Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 1 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3914]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 июль,
21/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 22 июлдаги 21/4-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 24 апрелдаги 13/1-сон қарори (рўйхат рақами 3513, 2024 йил 21 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2024 й., 10/24/3513/0359-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:
«121. Тўлов тизими операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчилар томонидан мижозларни идентификация ва аутентификация қилиш жараёнида фойдаланилган жисмоний шахсларнинг биометрик маълумотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақланиши шарт.
Мижозга тегишли биометрик бўлмаган бошқа турдаги шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 271-моддаси учинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида сақланиши ва уларга ишлов берилиши мумкин.».
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 16 июлдаги 16/2-сон қарори (рўйхат рақами 3665, 2025 йил 13 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2025 й., 10/25/3665/0749-сон) билан тасдиқланган Факторинг электрон платформаларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:
«101. Ташкилот томонидан мижозларни идентификация ва аутентификация қилиш жараёнида фойдаланилган жисмоний шахсларнинг биометрик маълумотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақланиши шарт.
Мижозга тегишли биометрик бўлмаган бошқа турдаги шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 271-моддаси учинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида сақланиши ва уларга ишлов берилиши мумкин.».
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 19 августдаги 20/2-сон қарори (рўйхат рақами 3679, 2025 йил 23 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/3679/0865-сон) билан тасдиқланган Кредит бюроларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
«191. Кредит бюролари томонидан мижозларни идентификация ва аутентификация қилиш жараёнида фойдаланилган жисмоний шахсларнинг биометрик маълумотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақланиши шарт.
Мижозга тегишли биометрик бўлмаган бошқа турдаги шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 271-моддаси учинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида сақланиши ва уларга ишлов берилиши мумкин.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2026 й., 10/26/3914/0809-сон)