Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2929-4]
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 августдаги 171-сон буйруғи (рўйхат рақами 2929, 2017 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1015-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 ноябрь,
743-сон
Келишилди:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2026 йил 18 сентябрь
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
2026 йил 22 сентябрь
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари А. УСМАНОВ
2026 йил 25 сентябрь
Соғлиқни сақлаш вазири Э. АДИЛОВ
2026 йил 2 октябрь
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 11 ноябрдаги 743-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси «бундай шахслар ВСҲда» деган сўзлардан кейин «суриштирувчининг ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ВСҲга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда ВСҲ маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг хавфсизлиги таъминланади.».
3. 14 ва 15-бандлардаги «227-моддасига» деган сўзлар «225-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 20-банддаги «терговчининг» деган сўз «суриштирувчининг, терговчининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2026 й., 10/26/2929-4/1144-сон)