ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА БУХГАЛТЕРЛИК ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАҚЛАР РЕЖАСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 17 сентябрда 773-20-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сонли «Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3336, 26.11.2021 й.) асосан 2022 йил 27 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 июлдаги 15/3-сонли қарори билан тасдиқланган (2004 йил 13 август, рўйхат рақами 773-17. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил август, 32-сон, 369-модда) «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси»га иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова матни рус тилида берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий банк раисининг ўринбосари А.Қ. Қодиров зиммасига юклатилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 20 август,
18/7-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 290-модда)