаги улкан хизматлари учун иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларини мукофотлаш билан боғлиқ сарф-харажатларга республика бюджетидан маблағ ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати мазкур пул мукофотларини байрам арафасида тўланишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига 1999 йилдан бошлаб ҳар йили умумхалқ байрами 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни арафасида Фанлар академияси, Мудофаа вазирлиги, Бадиий академия, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда жойлардаги музейлар, кутубхоналар ва маданият саройларида Ватанимиз мустақиллиги ва шаънини ҳимоя қилган кишилар ҳаётини ёрқин акс эттирувчи махсус кўргазмалар, ёшлар билан учрашувлар, маърифий-бадиий кечалар ўтказишни ташкил этиш топширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ҳамда идоралар ўқув дастурларига хотира ва қадрлаш дарсларининг киритилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзтелерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига умумхалқ байрами Хотира ва Қадрлаш куни тадбирларини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1999 йил 18 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
119-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 18 мартдаги 119-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумхалқ байрами 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунини ўтказиш бўйича республика Ташкилий қўмитасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ*
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кароматов Ҳ.С. ‎‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси
Жўраев Н.Қ. ‎‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) ‎
Тўлаганов К.Н. ‎‎ —‎ Тошкент шаҳар ҳокими ‎
Жўраев Х.Р. ‎ —‎ Маданият ишлари вазири ‎
Жўраев Т.Ж. ‎ —‎ Фанлар академияси президенти ‎
Болиев А. —‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ‎
Обидов О. —‎ Ижтимоий таъминот вазири ‎
Йўлдошев Ж.Ғ. —‎ Халқ таълими вазири
Ғуломов С.С. ‎ —‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазири ‎
Аминов Н. ‎ —‎ Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази раҳбари ‎
Боқибоев Э. ‎ —‎ «Нуроний» жамғармаси раиси ‎
Зокиров М.О. ‎ —‎ Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси раҳбари котибиятининг мудири
Абдуллаев Ш.Ю. ‎ —‎ Молия вазирининг ўринбосари ‎
Абдуллаев Қ. ‎ —‎ Мудофаа вазирининг ўринбосари ‎
Абдураимов Ҳ. ‎ —‎ «Камолот» жамғармаси раиси ‎
Жалилов Ш.И. ‎ —‎ «Маҳалла» жамғармаси раиси ‎
Парпиев Б.Р. ‎ —‎ Ички ишлар вазирининг ўринбосари ‎
Кўчимов А. ‎ —‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси ‎
Собиров Ф. ‎ —‎ Дин ишлари бўйича қўмита раиси‎
Шоғуломов Р.Ш. ‎ —‎ Давлат матбуот қўмитаси раиси ‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Республика ташкилий қўмитаси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига шу вазифага тайинланган шахслар киритилади.