Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарори билан тасдиқланган «Ёшлар йили» Давлат дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг айрим фанлар чуқур ўрганиладиган қуйидаги турлари белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.06.2018 й., 09/18/410/1304-сон)
3. Қуйидагилар айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасалари ихтисослаштирилган синфларининг, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларидан ошадиган чуқур таълим тайёргарлигини таъминлаш;
ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
уч ой муддатда гимназиялар, лицейлар, лицей-интернатлар, мактаблар, мактаб-интернатлар, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган синфларнинг моддий-техника базасини ва таълим фаолияти самарадорлигини, тегишли педагог кадрлар билан таъминланганлигини комплекс хатловдан ўтказсинлар ва унинг якунлари бўйича уларнинг фаолиятини тўхтатиш ёки уларда фақат зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлгандагина, сонини анча қисқартирган ҳолда, уларнинг негизида тегишли ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ташкил этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилсинлар;
моддий-техник базанинг қувватини ҳисобга олиб айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш квотасини белгиласинлар;
айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларини замонавий педагогик методикалар ва технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар билан тўлдириш, шунингдек уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази уч ой муддатда:
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни;
Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни;
айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг намунавий ўқув режалари, дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
6. Белгилансинки, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда назарда тутилган миқдорда ва тартибда болалар ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқиганлиги учун белгиланган тўловдан тушадиган тушумлар;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳомийлик (беғараз) маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширилади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ишини такомиллаштириш учун бюджетдан ташқари манбалар ва ҳомийлик (беғараз) ёрдами ҳисобига қўшимча молиявий маблағларни жалб этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
8. Белгилаб қўйилсинки, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда устамалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
20 фоиз — айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга чуқур ўрганиладиган фанлар бўйича амалда ўтказилган дарслар учун, шунингдек айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда педагог ходимларга, шу жумладан тарбиячилар ёрдамчиларига;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
20 фоиз — айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабларда ўқув жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва психологларга;
40 фоиз — айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 50 фоиз — математика, кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар раҳбар кадрлари (директор ва ихтисослашган фан бўйича директор ўринбосари) ҳамда тегишинча математика, кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига (бунда мазкур банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган устамалар ушбу раҳбар кадрлар ва тегишинча математика, кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига татбиқ этилмайди).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги ПҚ-4963-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2021 й., 07/21/4963/0064-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин ҳамда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон — Туркия лицейларининг фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 27 майдаги 255-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасалари тўғрисидаги норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 21 ноябрдаги 440-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 11-сон, 44-модда) ва қарорга 2-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон — Туркия лицейларининг фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 27 майдаги 255-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 1998 йил 8 майдаги 196-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари (кейинги ўринларда «ихтисослаштирилган синф» деб аталади), давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда «ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси» деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари таълим жараёнини умумий ўрта таълим давлат стандартларига ва айрим фанларни чуқур ўрганиш бўйича қўшимча таълим дастурларига мувофиқ амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 463-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон)
20. Қуйидагилар ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
умумий ўрта таълимнинг чуқурлаштирилган фанлари бўйича ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларидан ошадиган чуқур таълим тайёргарлигини таъминлаш;
ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;
21. Юкланган вазифаларни бажариш учун ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўқувчиларнинг қобилиятлари, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда умумий ва ихтисослаштирилган шахсга йўналтирилган ўқитишнинг таълим дастурларини амалга ошириш;
ўқувчиларнинг иқтидори ва камол топиши динамикасининг психологик-педагогик диагностикасини амалга ошириш;
таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги асосида интенсив интеллектуал ривожлантиришни, чуқурлаштирилган ихтисослаштирилган ўқитишни таъминлаш;
асосий ва қўшимча таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва улар интеграциясини амалга ошириш, лойиҳадаги ўқитишга ўтган ҳолда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ва табақалаштириш;
таълим жараёнига инновация, педагогика ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқувчиларнинг маълумоти даражаси ошишига, самарали тайёрланишига, олий таълим муассасаларига киришига ёрдам берадиган шарт-шароитлар яратиш;
(21-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
ўқувчиларнинг республика ва халқаро семинарлар, конференциялар, фестиваллар ва бошқа интеллектуал-ижодий тадбирларда иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;
иқтидор ва истеъдодни аниқлаш ҳамда камол топтириш бўйича ўқувчиларни фанлар олимпиадалари, танловлар ва бошқа тадбирларда қатнашишга тайёрлаш;
22. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ўқитишнинг қанча давом этиши ва муддатлари ўқув режалари, дастурлар, календарь ўқув жадвали, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли норматив ҳужжатлари ва умумтаълим муассасасининг устави билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 463-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Таълим жараёни айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларда 5 — 11-синфларнинг махсус ўқув режалари ва дастурлари бўйича ташкил этилади.
Ўқувчиларни 1-синфдан бошлаб ўқишга қабул қиладиган умумтаълим муассасаларида фанларни чуқур ўрганиш 5-синфдан бошланади.
Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқув-тарбия жараёни 7 — 11-синфлар доирасида махсус ўқув режалари ва дастурлар бўйича ташкил этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. 5 — 11-синфларда ўқув-тарбия жараёни ихтисосли фанларнинг асосий курсининг чуқурлаштирилган мазмуни ўрганилишини ва уларнинг амалий йўналтирилганлиги кучайтирилишини, шунингдек ўқувчилар шахси, уларнинг майллари, манфаатлари ва ижтимоий жиҳатдан ўзларини белгилашга қобилиятлари қарор топиши ва шаклланишининг шарт-шароитларини таъминлайди. Бунда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари ва истеъдоди намоён бўлиши ва ривожланиши динамикаси ўрганилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
26. Таълимнинг мазмуни майллар ва шаклланган манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда касб-ҳунар таълими дастурларини, билимларнинг алоҳида соҳаларини онгли равишда танлаш ва ўзлаштиришга тайёр бўлган ҳар томонлама интеллектли, тадқиқот меҳнати кўникмаларига эга бўлган шахсни шакллантиришга йўналтирилади.
27. Таълим жараёни шахсга йўналтирилган йўналишга эга бўлади, ўқув-тарбия жараёнининг ҳар хил турларига анъанавий ва ноанъанавий ёндашиш бирга қўшиб олиб бориладиган ўқитиш ва тарбиялашнинг ихчам шаклларининг кенг доирасига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 463-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон)
30. Лаборатория ишлари ва амалий ишларни бажариш, шунингдек айрим фанларни чуқур ўрганиш учун синфларни ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўқувчиларни икки гуруҳга бўлишга йўл қўйилади.
31. Кейинги синфларга ўтказиш ва ўқитиш босқичлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган муддатлар ва тартибда ўқувчилар билимларининг якуний аттестацияси натижалари бўйича амалга оширилади.
32. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари битирувчиларига умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 463-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 463-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон)
35. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фанларни чуқур ўрганиш бўйича муаллифлик ўқув дастурларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда мустақил ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган базавий ўқув режаси асосида махсус ўқув режасини ишлаб чиқиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ўз устав фаолиятини амалга ошириш учун молиявий маблағлар ва моддий ресурсларнинг қўшимча манбаларини жалб этиш;
таълим олаётганларни оралиқ аттестациядан ўтказиш шакллари, тартиби ва даврийлигини мустақил танлаш.
таълим сифати ҳамда ўқув режаси ва ўқув жараёни жадвалига мувофиқ таълим дастурлари тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши;
таълим жараёнини ташкил этишнинг қўлланилаётган шакллари, усуллари ва воситаларининг ўқувчиларнинг ёш билан боғлиқ психофизиологик хусусиятлари, майллари, қобилиятлари, қизиқишларига, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига муқобиллиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қонунчиликда белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бевосита раҳбарлик қилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактаблар учун — таълим соҳасида камида 5 йил педагоглик ва 10 йил умумий иш стажи мавжудлиги;
айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун - таълим соҳасида камида 10 йил педагогик стаж ва раҳбарлик лавозимида 5 йил иш стажи мавжудлиги;
ташкилотчилик қобилияти, ижодий тафаккурга эгалик, болалар ва катта ёшдагиларнинг ёш ва шахс билан боғлиқ психологиясини билиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Директор ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонунчиликда белгиланган тартибда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида ихтисослаштирилган таълим муассасасининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
халқ таълими тегишли органлари кўриб чиқиши учун моддий-техника базани мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия ишларини такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифлар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқувчининг рейтинг ва академик ўзлаштиришида тизимли пасайиш юз берганда, ушбу ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисида тақдимномани тегишли Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияларга киритади;
(40-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
41. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари директорлари аттестацияси белгиланган тартибда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида педагогика, методика ва кузатув кенгашлари тузилади ва фаолият кўрсатади. Уларнинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
43. Ўқувчилар, ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар, педагог ходимлар ва бошқа ходимлар ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчилари бепул умумий ўрта маълумот олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, турли тадбирларда (конференциялар, олимпиадалар, кўргазмалар ва танловларда) қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчилари ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставига ва ички тартиб-қоидаларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликка ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставига мувофиқ белгиланади.
(43-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
44. Ўқувчиларни индивидуал психологик-педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг психология, педагогика хизмати мутахассислари томонидан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Ўқув-тарбия жараёнига бошқа таълим муассасаларининг ўқитувчилари, илмий ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин ҳамда ушбу муассасанинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва имтиёзлари уларга жорий этилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
46. Педагог кадрларни ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ишга қабул қилиш олий ёки биринчи малака тоифаси мавжуд бўлган тақдирда олий педагогик маълумотли шахслар орасидан танлов асосида амалга оширилади. Танловни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари педагог кадрларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликка ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси уставига мувофиқ белгиланади.
(46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
47. Педагог ходимларга ўқув юкламаси ҳажми (педагогик иш ҳажми) ўқув режаси бўйича соатлар сонидан, шунингдек кадрлар билан таъминланганлик бўйича белгиланади.
48. Ўқув йили бошида белгиланган ўқув юкламаси ҳажми ўқув йили мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас, ўқув режалари бўйича соатлар сони камайиши ёки синфлар сони қисқариши ҳоллари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқиш, дам олиш ва овқатланиш қонунчиликка мувофиқ тиббиёт ходимларининг қатъий назорати остида ташкил этилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
50. Касалликнинг вақтли диагностикаси ва профилактикаси мақсадларида ҳар бир ўқув йили бошида ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг ўқувчилари диспансер кўригидан (тўлиқ тиббий кўрикдан) ўтказилиши керак. Ривожланишнинг салбий кўрсаткичлари аниқланган тақдирда ўқувчилар тиббий комиссиянинг тавсиясига кўра яшаш жойидаги умумтаълим муассасасига ўтказилади.
51. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатлари ўқувчилари ушбу ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ҳузурида яшаш жойлари билан таъминланадилар.
52. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатларининг ота-оналар ва ота-оналарнинг ўрнини босадиган шахслар билан бирга яшайдиган тарбияланувчилари сони қишлоқ жойларда ўқувчилар бутун контингентининг 5 фоизидан ва шаҳар жойларда 10 фоизидан ортмаслиги керак.
53. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг фаолиятини молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
54. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қўшимча бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш бюджетдан молиялаштириш пасайишига олиб келмайди.
55. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ходимларининг штатдаги сони умумтаълим муассасаларининг намунавий штатларига мувофиқ белгиланади.
56. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари белгиланган тартибда овқат билан таъминланади.
57. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўз уставида белгиланган мақсадларга мувофиқ доирада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
58. Рухсат берилган фаолиятдан олинган даромад ҳисобига сотиб олинган мол-мулк ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг балансида ҳисобга олинган мол-мулк таркибига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси қонунчиликка мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини қайта ташкил этиш ва тугатиш муассиснинг қарори бўйича ёки қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
61. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш ўқув йили тамом бўлгандан кейин амалга оширилади. Бунда тегишли таълимни бошқариш органи ўқувчиларнинг ота-оналари ёки ота-оналарнинг ўрнини босадиган шахслар билан келишув бўйича ўқувчиларнинг бошқа таълим муассасаларига ўтказилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.06.2018 й., 09/18/410/1304-сон)