Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг
Қарори
Уран қазиб олиш бўйича кончилик фаолияти учун радиацияни бошқариш режасига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3962]
Ўзбекистон Республикасининг «Ер қаъри тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Уран қазиб олиш бўйича кончилик фаолияти учун радиацияни бошқариш режасига қўйиладиган талаблар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Қўмитаси раиси А. РАФИҚОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 октябрь,
51-сон
Келишилди:
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ
2026 йил 23 сентябрь
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ
2026 йил 11 сентябрь
Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ
2026 йил 4 сентябрь
Соғлиқни сақлаш вазири Э. АДИЛОВ
2026 йил 19 август
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 6 октябрдаги 51-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Уран қазиб олиш бўйича кончилик фаолияти учун радиацияни бошқариш режасига қўйиладиган
Мазкур ҳужжат уран қазиб олиш бўйича кончилик фаолияти учун радиацияни бошқариш режасини (бундан буён матнда радиацияни бошқариш режаси деб юритилади) ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, юритиш ва қайта кўриб чиқиш ҳамда унинг мазмунига қўйиладиган талабларни белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур ҳужжатда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
ер қаъридан фойдаланувчи — Ўзбекистон Республикасининг «Ер қаъри тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномага эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
кончилик фаолияти — конни ўзлаштириш билан боғлиқ фаолият, шу жумладан, қидирув, геологик жиҳатдан ўрганиш, кончилик фаолиятининг инфратузилма объектларини қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш, қазиб олиш, концентрация, бойитиш ёки қайта ишлаш, ишлов бериш, сепарация ҳамда транспортда ташиш, шунингдек қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ўтказиш, ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш мақсадида амалга ошириладиган бошқа ёрдамчи фаолият турлари;
махсус ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
радиацияни бошқариш — уран қазиб олиш билан боғлиқ фаолиятда ходимлар, аҳоли ва атроф-муҳитни ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш ҳамда радиациявий хавфсизликни таъминлашга қаратилган ташкилий, техник ва бошқа чора-тадбирлар тизими;
радиацияни бошқариш режаси — уран қазиб олиш билан боғлиқ кончилик фаолиятида радиациявий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш, ходимлар, аҳоли ҳамда атроф-муҳитни ионлаштирувчи нурланиш таъсиридан муҳофаза қилиш, нурланиш дозаларини назорат қилиш ва мақбуллаштириш, радиациявий мониторингни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар, шунингдек уларни амалга ошириш учун масъул шахслар, муддатлар ва зарур ресурсларни белгиловчи ҳужжат.
2. Ушбу ҳужжатнинг талаблари уранни қазиб олиш бўйича фаолият билан шуғулланадиган ер қаъридан фойдаланувчи (бундан буён матнда ер қаъридан фойдаланувчи деб юритилади) юридик ёки жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Уран қазиб олиш бўйича конни ўзлаштириш лойиҳасининг таркибига радиацияни бошқариш режаси киритилади.
2-боб. Радиацияни бошқариш режасини ишлаб чиқиш, тақдим этиш, кўриб чиқиш ва қайта кўриб чиқишга қўйиладиган талаблар
4. Радиацияни бошқаришнинг дастлабки режаси ер қаъридан фойдаланувчининг радиациявий хавфсизлик учун масъул шахси томонидан ушбу ҳужжат иловасида белгиланган шаклга мувофиқ ишлаб чиқилади ва расмийлаштирилади.
5. Тўлдирилган радиацияни бошқаришнинг дастлабки режаси ер қаъридан фойдаланувчи раҳбари томонидан келишилади ҳамда тасдиқлаш учун махсус ваколатли органга ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади.
6. Махсус ваколатли орган радиацияни бошқаришнинг дастлабки режасини келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида кўриб чиқади.
Радиацияни бошқаришнинг дастлабки режасини кўриб чиқиш учун белгиланган муддат давомида таклиф ва эътирозлар мавжуд бўлмаган тақдирда, махсус ваколатли орган мазкур муддат тугаган кундан бошлаб бир иш куни ичида уни тасдиқлайди ва тасдиқланган режани ер қаъридан фойдаланувчига ёзма ёки электрон шаклда юборади.
Радиацияни бошқариш режаси юзасидан асослантирилган таклиф ва эътирозлар мавжуд бўлганда, махсус ваколатли орган улар ҳақида у келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ер қаъридан фойдаланувчига ёзма ёки электрон шаклда хабар беради.
7. Ер қаъридан фойдаланувчи таклиф ва эътирозларни инобатга олган ҳолда, улар тўғрисидаги хабарни олган кундан эътиборан ўн иш куни ичида радиацияни бошқариш режасининг қайта ишланган таҳририни махсус ваколатли органга тақдим этади.
Қайта ишланган радиацияни бошқариш режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур ҳужжатнинг 6-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.
8. Тасдиқланган радиацияни бошқариш режаси ҳар беш йилда бир марта, шунингдек радиациявий хавфсизликка таъсир кўрсатувчи технологик ўзгартиришлар киритилган тақдирда, қайта кўриб чиқилади.
9. Махсус ваколатли орган радиацияни бошқариш режасини кўриб чиқиш натижасида унга ўзгартиришлар киритиш зарурлиги тўғрисида таклиф ва эътирозлар билдирган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи мазкур таклиф ва эътирозларни олган кундан кейинги иш кунидан эътиборан ўн иш куни ичида режанинг қайта ишланган таҳририни тайёрлайди ҳамда тасдиқлаш учун махсус ваколатли органга ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.
3-боб. Радиацияни бошқариш режасининг мазмунига қўйиладиган талаблар
11. Радиацияни бошқариш режаси қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
а) умумий маълумотлар:
ер қаъридан фойдаланувчининг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва алоқа манзили ҳамда реквизитлари;
уран қазиб олиш объектининг номи ва жойлашган манзили;
радиациявий хавфсизликни таъминлаш учун масъул бўлган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва алоқа маълумотлари;
уран қазиб олиш усули (очиқ усул, шахта усули, ер остида эритиб қазиб олиш ва бошқалар);
б) радиациявий хавфлар ва уларнинг манбалари тўғрисидаги маълумотлар:
уран конининг тавсифи ва радиациявий хавфсизликка таъсир кўрсатувчи асосий хусусиятлар;
аниқланган ёки юзага келиши мумкин бўлган радиациявий хавф омиллари (уран, торий, радий, радон, радиоактив чанг ва бошқалар);
ионлаштирувчи нурланиш манбалари, улар билан боғлиқ технологик жараёнлар ва манбаларнинг жойлашуви;
радиациявий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари;
д) ходимларни радиациядан ҳимоя қилиш бўйича маълумотлар:
Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) талабларига мувофиқ мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимлар тоифалари ҳамда уларнинг дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш чоралари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 613-сон қарори билан тасдиқланган Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ходимларнинг индивидуал нурланиш дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тартиби;
ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва алмаштириш тартиби;
СанҚваМ 0193-06 «Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН-2006)» ва «Радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитария қоидалари (РХТАСҚ-2006)» талабларига мувофиқ радиациявий хавфларни баҳолаш ҳамда ходимларнинг нурланиш дозаларини назорат қилиш чоралари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш тартиби;
э) радиациявий вазият мониторинги тўғрисидаги маълумотлар:
иш жойларида гамма нурланиш дозаси қуввати, радон концентрацияси ва ҳаводаги радиоактив аэрозоллар мониторингини ташкил этиш тартиби;
радиациявий параметрларни ўлчаш дастури;
радиациявий параметрларни ўлчаш усуллари ва даврийлиги;
мониторинг натижаларини қайд этиш, сақлаш ва таҳлил қилиш тартиби;
назорат даражалари оширилган ҳолларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
ф) радиоактив моддалар, радиоактив чиқиндилар ва радиоактив ифлосланишни назорат қилиш тўғрисидаги маълумотлар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сон қарори билан тасдиқланган Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш, йиғиш, сақлаш ва назорат қилиш тартиби;
радиоактив чиқиндиларни сақлаш иншоотлари ҳамда оқова сувларни тозалаш тизимларининг тавсифи;
радиоактив моддалар чиқарилиши ва радиоактив ташланмалар устидан назоратни ташкил этиш тартиби;
атроф-муҳитга радиациявий таъсирни баҳолаш тартиби.
4-боб. Якуний қоида
12. Мазкур ҳужжатнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Уран қазиб олиш бўйича кончилик фаолияти учун радиацияни бошқариш режасига қўйиладиган талабларга
ИЛОВА
ИЛОВА
«КЕЛИШИЛДИ» Уран қазиб олиш фаолиятини амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчи ташкилот номи _______________________ (Раҳбар Ф.И.О.) М.Ў. _______________________ (имзо) | «ТАСДИҚЛАЙМАН» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси _______________________ (Ф.И.О.) М.Ў. _______________________ (имзо) |
Уран қазиб олиш фаолиятини амалга оширувчи
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан радиацияни бошқариш
РЕЖАСИ
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан радиацияни бошқариш
РЕЖАСИ
I. Умумий маълумотлар
1. Ер қаъридан фойдаланувчининг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва алоқа манзили ҳамда реквизитлари: ________________________________
2. Уран қазиб олиш объектининг номи ва жойлашган манзили: ___________________________________________________________________
3. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш учун масъул бўлган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва алоқа маълумотлари: ________________________________
4. Уран қазиб олиш усули (очиқ усул, шахта усули, ер остида эритиб қазиб олиш ва бошқалар): __________________________________________
II. Радиациявий хавфлар ва уларнинг манбалари
5. Уран конининг тавсифи ва радиациявий хавфсизликка таъсир кўрсатувчи асосий хусусиятлари:______________________________________
6. Аниқланган ёки юзага келиши мумкин бўлган радиациявий хавф омиллари (уран, торий, радий, радон, радиоактив чанг ва бошқалар): __________________________________________
7. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари, улар билан боғлиқ технологик жараёнлар ва манбаларнинг жойлашуви: ______________________________
8. Радиациявий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари: ______________________________
III. Ходимларни радиациядан ҳимоя қилиш
9. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимлар тоифалари ҳамда уларнинг дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш чоралари: _______________
10. Ходимларнинг индивидуал нурланиш дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тартиби: ______________________________
11. Ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва алмаштириш тартиби: ___________________________
12. Радиациявий хавфларни баҳолаш ҳамда ходимларнинг нурланиш дозаларини назорат қилиш чоралари: __________________________
13. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш тартиби: _________
IV. Радиациявий вазият мониторинги
14. Иш жойларида гамма нурланиш дозаси қуввати, радон концентрацияси ва ҳаводаги радиоактив аэрозоллар мониторингини ташкил этиш тартиби:______________________________________________
15. Радиациявий параметрларни ўлчаш дастури:______________________________________________
16. Радиациявий параметрларни ўлчаш усуллари ва даврийлиги: ___________________________________
17. Мониторинг натижаларини қайд этиш, сақлаш ва таҳлил қилиш тартиби:______________________________________________
18. Назорат даражалари оширилган ҳолларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар:____________________________________
V. Радиоактив моддалар, радиоактив чиқиндилар ва ифлосланишни назорат қилиш
19. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш, йиғиш, сақлаш ва назорат қилиш тартиби:_______________________________
20. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш иншоотлари ва оқова сувларни тозалаш тизимларининг тавсифи: _______________________________
21. Радиоактив моддалар чиқарилиши ва радиоактив ташланмалар устидан назоратни ташкил этиш тартиби:_______________________________
22. Атроф-муҳитга радиациявий таъсирни баҳолаш тартиби: _______________________________
VI. Радиацияни бошқариш режасини амалга ошириш чора-тадбирлари
Т/р | Чора-тадбир ёки Радиацияни бошқариш режаси банди | Масъул шахс | Бажариш муддати даврийлиги | Зарур ресурслар ва бажарилганини тасдиқловчи ҳужжат |
1. | ||||
2. | ||||
3. | ||||
4. | ||||
5. | ||||
6. | ||||
7. | ||||
8. |
Режани тайёрлади:
Лавозими ____________________ Ф.И.О. ____________________ имзо __________ сана __________
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2026 й., 10/26/3962/1077-сон)