LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
2008 йил 17-18 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига Расмий ташрифи чоғида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро ҳамда идоралараро битимларни тўлақонли ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига Расмий ташрифи чоғида имзоланган битим ва эришилган келишувларни амалга ошириш Тадбирлари дастури 1-иловага* мувофиқ;
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Бирлашган Араб Амирликлари билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик доирасида амалга ошириш учун ишлаб чиқилаётган лойиҳалар рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ушбу Қарор иловаларида кўрсатилган вазирликлар ва идоралар, масъул ижрочилар Бирлашган Араб Амирликлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тасдиқланган тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Расмий ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар ва битимлар ижроси, ушбу Қарор билан тасдиқланган Тадбирлар дастурида назарда тутилган аниқ тадбирларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири В.И. Норов зиммаларига юклансин.
Ушбу Қарор билан тасдиқланган Тадбирлар дастурининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ҳар чоракда ахборот бериб борилсин.