Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
Қарори
Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 29 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3849-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 9 июндаги 37-мҳ-сон ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 5 июндаги 37-қ-қ-сон қарори (рўйхат рақами 3849, 2026 йил 9 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 10/26/3849/0577-сон) билан тасдиқланган Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатиг а иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА
Тошкент ш.,
2026 йил 16 сентябрь,
41-мҳ-сон
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 сентябрь,
63-қ/қ-сон
Келишилди:
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
2026 йил 28 август
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2026 йил 4 август
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2026 йил 29 июль
Маданият вазири О. НАЗАРБЕКОВ
2026 йил 28 июль
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 22 июль
Спорт вазири А. ИКРАМОВ
2026 йил 22 июль
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 сентябрдаги 41-мҳ-сон ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 15 сентябрдаги 63-қ/қ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 30-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
30. | Ҳуқуқшунослик бўйича профессор-ўқитувчи |
».
2. 53-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
53. | Педагогика бўйича профессор-ўқитувчи |
».
3. 98-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
98. | Бадиий-дизайнерлик санъати бўйича касбий таълим ташкилоти ўқитувчиси |
».
4. 256-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
256. | Ҳуқуқшунослик бўйича ўрта-махсус таълим ташкилоти ўқитувчиси |
».
5. Қуйидаги мазмундаги 3131-позиция билан тўлдирилсин:
«
3131. | Мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи ёрдамчиси |
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2026 й., 10/26/3849-1/0984-сон)