ИЛОВА
1-ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткичлар | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Товарларнинг муомаласи ҳажмини товар ёки молия бозорида тақчилликни келтириб чиқариш ёки сақлаб туриш мақсадида нархларнинг ошишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилишига олиб келадиган тарзда қисқартириш | 5 | |
2. | Истеъмолчиларнинг зарур ҳажмдаги товарни ва лозим даражадаги сифатли товарни олишга бўлган ҳуқуқлари камситилишига йўл қўйиш | 5 | |
3. | Товарнинг монопол юқори ёки монопол паст нархларини белгилаш | 20 | |
4. | Шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни, шу жумладан молиявий маблағларни, бошқа мол-мулкни, мулкий ҳуқуқларни ўзга шахсга ўтказишга доир асоссиз талабларни мажбуран қабул қилдириш | 5 | |
5. | Товарни реализация қилишда ёки олишда камситувчи шарт-шароитларни белгилаш, шу жумладан товардан фойдаланиш шартларини мажбуран қабул қилдириш; | 10 | |
6. | Шартнома тузишга фақат контрагент томонидан бошқа товарни олиш ёки реализация қилиш ёхуд контрагентнинг товарни ўзга хўжалик юритувчи субъектлардан олишдан ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларга реализация қилишдан ўзини тийиши шарти билан розилик бериш | 5 | |
7. | Тегишли товарни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш имконияти бўла туриб, шартнома тузишни асоссиз равишда рад этиш | 5 | |
8. | Товар ёки молия бозорига бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг кириши учун тўсиқлар яратиш | 10 | |
9. | Нархларни давлат томонидан тартибга солиш қўлланиладиган товарлар учун белгиланган нархдан ортиқ ҳақ олиш ёки нархларни давлат томонидан тартибга солиш тартибини бузиш, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар ёки бепул кўрсатилиши керак бўлган хизматлар учун ҳақ олиш | 10 | |
10. | Бошқа хўжалик юритувчи субъектлар (рақобатчилар) томонидан ишлаб чиқарилган товарларни олишни ёки реализация қилишни тақиқлаш ёхуд чеклаш | 10 | |
11. | Устун мавқега ёки устун музокара кучига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бир гуруҳ шахсларнинг пировард натижада рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган бошқа ҳаракатлари | 15 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 |
2-ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткичлар | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ва шахслар гуруҳларнинг монопол товарларига нисбатан қўлланиладиган нархларини мониторинг қилиш давомида асоссиз нархларнинг ўсиши | 10 | |
2. | Декларация қилинган (тасдиқланган), келишилган ва белгиланган тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) ошириш | 10 | |
3. | Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) уларни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан хўжалик юритувчи субъект томонидан қўлланилиши | 10 | |
4. | Тартибга солинадиган нархлар бўйича сотиб олинган қонунчиликка мувофиқ қайтадан сотилиши тақиқланган ресурсларни қайтадан сотишдан даромадлар олиши | 10 | |
5. | Тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) декларация қилиш (тасдиқлаш), келишиш ва белгилаш учун нархларни тартибга солувчи органларга, республика ижро этувчи ҳокимият органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ишончсиз маълумотлар тақдим этилиши натижасида нархнинг (тарифнинг) оширилиши | 10 | |
6. | Товарнинг нархига (тарифга) хом ашё ва материалларга, ёқилғи-энергетика ресурсларига ва ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни, амалда юз бермаган меҳнат харажатларини ва бошқа харажатлар ёки бажарилмаган ишларни киритиши | 25 | |
7. | Нархи (тарифи) тартибга солинадиган нархлар даражасида белгиланадиган товарнинг бошланғич нархини биржа савдоларига ошириб қўйиши | 8 | |
8. | Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) қонунчиликда белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотиш | 2 | |
9. | Товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда тасдиқланган ёки белгиланган харид нархларининг (тарифларининг) истеъмолчи томонидан пасайтирилиши | 10 | |
10. | Табиий монополия субъектлари товарларининг нархлари (тарифлари) бўйича қарори табиий монополия субъектлари томонидан мазкур қарор кучга киргунига қадар ўн беш кундан кечиктирмай оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиниши | 5 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 |
3-ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткичлар | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этиш | 20 | |
1.1. | Савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш | 5 | |
1.2. | Савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш | 5 | |
1.3. | Савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда иштирок этиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан ахборотдан фойдаланиш орқали имтиёзли шарт-шароитлар яратиш | 5 | |
1.4. | Савдоларга оид ҳужжатларга ва қоидаларга, шу жумладан эълоннинг матнига иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган талабларни киритиш | 5 | |
1.5. | Савдоларнинг ўтказилиш жараёнига ва натижаларига таъсир кўрсатиш | 5 | |
1.6. | Савдоларда талабнинг ўзгаришига, нархларнинг сунъий равишда оширилишига олиб келиши мумкин бўлган ёлғон, асоссиз маълумотларни тарқатиш | 5 | |
1.7. | Савдоларнинг операторлари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари ва (ёки) савдолар иштирокчилари томонидан рақобатга қарши келишувларни ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш | 5 | |
1.8. | Электрон тарзда ўтказиладиган савдоларда нархларнинг сунъий равишда шакллантирилишига олиб келадиган нарх алгоритмидан, яъни товарлар нархини олдиндан белгиланган параметрларга асосан мониторинг қилиш, ҳисоб-китоб қилиш, белгилаш ва назорат қилиш имкониятини берувчи дастурий таъминотдан фойдаланиш | 5 | |
1.9. | Савдоларда савдо шартларини бир неча марта бажармаслик натижасида товарнинг нархларини рақобат мавжуд бўлганда шаклланган нархлардан (талаб, таклиф ёки ишлар ҳажмидан) анча ошириш | 2 | |
1.10. | Буюртмачининг ёки сотувчининг савдолар натижаларига кўра шартнома тузишдан асоссиз равишда бўйин товлаши | 5 | |
2. | Энг яхши таклифларнинг танловларида, тендерларда, аукционларда ва бошқа савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этиш | 45 | |
2.1. | Савдоларда иштирок этиш учун хўжалик юритувчи субъектлардан ҳужжатлар қабул қилишни асоссиз равишда рад этиш ёки савдоларда иштирок этиш учун ҳужжатларни тақдим этишга тўсқинлик қилиш | 5 | |
2.2. | Савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш ёки уларнинг сонини асоссиз равишда чеклаш | 5 | |
2.3. | Савдолар предметига технологик ва функционал жиҳатдан алоқадор бўлмаган қўшимча товарларни лотлар таркибига киритиш | 5 | |
2.4. | Товарнинг аниқ ишлаб чиқарувчисини кўрсатиш (бундан товарларнинг бир-бирига тўғри келмаслиги ҳоллари ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар мустасно) | 5 | |
2.5. | Бошқа иштирокчи ғолибга айланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида савдоларда таклифлар билан иштирок этиш | 5 | |
2.6. | Савдолар иштирокчиларига асоссиз талаблар қўйиш, шу жумладан уларнинг малакасига нисбатан рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган талаблар қўйиш | 5 | |
2.7. | Савдолар предметининг нархларини таклифлар киритиш йўли билан савдолар тугагунига қадар ушбу таклифларни олиб ташлаган ҳолда ошириш ёки пасайтириш | 5 | |
2.8. | Савдоларда айни бир лотда фақат аффилланган шахсларнинг ёки ўзаро манфаатдор шахсларнинг иштирок этиши | 5 | |
2.9. | Савдоларнинг операторлари ва (ёки) буюртмачилари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) комиссия аъзолари билан ўзаро манфаатдор бўлган ёхуд улар билан аффилланган шахсларнинг савдоларда иштирок этиши | 5 | |
3. | Савдоларни ўтказиш чоғида рақобатга зид бўлган манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ҳоллар, шу жумладан ўзаро манфаатдорлик деб эътироф этиладиган ҳолатларни содир этиш | 11 | |
3.1. | Савдоларнинг икки ва ундан ортиқ ўзаро аффилланмаган ёки бошқача тарзда ўзаро боғлиқ бўлмаган иштирокчиларининг таклифлари айни бир қонуний вакил томонидан берилиши | 5 | |
3.2. | Савдолар иштирокчиларининг бир-биридан бевосита ёки билвосита субсидия ва бошқа молиявий ёрдам олиш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиши ёхуд шундай ёрдам олиниши | 2 | |
3.3. | Айни бир лотда иштирок этаётган савдолар иштирокчиларининг таъсисчилари ўртасида ёки буюртмачининг вакили ёки ташкилотчи ёхуд оператор ўртасида ёхуд савдолар комиссиясининг аъзоси ўртасида ва мазкур савдолар иштирокчисининг вакили ёки муассиси ўртасида яқин қариндошлик алоқаларининг мавжуд бўлиши | 2 | |
3.4. | Шахсда (савдолар иштирокчисида, буюртмачисида, ташкилотчисида, операторида, комиссияси аъзосида) таклифлар тўғрисидаги ахборотни олиш ёки таклифларга ва (ёки) бошқа шахс билан (савдолар иштирокчиси, буюртмачиси, ташкилотчиси, оператори, комиссия аъзоси билан) ўзаро муносабатларга эга бўлган учинчи тараф орқали қарорлар қабул қилинишига таъсир ўтказиш имкониятининг мавжуд бўлиши | 2 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 |
4-ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткичлар | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Нарх манипуляцияси билан боғлиқ ҳолатларни содир этиш | 25 | |
1.1. | Биржа савдолари иштирокчиларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида жорий биржа нархларининг кескин ошишига ёки қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатларни содир этиш | 5 | |
1.2. | Биржа савдолари давомида биржанинг муайян иштирокчиси томонидан бошқа иштирокчиларнинг буюртмаларига нисбатан нархи ноодатий тарзда катта фарқ қилувчи буюртмалар бериш, кейинчалик мазкур буюртмаларни савдолар тугагунига қадар олиб ташлаш ёки тузилган битимни жарима тўламасдан асоссиз равишда бекор қилиш | 5 | |
1.3. | Нархи қонунчилик билан тартибга солинадиган маҳсулотнинг бошланғич нархини шакллантиришнинг белгиланган тартибига риоя этмаслик | 5 | |
1.4. | Биржа шартномаси бўйича муайян харидор иштирокида бекор қилинган битимнинг баҳоси айни шу харидор билан мазкур биржа шартномаси бўйича кейинги икки савдода амалга оширилган битимнинг энг паст баҳосидан паст бўлишига олиб келувчи ҳаракатларни бажариш | 5 | |
1.5. | Товарнинг нархи хусусида чалғитиш мақсадида баҳоси рақобат муҳитида таркиб топган даражадан жиддий фарқ қиладиган бир нечта битимни бир кунда бир иштирокчи томонидан ёки бир иштирокчининг манфаати учун тузиш | 5 | |
2. | Рақобатни чеклаш ва ҳалол савдо муҳитини бузиш | 24 | |
2.1. | Биржа шартномаси бўйича барча харидорларга савдоларда тенг иштирок этиш имкониятини чеклайдиган лотларни белгилаш | 5 | |
2.2. | Тўловнинг ва етказиб беришнинг асосланмаган муддатларини, шунингдек ўхшаш маҳсулотни сотувчилар томонидан белгиланган шартлардан жиддий фарқ қилувчи алоҳида шартларни жорий этиш | 5 | |
2.3. | Биржа шартномаларида иштирокчилар сонини чеклайдиган алоҳида шартларни кўрсатиш | 5 | |
2.4. | Маҳсулотни транспортнинг муқобил тури билан жўнатиш имкони бўлгани ҳолда, уни транспортнинг муайян тури билан асоссиз равишда жўнатишни назарда тутувчи шартномалар бўйича савдоларга қўйиш | 2 | |
2.5. | Савдолар ташкилотчилари томонидан биржа савдоларининг иштирокчилари учун тенг бўлмаган шароитлар яратиш | 5 | |
2.6. | Сотувчи ва харидор ўртасида айни бир шахсий ҳисобварақда битим тузиш | 2 | |
3. | Товарларни биржа орқали сотиш ва савдони ташкил этиш тартибини бузиш | 35 | |
3.1. | Товарларни савдога қўйиш жадвалларини биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмаслик | 10 | |
3.2. | Юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотни жадвалларда назарда тутилган муддатларда биржага қўймаслик ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш | 10 | |
3.3. | Фақат биржа савдоларига қўйиш йўли билан сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар ҳажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш | 10 | |
3.4. | Биржа савдоларида реализация қилинмаган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларнинг бир қисмини такроран савдоларга қўймаслик | 5 | |
4. | Битимлар, шартномалар ва етказиб бериш шартларига риоя этмаслик | 16 | |
4.1. | Биржада тузилган битимлар ва шартномаларни жарима санкцияларисиз асоссиз равишда ёки мунтазам асосда бекор қилиш (бундан бир тарафнинг енгиб бўлмас куч ҳолатлари муносабати билан мажбуриятларини бажариш имконияти йўқлиги исботланган ҳоллар, яъни фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган (форс-мажор) ҳолатлар мустасно) | 3 | |
4.2. | Товарни юклаб жўнатиш навбатининг изчиллигига риоя этмаслик | 5 | |
4.3. | Биржа шартномаларида товарларнинг сифат кўрсаткичлари (тури, нави, маркаси ва бошқалар) тўғрисидаги етарлича ахборотни кўрсатмаслик ёки уларнинг кўрсаткичлари тўғрисидаги чалғитувчи ахборотни киритиш | 3 | |
4.4. | Савдолар ташкилотчилари томонидан биржа савдоларининг натижаларини асоссиз равишда бекор қилиш | 5 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 |
5-ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткичлар | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Нархларни (тарифларни), чегирмаларни, устамаларни, қўшимча тўловларни ёки устама нархларни сунъий равишда белгилаш ёки сақлаб туриш, эркин бозор нархларининг қарор топишига тўсқинлик қилиш | 5 | |
2. | Таклиф ҳажмини сунъий равишда ўзгартириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини келишиб олиш, товарларни ишлаб чиқаришни иқтисодий ёки технологик жиҳатдан асоссиз равишда камайтириш ва (ёки) тугатиш ёхуд технологиялар ва инвестицияларни чеклашни келишиб олиш | 5 | |
3. | Энг яхши таклифларни танлашда, тендерларда, аукционларда, биржаларда ва бошқа савдоларда нархларни ошириш, пасайтириш ёки сақлаб туриш | 10 | |
4. | Товар ёки молия бозорини ҳудудий принцип бўйича, реализация қилиш ёки харидлар ҳажми бўйича, товарларнинг хиллари бўйича ёхуд товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, товар буюртмачилари доираси бўйича бўлиб олиш ёхуд маҳсулот сотиладиган бозорлар устидан назорат ўрнатиш | 5 | |
5. | Бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг муайян товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, буюртмачилар сифатида товар ёки молия бозорига киришини чеклаш ёки уларни бозордан четлаштириш ёхуд хўжалик юритувчи субъектларни муайян бозорга киритмаслик | 10 | |
6. | Айрим сотувчилар ёки сотиб олувчилар билан шартномалар тузишда шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни, шу жумладан молиявий маблағларни, бошқа мол-мулкни, мулкий ҳуқуқларни ўзга шахсга ўтказишга доир асоссиз талабларни мажбуран қабул қилдириш йўли билан шартномалар тузиш | 5 | |
7. | Сотувчининг ёки сотиб олувчининг ҳудудни ёки сотиб олувчилар доирасини товарни кейинчалик қайта сотиш мақсадида мустақил равишда белгилашини чеклайдиган келишувлар ва ҳаракатларнинг содир этилиши | 5 | |
8. | Товарларни қайта сотиш учун нархларга чекловлар белгилайдиган келишувлар ва ҳаракатларнинг содир этилиши | 10 | |
9. | Бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан реализация қилишни тақиқлайдиган келишувлар ва ҳаракатларнинг содир этилиши | 5 | |
10. | Рақобатчини обрўсизлантириш, яъни рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши ёки унинг ишчанлик обрўсига путур етказиши мумкин бўлган, у сотувга таклиф қилаётган товарнинг сифати ва истеъмол хоссалари тўғрисида, мазкур товарни тайёрлаш ҳамда ундан фойдаланиш усуллари ва шароитлари ҳақида, ундан фойдаланишдан кутилаётган натижалар тўғрисида, товарнинг муайян мақсадларга яроқлилиги ҳақида, товарни сотувга таклиф этиш шартлари, шу жумладан унинг нархи тўғрисида ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш | 10 | |
11. | Нотўғри таққослаш, яъни рақобатчи хўжалик юритувчи субъектни ёки унинг товарини товарнинг устунлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилувчи сўзлардан ёки рамзлардан товарнинг холисона тасдиққа эга бўлган тавсифини ёки таққослаш параметрларини кўрсатмаган ҳолда фойдаланиб таққослаш | 5 | |
12. | Товарнинг хусусияти, ишлаб чиқарилиш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, нархи ва сифати, ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари хусусида истеъмолчиларни чалғитиш | 5 | |
13. | Тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни, шу жумладан фан-техникага, ишлаб чиқаришга ёки савдога оид ахборотни эгасининг розилигисиз олиш, ундан фойдаланиш, уни ошкор этиш | 10 | |
14. | Товар ёки молия бозорига рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг киришига тўсқинлик қилишга ёки уни бозордан четлаштиришга олиб келувчи ҳаракатларни содир этиш | 10 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 |
6-ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткичлар | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Рекламага қўйилган умумий талабларни бузиш | 20 | |
1.1. | Рекламани тарқатиш тилига қўйилган талабларни бузиш | 5 | |
1.2. | Рекламага доир асосий талаблар — қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш талабларига риоя қилмаслик | 5 | |
1.3. | Ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш | 5 | |
1.4. | Иштирок этиш учун муайян маҳсулотни олиш шарти қўйилган рағбатлантирувчи лотерея, танлов, ўйин ёки шунга ўхшаш бошқа тадбир ўтказишни тадбирнинг ташкилотчисини, уни ўтказиш қоидалари ва муддатларини, бундай тадбир ҳақидаги ахборот манбайини, мукофотлар ёки ютуқлар миқдорини, уларни олиш муддатлари, жойи ва тартибини кўрсатмаган ҳолда реклама қилиш | 5 | |
2. | Номақбул рекламага йўл қўйганлик | 15 | |
2.1. | Вояга етмаганларга мўлжалланган рекламага оид чеклашларга риоя қилмаганлик | 5 | |
2.2. | Яширин рекламага йўл қўйганлик | 5 | |
2.3. | Қиёсий рекламага йўл қўйганлик | 5 | |
3. | Телевиденийэ, радио ва бошқа воситаларда реклама тарқатиш талабларини бузиш | 25 | |
3.1. | Телевидение ва радиодаги рекламага қўйилган талабларни бузиш | 5 | |
3.2. | Рекламада ҳомийлик қоидаларини бузиш | 5 | |
3.3. | Транспорт, алоқа воситалари, босма нашрларда рекламага қўйилган талабларни бузиш | 5 | |
3.4. | Ташқи рекламани жойлаштириш талабларини бузиш | 10 | |
4. | Айрим турдаги товар, иш (хизмат)лар рекламасига оид талабларни бузиш | 40 | |
4.1. | Дори воситалари рекламасига қўйилган талабларни бузиш | 10 | |
4.2. | Биологик фаол қўшимчалар рекламасига қўйилган талабларни бузиш | 5 | |
4.3. | Энергетик ичимликлар, қурол-яроғ, қимматли қоғозлар рекламасига қўйилган талабларни бузиш | 5 | |
4.4. | Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламасига қўйилган талабларни бузиш | 10 | |
4.5. | Ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш | 10 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 |
7-ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткичлар | Балл | Таҳлил якунига кўра қўйилган балл |
1. | Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг умумий талабларга риоя этмаслик | 32 | |
1.1. | Истеъмолчига нисбатан шартнома шартларининг бузилиши | 10 | |
1.2. | Истеъмолчига товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот бермаслик | 10 | |
1.3. | Товарларни (хизматларни) реализация қилишда истеъмолчига касса (товар) чеки ёки белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжатни бермаслик | 2 | |
1.4. | Истеъмолчига реализация қилинган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилган бўлишига ва унинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига, шунингдек, унинг мол-мулкига зарар етказмаслигига кафолат бермаслик | 5 | |
1.5. | Шартномага истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонун ҳужжатларига зид бўлган талабларни киритиш | 5 | |
2. | Товар, иш (хизмат)га қўйилган талабларни бузиш | 36 | |
2.1. | Ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш | 10 | |
2.2. | Товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлишига ва уларнинг сифатига доир мажбурий талабларни бузиш | 3 | |
2.3. | Истеъмолчига мақбул сифатли товарни алмаштириб бериш тартибини бузганлик | 5 | |
2.4. | Истеъмолчига товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ҳуқуқини бермаслик | 5 | |
2.5. | Истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташ | 5 | |
2.6 | Истеъмолчиларга шартномада ва соҳасини тартибга солувчи норматив ҳужжатларда назарда тутилган талабларда хизмат кўрсатмаслик | 8 | |
3. | Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларга риоя этилмаслиги натижасида истеъмолчига зарар етказиш | 32 | |
3.1. | Товар (иш, хизмат)нинг тузилишига, ишлаб чиқарилишига, таркибига боғлиқ бўлган ва бошқа нуқсонлари, шунингдек истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкининг хавфсизлигини таъмин эта олмайдиган материаллар, ускуналар, асбоб-анжомлар, мосламалар ёки бошқа воситалар қўлланилиши оқибатида истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказиш | 5 | |
3.2. | Шартномага киритилган истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонун ҳужжатларига зид бўлган талабларни қўллаш натижасида истеъмолчига зарар етказиш | 5 | |
3.3. | Норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш | 2 | |
3.4. | Кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиш | 10 | |
3.5. | Истеъмолчига нуқсонли товарни алмаштириб бериш, товар нуқсонларини бепул бартараф этиш, нуқсонли товар сотилган тақдирда у билан ҳисоб-китоб қилиш тартибини бузганлик | 5 | |
3.6. | Истеъмолчига унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли моддий зарар етказиш | 5 | |
Жами баллар йиғиндиси | 100 |