LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ мобиль алоқадан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш тартиби ҳамда шартларини, мобиль алоқа тармоғи операторлари ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини, шунингдек, уларнинг жавобгарликларини белгилаш мақсадида буюраман:
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан кейин кучга киради.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2009 йил 4 январдаги 2-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда), «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 59-модда) ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 170-модда) қонунларига мувофиқ, мобиль алоқа хизматларидан фойдаланиш ҳамда уни кўрсатиш тартиби ва шартларини, мобиль алоқа тармоқлари операторлари ва абонентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек уларнинг жавобгарлигини белгилайди.
1. Мазкур Қоидалар мобиль алоқа абонентлари (бундан кейин матнда абонентлар деб юритилада) ва мобиль алоқа тармоқлари операторлари (бундан кейин матнда операторлар деб юритилади) фойдаланиши учун мажбурий ҳисобланади.
абонент — мобиль алоқа хизматлари кўрсатилиши учун оператор билан шартнома тузган юридик ёки жисмоний шахс;
абонент рақами — мобиль алоқа хизматлари кўрсатилиши учун шартноманинг амал қилиш даврида абонентга оператор томонидан ажратиладиган рақам;
абонент қурилмаси — абонентга мобиль алоқа хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи мобиль алоқа тармоғининг охирги ускунаси, элементи;
тарификация бирлиги — оператор томонидан белгиланган тарификация тизимига боғлиқ бўлган кўрсатиладиган хизматнинг тўланадиган бирлиги;
хизмат кўрсатиш зонаси — оператор лицензия битими асосида алоқа хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўладиган ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўрнатилган шартларга жавоб берадиган хизматлар сифатини таъминлаш учун техник имкониятларга эга бўлган ҳудуд;
оператор — мобиль алоқа тармоғига эга бўлган, унинг қурилиши, ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва лицензияга асосан мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
мобиль алоқа тармоғи — абонентларга мобиль алоқа (телефон, маълумотларни узатиш ва бошқалар) хизматларини кўрсатувчи техник воситалар (коммутацион ва радиоускуна, абонент қурилмалари, уловчи линиялар, иншоотлар ва ш. к.) мажмуи. Мобиль алоқа тармоқларига алоқанинг мобиль радиотелефон (сотали, транк, локал-транк, радиал-зона, глобал шахсий мобиль йўлдошли) тармоқлари киради;
йирик авария — тармоқ ва мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш ҳаракати тўхтатилишига олиб келадиган авария;
тариф режаси — оператор бир ёки бир нечта мобиль алоқа хизматларидан фойдаланишни тақдим этадиган баҳоли шартлар жами;
SIM-карта — абонент қурилмасининг идентификациясини, унинг мобиль алоқа тармоғидан фойдаланишни, шунингдек абонент рақамидан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимояни таъминланиши ёрдамида қурилган микросхемали идентификацион модуль.
3. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ операторларнинг фаолияти белгиланган тартибда олинган лицензия асосида ҳамда оператор ва лицензия берувчи орган ўртасида тузилган лицензия битимига мувофиқ амалга оширилади.
4. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатишда операторлар ҳамда телекоммуникация тармоқларининг бошқа операторлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ, улар ўртасида тузилган шартномалар билан тартибга солинади.
5. Мобиль алоқа хизматлари оператор ва абонент ўртасида тузилган мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида тақдим этилади.
6. Абонент оператордан мобиль алоқанинг абонент қурилмасини сотиб олиши ёки ижарага олиши ёхуд ўзининг шахсий абонент қурилмасидан фойдаланиши мумкин.
7. Фойдаланилаётган абонент қурилмаси Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган стандартларга мувофиқ, ускунанинг ушбу турига қўйиладиган белгиланган техник талабларга жавоб бериши керак.
8. Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган «Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартиби тўғрисида»ги низомда (2007 йил 27 ноябрь, рўйхат рақами 1743 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 492-модда) белгиланган тартибда мобиль алоқанинг исталган тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
9. Операторлар одамларнинг денгиздаги, ердаги, ҳаводаги, космик фазодаги хавфсизлигига, Ўзбекистон Республикасида мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни сақлаш соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўтказишга тааллуқли хабарлар, шунингдек йирик авариялар, фалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда вазиятлар ҳақидаги хабарларга мутлақ устуворлик тақдим этишлари лозим.
10. Операторлар телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари ва бошқа хабарлар, шунингдек уларга тааллуқли бўлган барча маълумотлар сир тутилишига риоя қилишга мажбур.
Телефон сўзлашувларини эшитиш, телекоммуникация тармоқлари орқали узатилаётган хабарлар билан танишиш, улар тўғрисидаги маълумотларни олишга, шунингдек сўзлашувлар сирларига доир бошқа чекланишларига қонун билан белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
11. Оператор шартномани бажариш туфайли унга ошкор бўлган абонент тўғрисидаги маълумотларни, абонентнинг розилигисиз учинчи шахсларга бериши ёки тарқатишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
12. Абонентларга оператор томонидан кўрсатиладиган мобиль алоқа хизматларининг рўйхати операторга тегишли бўлган мобиль алоқа тармоғининг техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда оператор томонидан белгиланади.
13. Абонентларга кўрсатиладиган мобиль алоқа хизматлари шартнома шартларига, шунингдек операторнинг хизматлар тўғрисида ахборотига мувофиқ бўлиши керак.
14. Оператор абонентга мобиль алоқа хизматларидан кеча-кундуз фойдаланиш имконини таъминлашга мажбур.
15. Оператор ахборот-маълумот хизмат тизимини яратишга ва пулли ҳамда бепул ахборот-маълумот хизматларини кўрсатишга мажбур.
ж) абонентдан техник носозликлар, SIM-карта ёки абонент қурилмаси йўқолганлиги (SIM-карталардан фойдаланиш кўзда тутилмаган мобиль алоқа стандартлари учун), абонентнинг шахсий маълумотлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни қабул қилиш;
18. Оператор тақдим этиладиган хизматлар, уларни тақдим этиш ва мобиль алоқа хизматларидан фойдаланиш тартиби, ушбу хизматларга тарифлар, мобиль алоқадан фойдаланишда чекланишлар тўғрисида абонентларни, шунингдек мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш учун шартномани тузиш истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларни хабардор қилишга мажбур.
Тарифлар, хизмат кўрсатиш тартиби, ҳисоб-китоблар шакли ва тартиби ўзгарган ҳолда, оператор абонентларни бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ўзи танлаган бошқа усулда хабардор қилиши лозим.
Оператор тармоғида мобиль алоқа хизматлари кўрсатилишининг тўхтатилишига олиб келадиган йирик авариялар юз берганда, оператор абонентларни бу ҳақда, шунингдек хизматларни кўрсатиш тикланишининг тахминий муддатлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилишга мажбур.
19. Оператор ҳар бир абонентга тегишли хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган ягона рақамларни абонент томонидан териш ёрдамида фавқулодда тезкор хизматларни бепул ва кеча-кундуз давомида чақириш имкониятини таъминлаши керак. Фавқулодда тезкор хизматларга қуйидагилар киради:
20. Мобиль алоқа тармоғидан фойдаланишни таъминлаш ва мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш оператор ва абонент ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
21. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси оммавий шартнома ҳисобланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади.
22. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш учун шартнома икки томонлама шартнома бўлиб, у тузилган вақтдан бошлаб кучга киради.
23. Абонент ва оператор ўртасидаги шартнома маълум муддатга ёки уни кўрсатмасдан тузилган бўлиши мумкин.
д) абонент тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи, шахсини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари — жисмоний шахс учун, номи (фирма номи), банк реквизитлари, жойлашган ери — юридик шахс учун);
Шартномадаги абонент тўғрисидаги маълумотлар ўзгариши билан боғлиқ ўзгаришлар қўшимча тўлов ундирилмасдан киритилиши керак.
Шартномада қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига зид келмайдиган бошқа шартлар бўлиши мумкин.
25. Оператор абонентни алоҳида ҳақ эвазига кўрсатиладиган мобиль алоқа хизматларидан фойдаланишга мажбурлашга ҳақли эмас.
26. Оператор битта хизматни кўрсатиш технологик жиҳатдан бошқа хизмат билан шарт қилиб қўйилган ҳолатдан ташқари, мобиль алоқанинг битта хизматини кўрсатиш учун алоқанинг бошқа хизматларини кўрсатишни шарт қилиб қўйишга ҳақли эмас.
б) операторнинг ташаббуси бўйича, ушбу Қоидалар ёки шартнома шартларида белгиланган талаблар абонент томонидан бузилганда;
в) агар абонент — жисмоний шахс вафот этганда ёки абонент — юридик шахс тугатилганда тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда;
г) давлат органининг ҳужжат қабул қилиши натижасида томонларнинг ўз мажбуриятларини бажариш имкони бўлмай қолган тақдирда;
28. Шартнома бекор қилинганда, томонлар ўзларининг барча мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китобларини амалга оширишлари керак.
в) мобиль алоқа тармоғида хабарларни узатишда хавфсизликни таъминлаш ва тармоқ абонентларига кўрсатилаётган хизматларнинг тегишли сифатини таъминлаш мақсадида, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, мобиль алоқа хизматлари кўрсатилишининг тўхтатилиши назарда тутилган техник тадбирларни ўтказиш;
а) ўз фаолиятини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга ҳамда мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш учун тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириш;
б) хизмат кўрсатиш зонасида мобиль алоқа тармоғининг ишини фойдаланилаётган стандартнинг техник нормаларига мувофиқ таъминлаш;
г) кўрсатилган хизматларнинг камчиликларини шартномада ёки қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда бартараф этиш;
д) шартномада белгиланган муддатларда кўрсатилган хизматлар учун ҳисобларни бериш, уларни абонентларга шартномада кўрсатилган усул билан тақдим этиш, абонентлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
ж) абонентнинг талаби бўйича абонент шахсий ҳисобварағидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг жорий ҳолати тўғрисидаги батафсил ахборотни тақдим этиш;
з) мобиль алоқа хизматлари кўрсатилиши тўхтаган ҳолларда, абонент томонидан операторнинг айби билан хизматлар кўрсатилмаган вақт учун операторга ариза келиб тушган вақтдан бошлаб, абонент тўловини қайта ҳисоблаб чиқиш;
и) абонентнинг ёзма аризаси бўйича, агар абонент учун бошқа мақбул усул оператор томонидан белгиланмаган бўлса, SIM-карта ёки абонент қурилмаси (SIM-картадан фойдаланиш кўзда тутилмаган мобиль алоқа стандартлари учун) йўқолганда, хизматларнинг кўрсатилишини зудлик билан тўхтатиш;
б) кўрсатилаётган хизматларнинг рўйхати, шунингдек уларни кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги тўғрисида;
г) янги тарифлар жорий қилингунга қадар камида 10 кун олдин хизматларга тарифлар ўзгарганлиги тўғрисида, агар бу ўзгартиришлар абонент ҳолатини ёмонлаштирса;
а) амалдаги тарифларга, хизматлар тавсифи ва хизматлар сифатига қўйиладиган талабларга, шунингдек оператор томонидан кўрсатиладиган қўшимча хизматларга мувофиқ шартномада кўзда тутилган мобиль алоқа хизматларидан фойдаланиш;
б) оператордан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш учун шартномада белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш;
г) барча амалга оширилган уланишларнинг санаси ва вақти, уларнинг давомийлиги ва абонент рақамларини кўрсатган ҳолда, оператор томонидан белгиланган тартиб ва шартларда барча хизмат турлари бўйича батафсил ҳисобни бепул олиш;
д) ушбу Қоидаларнинг талаблари ва шартнома шартларига риоя қилган ҳолда, шунингдек муайян ҳудудда (аэропорт, самолёт, антенна майдони ва бошқалар) амал қиладиган алоҳида қоидаларни ҳамда тўсқинлик қилиши ёки хавфли вазиятлар юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларда (тиббиёт муассасалари, ёқилғини сақлаш ва қайта юклаш ҳудуди, портлаш ишларини ўтказиш жойларида ва бошқалар) чекланишларни ҳисобга олган ҳолда, исталган абонент қурилмасидан фойдаланиш;
е) фавқулодда тезкор хизматларни чақиришда, шунингдек шартномада назарда тутилган ҳолларда мобиль алоқа хизматларидан бепул фойдаланиш;
з) оператор томонидан тақдим этилаётган хизматлар бўйича таклифлар ва эътирозлар билан операторга мурожаат этиш;
м) оператор шартномани бажармаса ёки хизматлар шартномада кўрсатилган муддатда кўрсатилмаслиги аниқ бўлса, шартномани бажаришдан бош тортиш ва зарарларни қоплашни талаб қилиш;
н) оператор томонидан, кўрсатиладиган хизматлар сифатининг ёмонлашишига олиб келадиган даражада шартнома шартларидан жиддий четга чиқишга йўл қўйилган ёки бошқа жиддий камчиликлар юзага келган ҳолларда, ўз хоҳшига кўра: камчиликларни бепул бартараф этиш, кўрсатилган хизматлар нархини мос равишда камайтириш, такроран хизматларни кўрсатиш, келтирилган зарарларни тўлиқ қоплаган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиши мумкин.
в) операторга SIM-карта ёки абонент қурилмаси (SIM-карталардан фойдаланиш кўзда тутилмаган мобиль алоқа стандартлари учун) йўқолганлиги тўғрисида зудлик билан хабар бериш. Абонент томонидан ушбу шартларга риоя қилинмаган ҳолларда, у йўқотилган SIM-карта ёки абонент қурилмасидан (SIM-картадан фойдаланиш кўзда тутилмаган мобиль алоқа стандартлари учун) фойдаланган ҳолда олинган оператор томонидан кўрсатилган мобиль алоқа хизматларига тўлов бўйича, оператор абонентнинг уларнинг йўқолганлиги ва хизматлар кўрсатишни тўхтатиш истаги тўғрисидаги аризасини олган кунигача мажбуриятга эга, агар абонент учун қулай бўлган хабар қилишнинг бошқа усули оператор томонидан кўзда тутилмаган бўлса;
д) 30 кун давомида операторга маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи — жисмоний шахс учун, номи (фирма номи), жойлашган ери — юридик шахс учун) ўзгарганлиги тўғрисида хабар бериш.
34. Абонентлар билан ҳисоб-китоблар ва мобиль алоқа хизматларининг тўлови мобиль алоқа хизматларига тарифлар асосида амалга оширилади.
36. Мобиль алоқа тармоғи бўйича уланиш давомийлигининг тарификация бирлиги оператор томонидан белгиланади. Тарификация бирлиги бир минутдан кўп бўлмаслиги керак.
37. Уланишнинг давомийлигини ҳисобга олиш оператор томонидан қабул қилинган тарификация бирлигига мувофиқ олиб борилади.
38. Тўлов миқдорини аниқлаш учун фойдаланиладиган мобиль алоқа тармоғи бўйича уланиш давомийлиги чақирилувчи абонент ёки абонент жавоб берган деб тенглаштирилган жавоб сигнали бўлган ускуна жавоб берган секунддан бошлаб чақирувчи ёки чақирилувчи абонент ёки шу ускуна сўзлашуви тугаган вақтгача ҳисобланади.
Оператор томонидан белгиланган минимал ҳисобланган вақт бирликларида ҳисобланган уланишлар давомийлиги тўлиқ бирликкача яхлитланади.
Оператор ушбу Қоидаларга нисбатан абонент ҳолатини ёмонлаштирмайдиган мобиль алоқа хизматларининг тарификация қоидаларини мустақил белгилайди.
39. Мобиль алоқа хизматларига тарифлар мобил алоқанинг айрим хизматлари ёки мобиль алоқа хизматларининг тўпламига тарифлар (тариф режалари) кўринишида белгиланиши мумкин. Тариф режаси бир кеча-кундуз вақт, ҳафта кунлари, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунлари бўйича, шунингдек кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматларининг тўплами ва ҳажми бўйича дифференцияланган тарифлар белгиланиши мумкин.
а) абонентнинг аниқ (ҳисобот) даври учун тўлов миқдори ҳақиқий олинган мобиль алоқа хизматларининг ҳажмига боғлиқ бўлмаган доимий катталик ҳисобланадиган абонентлик;
б) абонентнинг тўлов миқдори ҳисобот даври давомида тақдим этилган абонентнинг ташаббуси билан амалга оширилган уланишлар давомийлигининг суммасига боғлиқ бўлган вақтбай;
в) тўлов миқдори амалда кўрсатилган мобиль алоқа хизматлари учун аниқланадиган ҳар бир кўрсатилган мобиль алоқа хизмати учун.
42. Чақирилувчи шахснинг жавобига тенглаштирилган ва уланиш давомийлигининг ҳисоби бошланадиган жавоб сигналига эга абонент қурилмасига қуйидагилар киради:
в) чақирилувчи шахс бўлмаган вақтда ахборот билан алмашиш имкониятини таъминлайдиган (ёки имитациялайдиган) бошқа абонент қурилмалари.
44. Ҳисоб-китоблар шакли ва тартиби технологик имкониятлардан келиб чиқиб, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда оператор томонидан белгиланади.
Мобиль алоқа хизматларининг тўлови нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан, шунингдек ҳисоботларнинг аванс ёки кредит шакли бўйича амалга оширилиши мумкин.
45. Кўрсатилган мобиль алоқа хизматларини ҳисоблаш учун тегишли хизматларни кўрсатиш вақтида амалда бўлган тарифдан фойдаланилади.
46. Абонентлар билан барча ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартиб ва шартларда олиб борилади.
Кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китоблар амалга оширилганда, хорижий валюта, шунингдек хорижий валютада тўлов ҳужжатларидан фойдаланишга қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ва шартларда йўл қўйилади.
47. Абонент томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунида, ушбу Қоидалар ва шартномада белгиланган мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича талаблар бузилган ҳолатларда, бузилишлар бартараф этилгунга қадар оператор мобиль алоқа хизматлари кўрсатилишини тўхтатиш ҳуқуқига эга. Бунда, мобиль алоқа тармоғидан фойдалана олиш ва абонент томонидан фавқулодда тезкор хизматларни чақириш имконияти сақланади.
48. Оператор томонидан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўхтатилгандан кейин абонент шартнома ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатда аниқланган бузилишларни бартараф этиш ҳуқуқига эга. Аниқланган бузилишлар бартараф этилгандан кейин мобиль алоқа хизматларидан фойдаланиш тикланади.
49. Тақдим этилган мобиль алоқа хизматларини кредит билан тўлаш муддатини оператор мустақил белгилайди.
50. Мобиль алоқа хизматларининг тўлови учун мобиль алоқа хизматларининг тўлови тўғрисидаги маълумотларни операторга етказиш учун фойдаланиладиган, белгиланган усул билан кодланган ахборотга эга олдиндан тўлов картасидан (бундан кейин матнда — карта деб юритилади) фойдаланиш мумкин. Картада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
51. Шартнома бекор қилинган ҳолларда, абонент аванс сифатида киритилган пул маблағларини қайтариш учун операторга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда, оператор пул маблағларининг фойдаланилмаган қолдиғини қайтаришга мажбур.
52. Оператор ва абонент Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва улар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ жавобгар бўладилар.
53. Абонент ҳуқуқини чеклаб қўядиган ва қонун ҳужжатларига зид келадиган шартнома шартлари ҳақиқий эмас деб топилади. Агар уларнинг қўлланилиши натижасида абонентга зарар етказилса, улар оператор томонидан қонун билан белгиланган тартибда қопланиши шарт.
54. Оператор тузилган шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қуйидаги ҳолатларда абонент олдида жавобгардир:
в) шартномада кўрсатилган ва абонент томонидан талаб қилинган мобиль алоқа хизматларининг барча турларини кўрсатмаганлик;
д) мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этилмаганлиги, тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки кечиктириб тақдим этилганлиги;
е) шартномани бажариш натижасида операторга маълум бўлган абонент тўғрисидаги маълумотларнинг тарқалишини чеклаш тўғрисидаги талабларнинг бузилиши.
55. Хизматларни кўрсатиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддатлари шартномада белгиланади. Кўрсатилаётган хизматларнинг камчиликлари абонент томонидан даъво берилган кундан бошлаб 20 кун давомида оператор томонидан бартараф этилиши керак (агар бунда қисқа муддат шартномада белгиланмаган бўлса).
56. Объектив сабабларга кўра оператор камчиликларни бартараф этмаса, ушбу муддат узайтирилиши мумкин.
57. Агар мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги енгиб бўлмайдиган куч натижаси бўлса ёки абонентнинг айби билан юз берган бўлса, оператор абонент олдида жавобгарликка эга эмас.
59. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.