Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020 24.01.2008 йилдаги 13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.01.2008 йилдаги 13-сон
Дата вступления в силу
24.01.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ДАВЛАТ БОЖЛАРИ, ЙИҒИМЛАР ҲАМДА СОЛИҚ БЎЛМАГАН БОШҚА ТЎЛОВЛАР СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1993 ЙИЛ 19 АВГУСТДАГИ 423-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий фуқароларга визалар берилганлиги ва уларнинг муддати узайтирилганлиги учун Ички ишлар вазирлиги томонидан ундириладиган хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 24 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2008 йил 24 январдаги 13-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2-илованинг IX бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«IX. Ички ишлар вазирлиги бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун чиқиш ёки чиқиш-кириш визаси берилганлиги ва унинг амал қилиши қуйидаги муддатга узайтирилганлиги учун:‎
етти кунгача ‎ 40 АҚШ доллари‎
ўн беш кунгача‎ 50 АҚШ доллари‎
ўттиз кунгача‎ 60 АҚШ доллари‎
уч ойгача‎ 80 АҚШ доллари‎
олти ойгача‎ 120 АҚШ доллари‎
бир йилгача‎ 160 АҚШ доллари‎

‎2. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун кўп марталик чиқиш-кириш визаси қуйидаги муддатга расмийлаштирилганлиги учун: ‎
олти ойгача‎ 150 АҚШ доллари‎
бир йилгача‎ 250 АҚШ доллари‎

‎3. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни кириш визаси амал қиладиган муддатга вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик учун ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини визанинг амал қилиш даврига узайтирганлик учун: ‎
бир ойгача‎ 20 АҚШ доллари‎
икки ойгача‎ 40 АҚШ доллари‎
уч ойгача‎ 60 АҚШ доллари‎
олти ойгача‎ 100 АҚШ доллари‎
бир йилгача‎ 200 АҚШ доллари‎

‎4. МДҲ қатнашчиси бўлган давлатлар фуқароларини, шунингдек МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлардан фуқаролик тўғрисидаги белги мавжуд бўлмаган собиқ СССРнинг паспортлари билан келган шахсларни қуйидаги муддатга вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик учун:‎
уч суткадан олти ойгача ‎ 5 АҚШ доллари‎
олти ойдан ортиқ ‎ 10 АҚШ доллари‎

‎5. Хорижий фуқаронинг, шу жумладан МДҲ қатнашчиси бўлган давлат фуқаросининг, ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун ҳужжатлари кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун‎
50 АҚШ доллари ‎

‎6. Хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида маълумотнома берилганлиги учун‎
10 АҚШ доллари ‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: виза бир неча марта расмийлаштирилганлиги учун бож ставкаси 10 АҚШ долларига кўпаяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, АҚШ долларида ёки АҚШ долларига нисбатан қайта ҳисоблаб чиқилиб бошқа эркин муомаладаги валютада ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, 16 ёшгача бўлган болалардан ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тенглик принципига риоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига давлат божи ставкаларини хорижий фуқароларнинг давлатларида ўхшаш хатти-ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ундириладиган йиғимлар ва божларнинг миқдорига мувофиқ хорижий фуқаролар учун кўпайтириш томонга ўзгартиришга рухсат берилсин».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 13-модда)