Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2017 10.06.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1819
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг қарори, 10.06.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1819
Дата вступления в силу
20.06.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2017
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ПАХТАСАНОАТ» ҲУДУДИЙ АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАЛАРИ УСТАВ ФОНДЛАРИГА БЕРИЛГАН ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ СОТИШДАН ТУШГАН МАБЛАҒЛАРНИ «ЎЗПАХТАСАНОАТ» УЮШМАСИ ТОМОНИДАН ЖАМЛАНИШИ ВА ИШЛАТИЛИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 10 июнда 1819-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 11 июлдаги 99, 01/09-26/16-сонли «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари устав фондларига берилган давлат активларини сотишдан тушган маблағларни «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан жамланиши ва ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1819-1, 17.07.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 сентябрдаги 202-сонли «Давлат активларини сотишдан тушган, хўжалик бошқаруви айрим органлари устав фондини шакллантириш учун берилган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 403-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари устав фондларига берилган давлат активларини сотишдан тушган маблағларни «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан жамланиши ва ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 28 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 28 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
01/11-18/06-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 28 майдаги 55, 01/11-18/06-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари устав фондларига берилган давлат активларини сотишдан тушган маблағларни «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан жамланиши ва ишлатилиши тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 сентябрдаги 202-сонли «Давлат активларини сотишдан тушган, хўжалик бошқаруви айрим органлари устав фондини шакллантириш учун берилган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 403-модда) қарорига мувофиқ «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари устав фондларига берилган давлат активлари (кейинги ўринларда — давлат активлари) сотилишидан «Ўзпахтасаноат» уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) ихтиёрига келиб тушадиган маблағларни жамлаш ва ишлатиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат мулки қўмитаси) давлат активларини қонунчиликда белгиланган тартибда сотишни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат активларини сотишдан тушадиган маблағлар Давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисоб рақамида жамланади ва давлат активларини олди-сотди шартномасига мувофиқ сотиб олувчи томонидан сотиб олиш тўловлари тўлиқ амалга оширилгандан кейин қуйидаги тартибда тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Пахтасаноат» ХАБнинг (кейинги ўринларда — Бирлашма) ёзма мурожаати, шунингдек Қимматли қоғозларнинг Давлат Марказий депозитарийси тасдиқловчи маълумоти асосида Бирлашмалар устав фондларига киритилган давлат активларининг қийматига тенг бўлган маблағлар уларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маблағларнинг қолган қисми 100 фоиз деб қабул қилинади ва қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қолдириладиган маблағлар чегирилгандан сўнг, Уюшманинг тижорат банкларида очилган «22626 — корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» махсус ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Уюшма Давлат мулки қўмитасидан тегишли шартнома асосида келиб тушган маблағларни кейинчалик пахта тозалаш корхоналарини модернизациялаш ва реконструкция қилиш бўйича аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мақсадли ишлатилиш учун муддатли, қайтариш ва тўлаш шарти билан йўналтиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат мулки қўмитаси ва Уюшма ўртасида ҳар бир сотилган давлат активи бўйича алоҳида шартнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Маблағларни жамлаш, ишлатиш ва қайтариш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур Низомга асосан маблағларни жамлаш ва ишлатиш бўйича алоҳида ҳисоб юритиш мақсадида Уюшма ва пахта тозалаш корхоналари, хизмат кўрсатувчи банкда «22626-корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» махсус ҳисоб рақами очадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сотиб олиш тўловларининг тўлиқ миқдори Давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига келиб тушган санадан кейинги ойнинг 15-санасигача Давлат мулки қўмитаси ва Уюшма ўртасида тегишли шартнома тузилади ва шартномада кўрсатилган маблағлар ушбу шартнома кучга кирган кундан бошлаб 3 (уч) банк кунидан кўп бўлмаган муддатда Уюшманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат мулки қўмитаси томонидан Уюшмага берилган маблағларга Уюшма махсус ҳисоб рақамига келиб тушган кундан бошлаб Давлат мулки қўмитасига қайтарилиш кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш йиллик ставкасининг 50 фоизи миқдорида кунлик фоизлар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Уюшма унга берилган маблағларни (асосий қарзни) ва уларга ҳисобланган фоизларни алоҳида тарзда 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб 3 йил давомида шартномага илова қилинадиган жадвал асосида тенг йиллик улушларда Давлат мулки қўмитасига қайтаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Пахта тозалаш корхоналаридан маблағларга буюртма бўлмаганда, уларни кўриб чиқиш даврида ва Уюшма махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар қолдиғи, буюртмаларда кўрсатилган маблағлар миқдоридан кўп бўлган ҳолларда, Уюшма махсус ҳисоб рақамидаги вақтинчалик бўш маблағлар Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштирилиши мумкин. Улардан олинган даромадлар маблағларнинг Уюшма махсус ҳисоб рақамида турган даврига ҳисобланган фоизларни тўлаш учун мақсадли йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат мулки қўмитаси томонидан маблағларнинг Уюшма махсус ҳисоб рақамида бўлган даври учун ҳисобланган фоизлар, тўловлар кечиктирилганлиги учун ҳисобланган устамалар ва жарималар (ҳисобланган тақдирда), асосий қарз, банк хизматлари учун тўловлар ва берилган маблағларни бошқариш харажатларини тўлаш учун маблағларнинг етмаган қисмини Уюшма ўз маблағлари ҳисобидан тўлаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Модернизациялаш ва реконструкция қилиш учун маблағларга эҳтиёжи бор пахта тозалаш корхоналари, корхона тегишли бошқарув органининг қарз маблағларни жалб қилиш тўғрисидаги қарорига асосан унга тегишли ҳужжатлар ва ҳисоб-китобларни (пахта тозалаш корхоналари томонидан ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган реконструкция ва модернизация лойиҳа-смета ҳужжатларини ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ҳамда Уюшма томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни) илова қилган ҳолда Уюшмага ёзма мурожаат юборадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Уюшма тушган мурожаатларнинг алоҳида ҳисобини юритади, пахта тозалаш корхоналари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича мурожаат этувчига мурожаатни олган кундан бошлаб 20 иш куни ичида маблағ ажратиш ёки ажратмаслик (рад этишни асословчи далилларни кўрсатган ҳолда) тўғрисида қабул қилинган қарор юзасидан ёзма билдиришнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Пахта тозалаш корхоналарини модернизациялаш ва реконструкция қилиш бўйича барча лойиҳаларни Уюшма томонидан тузилган Комиссия томонидан экспертиза қилиниши, сўнгра лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигида экспертизадан ўтказилиши лозим. Комиссияни тузиш ва унинг ишини ташкил қилиш тартиби Уюшма томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда ишлаб чиқаришнинг техник даражасини оширишга, биринчи навбатда, корхоналарнинг техник пахта чигити тежалишини, сифатли, рақобатга бардошли пахта маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини таъминлайдиган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланишига алоҳида эътибор қаратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта тозалаш корхоналарини модернизациялаш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишда қатнашувчи пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда танлов (тендер) асосида аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Агарда Уюшма томонидан маблағ ажратиш тўғрисида рад этиш қарори қабул қилинган тақдирда, рад этиш сабабларини тўғрилаш имконияти мавжуд бўлса, пахта тозалаш корхонаси уларни бартараф этгандан сўнг, такроран Уюшмага мурожаат қилишга ҳақли. Такроран тақдим этилган ҳужжатлар Уюшма томонидан мазкур Низомнинг 10-бандида қайд этилган муддатда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Уюшма ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида пахта тозалаш корхонаси билан мазкур Низомда белгиланган шартлар асосида тегишли шартнома тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уюшма махсус ҳисоб рақамида жамланган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш корхоналарга модернизациялаш ва реконструкция қилиш учун босқичма-босқич аванс бериш билан, кейинги ҳисоб-китоблар эса ўрнатилган тартибда ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмлари учун пахта тозалаш корхоналари тегишли ҳужжатларни тақдим этган кундан бошлаб 3 банк куни ичида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, аванс тўловлари тегишли шартнома тузилган кундан кейин 3 банк куни ичида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Уюшма томонидан ажратилган маблағларга ушбу маблағлар пахта тозалаш корхонасининг махсус ҳисоб рақамига келиб тушган кундан бошлаб ва Уюшманинг махсус ҳисоб рақамига қайтариладиган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш йиллик ставкасининг 50 фоизи миқдорида кунлик фоизлар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Пахта тозалаш корхонаси Уюшма томонидан берилган маблағларни ва уларга ҳисобланган фоизларни 2012 йил 1 январдан бошлаб 3 йил давомида шартномага илова қилинадиган жадвал асосида тенг йиллик улушларда Уюшмага қайтаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Маблағ олган пахта тозалаш корхоналари ушбу маблағларни Уюшмага ўрнатилган тартибда муддатидан олдин қайтаришга ҳақлидирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Уюшмадан Давлат мулки қўмитасига келиб тушган асосий қарз, фоизлар, устамалар ва жарималар (ҳисобланган тақдирда) қайтарилган вақтда амал қиладиган қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда асосий қарз, фоизлар, устамалар ва жарималар (ҳисобланган тақдирда) 100 фоиз деб қабул қилинади ва Давлат мулки қўмитасига тегишли қисми ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирлашмалар устав фондига берилган давлат активларини сотишдан тушадиган маблағлар ва Уюшма томонидан Давлат мулки қўмитасига ўтказилган асосий қарз, фоизлар, устамалар ва жарималар (ҳисобланган тақдирда) тақсимоти мазкур Низомнинг иловасидаги мисолда келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ушбу Низомга асосан Давлат мулки қўмитаси ўзининг махсус ҳисоб рақамига келиб тушаётган маблағларни ўз вақтида ва тўғри тақсимланишига жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Уюшма:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат мулки қўмитасига маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта тозалаш корхоналари томонидан маблағларни мақсадли ишлатилиши, ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Берилган маблағларнинг ишлатилишини назорат қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Шартнома асосида Давлат мулки қўмитаси томонидан Уюшмага берилган пул маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан назорат қонунчилик ва шартномаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Шартнома асосида Уюшма томонидан пахта тозалаш корхоналарига берилган пул маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан назорат қонунчилик ва шартномаларга мувофиқ Уюшма томонидан ҳамда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Пахта тозалаш корхонаси Уюшма томонидан шартномага мувофиқ берилган пул маблағларни мақсадсиз ишлатган тақдирда, пахта тозалаш корхонаси мақсадсиз ишлатилган маблағлар қийматининг 10 фоизи миқдорида Уюшмага жарима тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта тозалаш корхоналари томонидан мақсадсиз ишлатилган пул маблағлари Уюшма томонидан ундирилади ва кейинчалик уларни ишлатиш учун Уюшманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ёки Давлат мулки қўмитасига ўрнатилган тартибда қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Уюшма Давлат мулки қўмитаси томонидан шартномага мувофиқ берилган пул маблағларни мақсадсиз ишлатган тақдирда, Уюшма мақсадсиз ишлатилган маблағлар қийматининг 10 фоизи миқдорида Давлат мулки қўмитасига жарима тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уюшма томонидан мақсадсиз ишлатилган пул маблағлари Давлат мулки қўмитаси томонидан ундирилади ва амалдаги қонунчиликка асосан тақсимлаш учун Давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Шартномалар асосида берилган пул маблағлари асосий қарзи ва фоизлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, Уюшма Давлат мулки қўмитасига, пахта тозалаш корхоналари эса Уюшмага тўлов муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун маблағлар қийматининг 0,4 фоиз миқдорида устама тўлайдилар, лекин бу устама миқдори кечиктирилган тўловлар қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ушбу Низомга асосан Давлат мулки қўмитасига қайтарилиши лозим бўлган барча маблағлар, шу жумладан фоизлар, ҳисобланган устамалар ва жарималар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш маблағларининг қисми ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Уюшма ва пахта тозалаш корхоналарини устама ва жарима тўлаши, шартнома бўйича тўланадиган асосий қарз ва фоиз тўлови мажбуриятларидан озод этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Сотиб олувчи ўз зиммасига олган инвестицион мажбуриятларни бажармаслиги ва/ёки шартнома бекор қилинишига олиб келадиган шартномани бошқа шартлари бажарилмаган тақдирда, сотиб олувчи томонидан тўланган маблағларни қайтариш Давлат мулки қўмитаси томонидан қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 28 май
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 28 май
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси Ф. ОМОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 28 май
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари устав фондларига берилган давлат активларини сотишдан тушган маблағларни «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан жамланиши ва ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирлашмалар устав фондларига берилган давлат активларини сотишдан тушган маблағлар ва Уюшма томонидан Давлат мулки қўмитасига ўтказилган асосий қарз, фоиз, устама ва жарималарнинг тақсимоти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МИСОЛ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р‎‏
‎‏

‎‏Олувчилар
‎‏

Бирлашмаларнинг
‎ устав фондларига
‎киритилган давлат
‎активлари қийматидан
‎ ташқари
‎ маблағларнинг
‎тақсимоти‎‎‎‏
‎‎‎

«Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан қайтарилган маблағларнинг тақсимоти*‎‎

жами‎‎

шу жумладан:‎‎

сумма‎

%‎

сумма‎

%‎

асосий қарз‎

фоизлар‎

устама‎

жарима‎

1‎ Молия вазирлиги‎ -‎ 0%‎ ‎ 4 144 587,6‎ 67,01%‎ 3 250 000,0‎ 502 577,3‎ 67 010,3‎ 325 000,0‎
2‎ ҚҚР Вазирлар Кенгаши ва ҳокимиятлар‎ -‎ 0%‎ ‎ 1 594 072,2‎ 25,77%‎ 1 250 000,0‎ 193 299,0‎ 25 773,2‎ 125 000,0‎
3‎ Савдо-саноат палатаси‎ -‎ 0%‎ ‎ 318 814,4‎ 5,15%‎ 250 000,0‎ 38 659,8‎ 5 154,6‎ 25 000,0‎
4‎ Давлат мулки қўмитаси (1%)‎ 50 000,0‎ 1%‎ ‎ 0%‎ ‎‎ -‎ -‎ -‎ -‎
5‎ Давлат мулки қўмитаси (2%)‎ 100 000,0‎ 2%‎ ‎ 0%‎ ‎‎ -‎ -‎ -‎ -‎
6‎ Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси‎ -‎ 0%‎ ‎ 127 525,8‎ 2,06%‎ 100 000,0‎ 15 463,9‎ 2 061,9‎ 10 000,0‎
7‎ «Ўзпахтасаноат» уюшмаси‎ 4 850 000,0‎ 97%‎ ‎ 0%‎ ‎‎‎ -‎ -‎ -‎ -‎
ЖАМИ‎ 5000000,0‎ 100%‎ ‎ 6185000,0‎ 100%‎ 4850000,0‎ 750000,0‎ 100000,0‎ 485000,0
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Шу билан бирга, асосий қарз суммаси, фоизлар ва устамалар маблағлар қайтариладиган вақтдаги амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 228-модда)