Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади.
1. «Дўстлик» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида эришган катта ютуқлари, Ўзбекистон халқининг бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорлигини ривожлантирганликлари учун мукофотланадилар.
2. «Дўстлик» ордени билан Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофотлайди. Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентини «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳамда жамоат бирлашмалари республика органларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Дўстлик» орденини ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири топширади.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Дўстлик» ордени билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7. «Дўстлик» ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Дўстлик» ордени 1 микрон қалинликда тилла қопланган томпакдан тайёрланади ва у бир-бирига жойлаштирилган турли катталикдаги, маркази битта бўлган иккита саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади. Катта ва кичик юлдузлар оралиғи мовий эмаль билан тўлдирилган. Юлдузнинг бурчаклари орасида таралувчи зарҳал, учлари юмалоқланган нур тутамлари жойлашган. Катта юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиғи 47 миллиметр, кичик юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиғи эса 41 миллиметр.
Орденнинг марказида, диаметри 12 миллиметрли доира ичида оқ кумушранг фонда қўлни қўлга бериб кўришиш рамзий тасвирланган бўлиб, қўллар тасвирининг айрим ерлари зарҳалланган. Тасвир атрофида, мовий эмаль берилган фонда ўн икки инсоний фазилат рамзи сифатида ўн иккита кумушранг юлдуз жойлашган. Сатҳида юлдузлар жойлашган доира диаметри 24 миллиметр. Бутун тасвир атрофида айлана жойлашган бўлиб, унинг юқори қисмига қизил эмаль билан нақш этилган «DO'STLIK» деган ёзув, пастки қисмига эса зарҳал дафна барглари жо бўлган. Айлана диаметри 33 миллиметр.
Орқа томонининг пастки қисмида орденнинг тартиб рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзиғлиқ.
Орден мовий, яшил, сариқ, қизил рангли, бир-биридан оқ йўл билан ажратилган, эни бир хил рангдор йўлли шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
(«Дўстлик» орденининг тавсифи Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 май, 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)