Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ–3751-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда устувор инвестиция лойиҳаларини самарали молиялаштиришни таъминлаш мақсадида:
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарма ижроия органи ва унинг маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади;
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси таркибида тегишли лойиҳаларни молиялаштириш бўйича тавсияномалар берилиши учун масъул бўлган эксперт гуруҳи ташкил қилинади;
Жамғарманинг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод қилинади, мақоми бўйича эса Вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолияти Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқарув ходимларининг чекланган сони 32 нафардан иборат бўлган Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги ПҚ-1725-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 114-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш вақтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан стратегик ресурсларга белгиланадиган чегара нархдан жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган маблағлар;
давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига сотишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда ҳисобга олинган ҳажмлардан ортиқча тушадиган маблағлар;
Жамғарманинг активларини бошқаришдан, шу жумладан Жамғарма маблағларининг бўш қолдиқларини жойлаштиришдан келадиган даромадлар;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари унинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган ҳисобварақларида хорижий валютада шакллантирилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма тижорат банкларни молиялаштиришни таклиф этиладиган инвестиция лойиҳалари ҳамда очиладиган кредит линияларининг самарадорлиги ва ўзини қоплаш муддатларини ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш шартлари ва Жамғарма маблағларини қайтариш механизми тўғрисида имзоланадиган бош битимлар асосида амалга оширади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4233-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 07/19/4233/2725-сон)
Жамғарма томонидан бериладиган кредит ресурслари бўйича фоиз ставкаси йилига 6 фоизгача табақалаштирилган миқдорларда белгиланади.
(4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма ҳисобварағига тушган миллий валютадаги маблағлар улар тушган санадаги Ўзбекистон республика валюта биржасининг савдо сессияларида ўрнатилган жорий курс бўйича чет эл валютасига конвертация қилинади ва Жамғарманинг валюта ҳисобварағига ўтказилади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4233-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 07/19/4233/2725-сон)
Жамғарма ҳисобидан молиялаштириладиган (қўшма молиялаштириладиган) импорт контрактлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган импорт контрактлари учун белгиланган тартибда экспертизадан ўтади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-сонли қарори асосида бешинчи ва олтинчи хатбошилари билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан кредитлар бериш ва кредит линияларини очиш, шунингдек, кредитлар ва кредит линиялар таркибини ўзгартириш, шу жумладан Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан кредитлар ажратиш фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида амалга оширилади.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 декабрдаги ПҚ-397-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2023 й., 07/23/397/0948-сон)
5. Жамғарма активларининг барқарорлиги ва уларнинг даромадлилигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Жамғарма билан ишончли бошқарув тўғрисидаги бош битим асосида Жамғарма маблағларининг бўш қолдиқларини юқори ликвидли, ишончли хорижий молия воситаларига жойлаштиришни амалга оширсин.
Жамғарманинг бўш қолдиқларини хорижий молия воситаларига, инвестиция операцияларига жойлаштириш тартибини, жумладан Жамғарма маблағларининг бир қисмини ишончли ташқи бошқарувчи томонидан бошқаришга топширишни белгилаб берадиган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашга тасдиқлаш учун киритсин;
Жамғарма манбаларидан бири сифатида — алоҳида солиқ ставкалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини шакллантириш Тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси зарур алоқа воситалари билан таъминланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки биносига жойлаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат рақобат қўмитасининг статистик ахборотномалари юборилиши шарт бўлган рўйхатга киритилсин.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгаришлар киритилишини таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги 2006 йил 11 майдаги ПФ–3751-сонли Фармонига мувофиқ ташкил этилган. Жамғарма Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги молиявий муассаса бўлиб, фаолиятининг асосий мақсади иқтисодиётнинг етакчи, энг аввало базавий тармоқларини модернизациялаш ва техникавий қайта қуроллантириш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек мамлакатни муттасил, барқарор ва мутаносиб равишда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш ҳамда самарали таркибий ва инвестициявий сиёсатни амалга оширишдан иборат.
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилиб, юридик шахс ҳуқуқларига, ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳисобварақ, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби туширилган муҳрига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тимсолида Жамғарма муассиси ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги ПҚ-1725-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 114-модда)
5. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҚККМда Жамғарманинг махсус ҳисобварақларида жамланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга киритилган тижорат банкларнинг (кейинги ўринларда — тижорат банклари) буюртманомаларига биноан — муддатли, тўловли ва қайтариш асосида кредитлар бериш ва кредит линияларини очиш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4233-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 07/19/4233/2725-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари бўйича айрим инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ёки якуний техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртманомаларига биноан — грантлар ёки фоизсиз кредитлар бериш (йилига Жамғарманинг ўтган йилдаги фойдасининг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда);
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тижорат банклари ва қарз олувчининг буюртманомалари бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари асосида — Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган имтиёзли кредитлар бериш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5284-сонли Фармони таҳририда)
ташкил этилаётган корхона ва ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларига ва уларни ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорларига мувофиқ — янги ташкил этилаётган молиявий институтлар ҳамда иқтисодиётнинг базавий тармоқларида хорижий инвестициялар иштирокида стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг устав капиталига инвестиция киритиш (корхона ёки ташкилот устав капитали (фонди)нинг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Молия вазирлигининг буюртманомалари бўйича ва тегишли Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига асосан — давлатнинг ташқи қарзлари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни муддатидан олдин тўлаш;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5284-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари бўйича — янги замонавий хорижий технологиялар, техника ва ускуналар ҳамда стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа товарларни харид қилиш учун имтиёзли кредитлар бериш.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5284-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги ПҚ-1725-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 114-модда)
иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва модернизация қилишдаги устувор вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ғоят муҳим лойиҳаларни молиялаштириш;
стратегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган корхоналарни, биринчи навбатда иқтисодиётнинг базавий тармоқларини янгилаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини кредитлаш;
ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати, машинасозлик ва рангли металлургия тармоқларини техник жиҳатдан қайта қуроллантиришга ҳамда ишлаб чиқариш суръат ва ҳажмларини оширишга йўналтирилган лойиҳалар молиялаштирилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
етакчи тармоқларни модернизация қилиш учун муҳим устувор аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш, экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун хорижий технологиялар ва ускуналарни сотиб олишга маблағларни мақсадли йўналтирган ҳолда республиканинг тижорат банкларига Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарори билан белгиланган тартибда кредит линияларини очиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 мартдаги 61-сонли «Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари кредит линиялари очиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 январдаги ПҚ-1031-сонли қарор асосида олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 11-модда)
биринчи навбатда истиқболли, аммо етарлича ривожланмаган ҳудудларда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузулмасини шакллантириш бўйича ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли миллий давлат дастурлари ва лойиҳаларнинг амалга оширилишини молиялаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
келажакда, биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларида, янги саноат ишлаб чиқаришларини жойлаштириш учун ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва тиклаш лойиҳаларини имтиёзли асосда, шу жумладан кейинчалик Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш йўли билан молиялаштириш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-сонли қарори асосида еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-модда)
республиканинг халқаро коммуникациялар тармоғига интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратадиган, халқаро транспорт йўлаклари ва жаҳон бозорларига энг қисқа йўл билан чиқишни таъминлайдиган транспорт ҳамда телекоммуникациялар инфратузилмасини модернизациялаш ва ривожлантиришни молиялаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлатнинг ташқи қарзлари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни муддатидан олдин тўлашни молиялаштириш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-сонли қарори асосида тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-модда)
халқаро молия институтлари, республика ва хорижий мамлакатларнинг кредит муассасалари билан лойиҳаларнинг қўшма молиялаштирилишини ташкил этишни таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
навбатдаги йил учун мўлжалланган макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичлари, Давлат бюджети ҳамда ривожланиш давлат дастурларининг асосий параметрлари билан боғлиқ ҳолда Жамғарма маблағларининг келиб тушиш ва улардан фойдаланиш прогнозларини ишлаб чиқади ва белгиланган муддатларда Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашга тақдим этади;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
келажакда, биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларида, янги саноат ишлаб чиқаришларини жойлаштириш учун ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва тиклаш лойиҳаларини тузиладиган шартномалар асосида кредитлайди;
давлатнинг ташқи қарзлари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни муддатидан олдин тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қайтариб бермаслик асосида маблағларни беради;
янги ташкил этилаётган молиявий институтлар ҳамда иқтисодиётнинг базавий тармоқларида хорижий инвестициялар иштирокида стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг устав капиталига инвестиция киритади (корхона ёки ташкилот устав капитали (фонди)нинг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари бўйича ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртманомаларига биноан айрим инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ёки якуний техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун грантлар ҳамда фоизсиз кредитлар беради, ажратилган кредитлар миқдори кейинчалик лойиҳанинг умумий қийматига ва лойиҳа Жамғарма кредитини жалб қилиш йўли билан амалга оширилган тақдирда, ажратилаётган кредитнинг умумий қийматига қўшилади;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
янги замонавий хорижий технологиялар, техника ва ускуналар ҳамда стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа товарларни тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари бўйича имтиёзли кредитлар беради;
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5284-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
молиялаштириш шартлари ва Жамғарма маблағларини қайтариш механизми тўғрисида имзоланадиган бош битимлар асосида, ҳар бир тижорат банки учун ҳар йили белгиланадиган лимитлар доирасида тижорат банкларини молиялаштиришни амалга оширади;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-модда)
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ва тижорат банкларига берилган маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши устидан доимий равишда мониторинг олиб боради ҳамда келиб тушиш манбалари ва улардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари бўйича Жамғарма маблағларининг ҳисобини юритади;
тижорат банкларида очилган ҳисобварақлар ва улар бўйича амалга оширилаётган операциялар тўғрисидаги ҳар қандай маълумотни олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда, тижорат банклари ва қарз олувчи корхоналар зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини ўрганади.
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга оширади;
Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ўз ваколатлари доирасида чоралар кўради ёки белгиланган тартибда таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан Жамғарма маблағларининг бўш қолдиқларини ишончли бошқариш тўғрисида шартномалар тузади;
Жамғарма зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
11. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш Жамғарманинг юқори бошқарув органи ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг эълон қилинган устав капиталини қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилади, бироқ у Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонида белгиланган даражадан паст бўлмаслиги керак;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори асосида учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғармага маблағлар келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқади ҳамда уларни навбатдаги йилга мўлжалланган макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичларининг асосий параметрлари, Давлат бюджети ҳамда ривожланиш давлат дастурлари билан боғлиқ ҳолда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
қарз олган корхоналарни қайта молиялаштириш (қўшма молиялаштириш) учун тижорат банкларига Жамғарма маблағларини бериш муддатлари ва шартлари бўйича қарорлар қабул қилади, халқаро сармоя бозорларида амал қилаётган фоиз ставкаларидан келиб чиқиб Жамғарма томонидан берилаётган маблағлар бўйича фоиз ставкаларининг аниқ миқдорларини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
келажакда, биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларида, янги саноат ишлаб чиқаришларини жойлаштириш учун ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитларни бериш муддатлари ва шартлари бўйича қарорлар қабул қилади;
давлатнинг ташқи қарзлари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни муддатидан олдин тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига маблағлар ажратиб бериш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
янги ташкил этилаётган молиявий институтлар ҳамда иқтисодиётнинг базавий тармоқларида хорижий инвестициялар иштирокида стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг устав капиталига Жамғарма маблағларидан инвестиция киритиш бўйича қарорлар қабул қилади;
айрим лойиҳаларнинг дастлабки ёки якуний техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун грантлар ва фоизсиз кредитларни ажратиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
янги замонавий хорижий технологиялар, техника ва ускуналар ҳамда стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа товарларни тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари бўйича имтиёзли кредитлар бериш тўғрисида қарор қабул қилади;
(12-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5284-сонли Фармони таҳририда)
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолияти, айниқса Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилганлиги, тижорат банкларига молиялаштиришни ўз вақтида очиш ҳамда уларга берилган маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш устидан назоратни амалга оширади;
Жамғарма маблағларининг ишлатилиши тўғрисида Жамғарма ижро этувчи директорининг ҳамда қарз олган корхоналар томонидан Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради;
Жамғармага активларни бошқариш, экспертиза қилиш ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш соҳасидаги юқори малакали мутахассисларни жалб қилади.
13. Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг ижроия органи ҳисобланади, унинг таркиби ва сони ўрнатилган тартибда белгиланади.
14. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолияти билан боғлиқ харажатлар Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.
қарз олувчи корхоналарни қайта молиялаштириш учун муддатли, тўловли ва қайтариш шартлари асосида тижорат банкларига молиявий маблағларни тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
келажакда, биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларида, янги саноат ишлаб чиқаришларини жойлаштириш учун ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар бериш тўғрисида шартномалар тузади;
давлатнинг ташқи қарзлари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни муддатидан олдин тўлаш учун Молия вазирлигига маблағлар ажратади;
янги ташкил этилаётган молиявий институтлар ҳамда иқтисодиётнинг базавий тармоқларида хорижий инвестициялар иштирокида стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг устав капиталига Жамғарма маблағларидан инвестиция киритади;
айрим инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ёки якуний техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа ташаббускорларига грантлар ва фоизсиз кредитларни, ажратилган кредитлар миқдорини кейинчалик лойиҳанинг умумий қийматига ва лойиҳа Жамғарма кредитини жалб қилиш йўли билан амалга оширилган тақдирда ажратилаётган кредитнинг умумий қийматига қўшиш шарти билан бериш тўғрисида битимлар тузади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
янги замонавий хорижий технологиялар, техника ва ускуналар ҳамда стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа товарларни тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари бўйича харид қилиш учун имтиёзли кредитлар беради;
(15-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5284-сонли Фармони таҳририда)
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, тижорат банкларига берилган маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши устидан тизимли равишда мониторинг олиб боради;
тижорат банкларида очилган ҳисобварақлар ҳолати ва улар бўйича амалга оширилаётган операциялар тўғрисидаги ҳар қандай маълумотни олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда, қарз олувчи корхоналар томонидан Жамғарма кредитлари бўйича мажбуриятларининг бажарилиши масалалари юзасидан улар фаолиятининг мониторингини олиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ишлаб чиқади ва Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан маьқуллангандан сўнг уни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Ҳисоб палатасига тақдим этади.
(15-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
16. Жамғарманинг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, мақоми бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғармага юклатилган вазифа ва функцияларга биноан ижрочи дирекциянинг фаолиятини ташкил этади ва шахсан масъул бўлади, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ижрочи дирекциянинг штат жадвалини шакллантиради, Жамғарма номидан кредит, хўжалик ва меҳнат шартномаларини имзолайди;
(17-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-модда)
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш билан келишган ҳолда Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан белгиланган тартибда текширувлар ташкил қилади, уларнинг натижаларини кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чораларни кўради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Жамғарма аппарати таркибида тегишли лойиҳаларни молиялаштириш бўйича хулоса ёки тавсиялар беришга масъул бўлган юқори малакали экспертлар гуруҳи ташкил қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш вақтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан стратегик ресурсларга белгиланадиган чегара нархдан жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган маблағлар;
давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига сотишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадларини шакллантириш чоғида ҳисобга олинган ҳажмлардан ортиқча тушадиган маблағлар;
Жамғарманинг активларини бошқаришдан, шу жумладан Жамғарма маблағларининг бўш қолдиқларини жойлаштиришдан келадиган даромадлар;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Жамғарманинг маблағлари унинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган ҳисобварақларида хорижий валютада шакллантирилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Жамғарма ҳисобварағига тушган миллий валютадаги маблағларни улар тушган санадаги Ўзбекистон республика валюта биржасининг савдо сессияларида ўрнатилган жорий курс бўйича чет эл валютасига конвертация қилади ва Жамғарманинг валюта ҳисобварағига ўтказади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4233-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 07/19/4233/2725-сон)
21. Солиқ ва тўловларнинг айрим турлари бўйича маблағларни Жамғарма ҳисобварағига ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Жамғарма маблағлари тушуми манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари ҳар йили белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларига киритилади ва Жамғарма балансида акс эттирилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) аввало ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати, машинасозлик, рангли металлургия ва иқтисодиётнинг бошқа базавий тармоқларида, шунингдек транспорт ва телекоммуникация соҳасида ривожланиш давлат дастурларига киритилган ғоят муҳим лойиҳаларни молиялаштириш, шу жумладан халқаро ва хорижий молиявий институтлар иштирокидаги лойиҳаларда Ўзбекистон Республикаси улушини қўшма молиялаштириш;
(23-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) келажакда, биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларида, янги саноат ишлаб чиқаришларини жойлаштириш учун ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва тиклаш лойиҳаларини молиялаш мақсадида, шу жумладан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган имтиёзли кредитлар бериш;
в) янги ташкил этилаётган молиявий институтлар ҳамда иқтисодиётнинг базавий тармоқларида хорижий инвестициялар иштирокида стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг устав капиталига инвестиция киритиш;
г) давлатнинг ташқи қарзлари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни муддатидан олдин тўлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурлари доирасида тижорат банкларига хорижий валютада очилаётган кредит линиялари орқали инвестиция лойиҳаларини жадал молиялаштириш ҳамда амалга ошириш;
(23-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5284-сонли Фармони таҳририда)
е) айрим лойиҳаларнинг дастлабки ёки якуний техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни грант асосида ёки фоизсиз кредитлар ажратиш йўли билан молиялаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) янги замонавий хорижий технологиялар, техника ва ускуналар ҳамда стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа товарларни тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ харид қилиш учун имтиёзли кредитлар бериш;
(23-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) биринчи навбатда истиқболли, аммо етарлича ривожланмаган ҳудудларда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш бўйича ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли миллий давлат дастурлари ва лойиҳаларини, Давлат бюджети ва ривожланиш давлат дастурларининг тасдиқланган параметрлари доирасида, грант асосида молиялаштириш (қўшма молиялаштириш);
(23-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
и) тижорат банклари билан биргаликда қарз олувчи корхоналарнинг инвестиция дастури (бизнес-режалари)ни, шу жумладан ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш қувватларининг ишлатилишини кўпайтириш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш ҳамда қўшилган қиймат ўсишини таъминлашга имконият берувчи лойиҳаларни қўшма молиялаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
к) Жамғарма бошқаруви ва ижро этувчи аппаратининг таъминоти билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплашга.
(23-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Маблағларни бериш муддати ва шартлари Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарори билан белгиланади. Жамғарма томонидан бериладиган кредит ресурслари бўйича фоиз ставкаси йилига 6 фоизгача табақалаштирилган миқдорларда белгиланади.
Тижорат банки маржасининг энг юқори чегараси Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган кредит шартномасида ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида белгиланади.
Ажратилган маблағларнинг қайтарилиши тижорат банклари томонидан кечиктирилган ҳолатларда ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати кечиктирилган тўловлар бўйича қарздорлик суммасининг 0,01 фоизи миқдорида (қарзга олинган маблағлар ҳажмининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда) пеня ундирилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан биргаликда молиялаштириладиган импорт контрактлари бўйича аванс тўловларини тўлаш, қоидага кўра, етказиб берувчи томонидан қайта молиялаштирувчи тижорат банкига биринчи даражали хорижий банк томонидан, аванс тўловини қайтаришга берилган кафолатномани тақдим этган ҳолда амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги ПҚ-1725-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 114-модда)
25. Тижорат банкларига ажратиладиган кредит маблағларининг ҳажми уларнинг буюртманомалари асосида белгиланади ва ушбу буюртманомаларда қарз олувчи корхоналарнинг кредит олиш учун тижорат банки томонидан маъқулланган лойиҳалар маблағларининг умумий миқдори акс эттирилади.
Тижорат банкларига ҳар бир лойиҳа (модернизация, қайта қуриш ёки ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш) учун бериладиган кредит ҳажми лойиҳа қиймати умумий миқдорининг 75 фоизидан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарз олувчи корхоналар (ташкилотлар)га кредит бериш Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш шартлари, кўриб чиқиш тартиби ва экспертизаси тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг ҳужжатлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириб борилади.
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги ПҚ-1725-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 114-модда)
26. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тижорат банкларининг буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати ариза олинган кундан бошлаб 30 кундан ошмаслиги лозим. Ушбу муддатда Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш тижорат банки томонидан таклиф қилинган лойиҳани молиялаштириш тўғрисида ижобий қарор чиқаради ёки тижорат банкига ёзма равишда асосланган раддиянома беради.
27. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг ижобий хулосаси қабул қилинганидан сўнг Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси 5 иш куни мобайнида тижорат банки билан кредит шартномасини тузади.
Кредит шартномасида тижорат банкига берилаётган кредит ресурсларининг миқдори, фоиз ставкаси ва мақсади (йўналтириш манзили), муддати ва шартлари, шунингдек томонларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда бошқа масалалар акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати буюртманома олинган санадан бошлаб 15 кундан ошмаслиги лозим.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг ижобий қарори қабул қилинганидан сўнг Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси 5 иш куни мобайнида тақдим этилган буюртманома ва Кенгаш қарорига биноан:
1) Молия вазирлиги билан — қайтариб бермаслик асосида буюртманомада ва ушбу Низомда белгиланган мақсадлар учун маблағ ажратиш тўғрисида битим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва тегишли лойиҳанинг ташаббускори билан — буюртманомада ва ушбу Низомда белгиланган мақсадлар учун грант асосида маблағ ажратиш ёки фоизсиз кредит бериш тўғрисида битим тузади.
(28-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
29. Жамғарманинг вақтинча бўш маблағлари уларни биринчи даражали халқаро молия воситаларига жойлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ишончли бошқарув учун белгиланган тартибда ўтказилади.
Жамғарма маблағлари бўш қолдиқларининг умумий ҳажми унинг жами активларининг камида қирқ фоизини ташкил этиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар чоракда Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашга Жамғарма маблағларини ишончли бошқариш натижалари, жумладан операциялар бўйича даромадлилик, ҳисобот даврида олинган даромад миқдори, жойлаштирилган Жамғарма маблағлари портфели таркиби, фоиз ставкаларининг жорий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
(28 ва 29-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банки, тижорат банклари ва бошқа идоралардан олинган дастлабки маълумотлар ҳамда ҳисобот даврида ўтказилган тизимли мониторинг асосида кейинги календарь йил учун Жамғармага маблағлар келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнози лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда уни Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш тасдиқлаши учун тақдим этади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва улардан фойдаланишнинг прогноз лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва ривожланиш давлат дастурларининг келгуси йил параметрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш билан узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Республиканинг стратегик ресурслари бўйича жаҳон бозорларидаги қулай нархлар натижасида ҳосил бўладиган прогноздан юқори тушумларнинг пул массаси ҳажмига ва инфляция даражасига таъсирини бартараф қилиш мақсадида Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг юқори чегараси асосий макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичларининг прогноз параметрларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
32. Жамғарма маблағлари келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнозларида умуман прогноз қилинаётган йил учун, шу жумладан чораклар бўйича қуйидагилар акс эттирилади:
устувор инвестициявий ва ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни, қарз олувчи корхоналарнинг инвестиция дастурларини молиялаштириш, олинаётган узоқ муддатли кредит ва инвестицияларга хизмат кўрсатиш ҳамда Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолиятини молиявий таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга маблағлар ажратиб бериш бўйича сарф-харажатлар.
а) тижорат банклари ҳамда қарз олган ташкилотларда Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан текширувлар ўтказиш;
б) Жамғарма маблағларининг мақсадли фойдаланилиши мониторингини олиб бориш учун зарур бўладиган маълумотларни, жумладан, Жамғарма томонидан ажратилган маблағлар ишлатилишининг ҳолати ва прогнози тўғрисидаги ҳамда бошқа маълумотларни тижорат банкларидан олиш;
в) лойиҳаларнинг бирламчи техник-иқтисодий асосланганлигини кўриб чиқиш, шу жумладан Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши мониторинги ҳамда текширувини олиб бориш мақсадида юқори малакали мустақил экспертлар ва соҳа мутахассисларини жалб қилиш.
б) Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашга чораклик ва йиллик ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиш.
35. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси зиммасига Жамғарма маблағларининг қатъиян мақсадли ва қонуний йўналтирилиши, шунингдек бухгалтерлик ҳисобининг юритилиши ва Жамғарма фаолияти бўйича ҳисоботларнинг тузилиши учун жавобгарлик юкланади.
36. Тижорат банклари Жамғарма маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланиш ҳамда уларни ўз вақтида қайтариш учун масъулдирлар.
37. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилиши мониторингини доимий равишда белгиланган тартибда ўтказиб боради.
Тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларининг мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, мақсадга номувофиқ фойдаланилган маблағларнинг умумий ҳажми муддатидан олдин ундириб олиниб, Жамғарма ҳисобварағига ўтказилади ҳамда Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузилган шартномада белгиланган жарима санкциялари қўлланилади.
38. Жамғарма маблағларининг Жамғарма ижро этувчи дирекцияси томонидан қонуний ва қатъиян мақсадли йўналтирилиши устидан назорат Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан амалга оширилади.
39. Жамғарманинг ҳар йилги аудити мустақил халқаро аудитор томонидан амалга оширилади, Жамғарма маблағларининг шакллантирилиши ва фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатаси томонидан текшириб турилади.
40. Тижорат банклари томонидан ўз вақтида қайтарилмаган Жамғарма маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.