ИЛОВА
« |
| |
7. Божсиз олиб кириш меъёри | Божсиз олиб чиқиш меъёри |
|
Шахсий эҳтиёж учун олиб кирилаётган товарлар қиймати: халқаро аэропортлар орқали — 1000 $; темир йўл ва дарё божхона чегараси орқали — 500 $; автомобиль (пиёда) ўтказиш пункти орқали — 300 $. | Жисмоний шахслар томонидан декларация тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган меъёри 5000 $. |
|
гуруч — 3 кг; нон-булка маҳсулотлари — 5 кг; гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари — 2 кг; шакар — 2 кг; ўсимлик мойлари — 2 кг; янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз экинлар, дуккакли ўсимликлар ва қуритилган сабзавот ва мевалар — 40 кг; тайёр заргарлик буюмлари — 65 гр олтин ва 200 гр кумуш. | ||
алкоголь — 2 литр; тамаки маҳсулотлар: сигарет 200 дона; сигара 5 дона; тамаки 100 гр; атир ва ифор таратувчи сувлар — 3 дона (300 мл ошмаган); биологик фаол қўшимчалар — 10 та турли номдаги (умумий оғирлиги 3 кг дан ва ҳар бир номидан 1 та қадоқдан ошмаган миқдорда) ва қонунчиликда белгиланган бошқа меъёрлар. Бунда нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс темир йўл, дарё транспорти ва автомобиль ўтказиш пунктлари орқали 2 календар кундан кам, халқаро аэропортлар орқали 3 календар кундан кам муддат бўлган ва (ёки) бир календар ой давомида хорижий давлатда уч ва ундан ортиқ маротаба бўлганда божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди. |
| |
». |
|
« |
Валюта маблағларини олиб чиқиш чекланган ҳолатлар |
Жисмоний шахслар томонидан 100 000 000 сўм эквивалентидаги нақд миллий ва чет эл валютадаги пул маблағлардан ортиқ суммани олиб чиқилишга йўл қўйилмайди. Бунда қуйидаги ҳоллар мустасно: резидентлар томонидан — хориж давлатларига хизмат сафарига кетаётган ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида; норезидентлар томонидан — Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларациясида декларация қилинган маблағлар доирасида, республикада ташкил этилган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиада) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида олиб кирилган заргарлик буюмларини «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудудида сотишдан олинган нақд чет эл валютаси доирасида. |
ЭСЛАТМА Жисмоний шахслар томонидан нақд миллий ва чет эл валютадаги пул маблағларини божхона чегарасидан ноқонуний тарздан ўтказиш ёки декларацияда ва унга илова қилинган ҳужжатларда маълумотларни нотўғри тақдим этиш жавобгарлик келтириб чиқариши мумкин. |
». |