ИЛОВА
1-ИЛОВА
Т/р | Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Ёнувчи муҳитни ҳосил қилувчи омиллар мавжудлиги | 25 |
|
1.1 | Чордоқ ва ертўлалар, техник қават, вентиляция каналлари ва бошқа техник хоналарда ёнадиган маҳсулотлар, ускуна, мебель ва бошқа ёнувчи буюмларнинг сақланиши | 5 |
|
1.2 | Объект ҳудуди ва унга туташ қисми, омбор ва ёрдамчи хоналарнинг ахлатлар, қадоқ, хазон, қуруқ ўт ва бошқа ёнувчи буюмлардан тозаланмаганлиги | 5 |
|
1.3 | Объектдаги шамоллатиш камералари, циклон, фильтрлар, ҳаво ўтказгич ва бошқа технологик ускуналарнинг белгиланган муддатларда ёнувчи чанг ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланмаганлиги | 5 |
|
1.4 | Ёнувчи ва енгил алангаланувчи суюқликлар, ёнувчи газ, босим остидаги сиғим ва технологик ускуналардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги | 5 |
|
1.5 | Модда ва материалларни биргаликда сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги | 5 |
|
2. | Ёндириш манбаларини ҳосил қилувчи омиллар мавжудлиги | 30 |
|
2.1 | Объектда ёнғинга қарши режимга риоя қилинмаганлиги ва ёнғин хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишда хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаганлиги | 6 |
|
2.2 | Электр кабель ва симлар ҳимоя қобиқларининг қаршиликка чидамлилигини синовдан ўтказилмаганлиги | 6 |
|
2.3 | Электр ускуналари электр ускуналарининг тузилиши қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўрнатилмаганлиги, ортиқча юкланишдан ва қисқа туташувлардан ҳимояланмаганлиги ҳамда улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги | 6 |
|
2.4 | Иситиш печларини, шу жумладан газдан фойдаланиш ускунасини ишлатишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги | 6 |
|
2.5 | Газ ва маиший электр асбобларидан, маиший-кимё воситаларидан фойдаланишда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнғин хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар, материаллар ва ускуналар ёрдамида ишларни бажаришда эҳтиёткорлик чораларининг кўрилмаганлиги | 6 |
|
3. | Ёнғиннинг тарқалишига олиб келувчи омилларнинг мавжудлиги | 15 |
|
3.1 | Биноларнинг ёғоч қурилиш конструкцияларига ёниш хусусиятини пасайтирувчи ёнғинга қарши кимёвий суюқлик билан ишлов берилмаганлиги | 3 |
|
3.2 | Бино ва иншоотлар ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқларда турли буюмлар, асбоб-ускуналар, қадоқлар ва транспорт воситаларини сақлашга, шунингдек ушбу оралиқларда бино ва иншоотларни жойлаштиришга йўл қўйилганлиги, шунингдек омборхоналарда товар-моддий бойликларни сақлашда белгиланган ёнғинга қарши оралиқ масофаларига риоя этилмаганлиги | 3 |
|
3.3 | Эвакуация йўлларида деворлар, шифтлар, зинапоялар ва зина катаклари ҳамда полларни қоплашда, пардозлашда, бўёқлашда ёнувчи материаллардан фойдаланилганлиги | 3 |
|
3.4 | Ёнғин сигнализацияси ҳамда ёнғиндан хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш тизимларига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги | 3 |
|
3.5 | Автоматик ёнғинни ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги | 3 |
|
4. | Ёнғинда одамлар ҳаётига катта хавф солувчи омилларнинг мавжудлиги | 15 |
|
4.1 | Эвакуация чиқиш жойларининг сони, уларнинг ўлчамлари, ёритиш ва тутундан ҳимояланиш таъминланмаганлиги, шунингдек эвакуация йўлларининг узунлиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ эмаслиги | 3 |
|
4.2 | Йўлаклар, тамбурлар, галерея, лифт холлари, зинапоялар олдидаги майдонларни, зинанинг қаватлар орасидаги қисмини (марш) ва қопқоқли туйникларни (люкларни) мебель, асбоб-ускуна, ҳар хил буюмлар билан тўсиб қўйиш, шунингдек, эвакуация эшикларини михлаб (беркитиб) ташланганлиги | 3 |
|
4.3 | Бино ва иншоотларда ҳамда улардан чиқиш эшикларининг устки қисмида эвакуация йўлларини ва чиқиш жойларини кўрсатувчи ёнғин хавфсизлиги белгилари ўрнатилмаганлиги | 3 |
|
4.4 | Ёнғинга қарши сув таъминоти ташкил этилмаганлиги | 3 |
|
4.5 | Шамоллатиш ва совитиш тизимларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талабларининг бажарилмаганлиги | 3 |
|
5. | Ёнғинни бартараф этишни қийинлаштирувчи омилларнинг мавжудлиги | 15 |
|
5.1 | Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги | 3 |
|
5.2 | Ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги | 3 |
|
5.3 | Оловли ишларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилмаганлиги | 3 |
|
5.4 | Объект ҳудуди ҳамда ундаги бино ва иншоотларга ёнғин ўчириш техникаларининг эркин кириб бориши ва ёнғин ўчириш ҳамда авария-қутқарув ишларини амалга ошириш имконияти таъминланмаганлиги | 3 |
|
5.5 | Объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти тузилмаганлиги | 3 |
|
Жами балл йиғиндиси | 100 |
| |
2-ИЛОВА
Т/р | Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | 1-гуруҳга мансуб объектлар бир йилда кўпи билан бир марта батафсил ва назорат тартибида текширувдан ўтказилмаганлиги | 80 |
|
2. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек норматив ҳужжатлар, давлат ёнғин назоратининг ҳужжатлари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаганлиги | 10 |
|
3. | Соз ҳолатдаги ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғин техникаси, шунингдек тезкор алоқа воситалари билан таъминланмаганлиги | 5 |
|
4. | Газ ва маиший электр асбобларидан, маиший-кимё воситаларидан фойдаланишда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар билан ҳамда ёнғин хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар, материаллар ва ускуналар ёрдамида ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги | 5 |
|