10.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1725
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи, 10.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1725
Дата вступления в силу
20.10.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ актуарий малака сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ олий таълим йўналишлари ва ихтисосликларидан бири бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида олинган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий маълумотга эга бўлиш ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда (қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификациядан ўтган тақдирда) олинган физика-математика ёки иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражага эга бўлиш;
5. Актуарий малака сертификатини олишга даъвогар Молия вазирлигига мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда топширади:
а) мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ тўлдирилган анкета;
8. Молия вазирлиги даъвогар томонидан тегишлича расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим қилиниши, шунингдек, даъвогарнинг мазкур Низомнинг 4-бандида баён этилган малака талабларига мувофиқ келмаслиги сабабига кўра даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этишга ҳақлидир.
29. Актуарий малака сертификати мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ сертификатнинг махсус бланкида расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида юридик кучга эга бўлади.
мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;
мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ анкета;
33. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилинган ва актуарий малака сертификатининг эгаси томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилган тақдирда амалга оширилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 31 январдаги 14-сонли (рўйхат рақами 1725-2, 27.02.2018 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2018 й., 10/18/1725-2/0822-сон)

НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ

Серия:
AF

№ _________Фотосурат

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «___» ________ 200__ йилдаги ___-сонли буйруғига мувофиқ ушбу сертификат билан ____________ ________________________________________________________________ га

(актуарий Ф.И.О.)

__________________________________________________________________
__________________________________________________________________

(паспорт рақами ва серияси, ким томонидан ва қачон берилган)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган актуар ташкилот номидан актуар хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи тасдиқланади.
Мазкур сертификат берилган санадан бошлаб беш йил давомида ҳақиқийдир.

Сертификат берилган сана: «___» __________ 200__ йил

Реестр бўйича тартиб рақам: ___________________________________

Ваколатли шахс: ___________________________________


_____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

М.Ў.


Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилди:

«___» ___________20__й. дан «___» __________20__й. гача.

Ваколатли шахс: ___________________________________


_____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

М.Ў.


«___» ___________20__й. дан «___» __________20__й. гача.

Ваколатли шахс: ___________________________________


_____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

М.Ў.