18.03.2009 йилдаги 74-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.03.2009 йилдаги 74-сон
Дата вступления в силу
18.03.2009
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2004 ЙИЛ 31 МАЙДАГИ 251-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини моддий-хом ашё ресурслари билан таъминлаш ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни биржа орқали сотиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 18 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
74-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 мартдаги 74-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 1-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«кўргазма-ярмарка савдолари — биржаларнинг ихтисослаштирилган савдо майдончаларида улар томонидан тасдиқланадиган қоидаларига мувофиқ товарлар олдиндан мажбурий кўздан кечирилиши ҳисобга олинган ҳолда ёки мижозлар — жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиладиган кўргазма-ярмарка савдоларининг электрон тизимига Интернет орқали тўғридан-тўғри кириш режимида амалга оширилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«кўргазма-ярмарка савдолари электрон тизимига Интернет орқали тўғридан-тўғри кириш режимида ва савдо майдончаларида, шу жумладан ихтисослаштирилган қурилиш материаллари бозорлари ҳудудларида улгуржи савдо қилиш ҳуқуқи фақат товар-хом ашё биржалари аъзоларига, уларда савдони амалга ошириш ҳуқуқига тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда берилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«жисмоний шахслар, шунингдек биржа аъзолари бўлмаган юридик шахслар кўргазма-ярмарка савдоларида брокерлар орқали ёки биржа томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ мустақил равишда иштирок этиши мумкин».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 4-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи — еттинчи хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ишлаб чиқарувчиларга ва биринчи навбатда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни сотиш, шунингдек битимлар бўйича электрон ҳисоб-китобларни электрон тўлов тизими орқали амалга ошириш имконини берадиган Интернет орқали савдо тизимига тўғридан-тўғри кириш режимида кўргазма-ярмарка савдоларида иштирок этиш имкониятини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа аъзоларига ихтисослаштирилган савдо майдончалари орқали биржа савдолари тизимига кириш, савдолар натижаларига кўра тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар бўйича электрон ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа аъзоларига кўргазма-ярмарка савдолари тизимига Интернет орқали тўғридан-тўғри кириш режимида белгиланган тартибда биржа савдоларига кириш имконини назарда тутиш тавсия этилсин».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 5-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«кўргазма-ярмарка савдоларида биржа орқали сотиш тақиқланмаган ва сотишга махсус тартиб жорий қилинмаган товарларнинг барча турлари (ишлар, хизматлар) сотилиши мумкин».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 8-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Белгилансинки, «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг биржа битимларидан ундириладиган воситачилик йиғимлари чекланган миқдорларига декларация тўлдиришда, биржа товарларининг моддий балансларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш юзасидан мониторингни амалга оширадиган Иқтисодиёт вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг юқори ликвидли товарлар турларини сотиш бўйича хизматлари учун 0,075% миқдоридаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ходимларнинг чекланган умумий сони 100 нафар бўлган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси биржанинг ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қарорга 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» очиқ акциядорлик жамиятининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 132-модда)