Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 27 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3910]
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 25 июнь,
19-2026/Б-сон
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 25 июндаги 19-2026/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 88-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2557, 2014 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 4-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, шу жумладан заҳарланган хом ашё билан ишловчи ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, шу жумладан заҳарланган хомашё билан ишловчи ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
3) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;
4) 6-банднинг саккизинчи хатбошиси, 20-банд ва 266-банддаги «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;
6) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
7) 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
8) 14-банддаги «ГОСТ 17.2.3.02-78 «Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат корхоналари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари» деган сўзлар «ГОСТ 17.2.3.02-2014 «Саноат ташкилотлари ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган чиқаришини ўрнатиш қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 36-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 37-банддаги «Тиббий кўриклар» деган сўзлар «Мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;
12) 42-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 43-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 45-банддаги «ҚМҚ ИИ 89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 53-банддаги «ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабларига, ёрдамчи бинолар ва хоналар ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 67-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 76-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 87-банддаги «ШНҚ 2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.04-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 95-банддаги «ГОСТ 12.3.002-75» деган сўзлар «ГОСТ 12.3.002-2014» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 113-банддаги «ШНҚ 2.01.19-09 «Бино, хона ва ташқи қурилмаларни портлаш, ёнғин ва ёнғин хавфлилиги тоифаларини аниқлаш»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бино ва иншоотлар ҳамда ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 122-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«122. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.».
2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2014 йил 9 сентябрдаги 21-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2620, 2014 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 41-сон, 514-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасаларида бошланғич ҳарбий тайёргарлик машғулотлари ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар таълим муассасаларида бошланғич ҳарбий тайёргарлик машғулотларини ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
3) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;
4) 6-банднинг еттинчи хатбошиси ва 20-банддаги «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;
6) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
7) 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
8) 14-банддаги «ГОСТ 17.2.3.02-78 «Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат корхоналари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари»» деган сўзлар «ГОСТ 17.2.3.02-2014 «Саноат ташкилотлари ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган чиқаришини ўрнатиш қоидалари»» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 34-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 35-банддаги «Тиббий кўриклар» деган сўзлар «Мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;
12) 40-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 41-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 49-банддаги «ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 63-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 72-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 83-банддаги «ШНҚ 2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.04-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 107-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«107. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.».
3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2014 йил 25 ноябрдаги 29-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2637, 2014 йил 18 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 617-модда) билан тасдиқланган Пестицидлар билан ишлов берилган участкалардаги қишлоқ хўжалиги ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар пестицидлар билан ишлов берилган участкалардаги қишлоқ хўжалиги ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини белгилайди.»;
2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
3) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;
4) 6-банднинг саккизинчи хатбошиси ва 20-банддаги «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;
6) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
7) 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
8) 14-банддаги «ГОСТ 17.2.3.02-78 «Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат корхоналари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари»» деган сўзлар «ГОСТ 17.2.3.02-2014 «Саноат ташкилотлари ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган чиқаришини ўрнатиш қоидалари»» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 34-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 35-банддаги «Тиббий кўриклар» деган сўзлар «Мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;
12) 40-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 41-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 49-банддаги «ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 63-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 72-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 83-банддаги «ШНҚ 2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.04-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 100-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«100. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 10/26/3910/0790-сон)