18.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3545-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 18.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3545-1
Дата вступления в силу
19.05.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3545-1]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 29 июлдаги 17-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3545, 2024 йил 6 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 10/24/3545/0590-сон) билан тасдиқланган Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2026 йил 18 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 18 майдаги 19-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«6. Техник ҳужжатларга ҳуқуқий нормалар киритилишига йўл қўйилмайди, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошиси мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, фитосанитария талаблари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида уларга ҳуқуқий нормаларни киритишга йўл қўйилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Техник ҳужжатларнинг амал қилиш муддати бутун ҳужжат ёки унинг қисмлари учун белгиланиши мумкин. Бундай ҳолда техник ҳужжат ёхуд унинг бир қисми қайси муддатга ёки қандай ҳодиса юз бергунига қадар ўз кучини сақлаб қолиши кўрсатилиши керак.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 20-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Муқаддимада техник ҳужжатни қабул қилишнинг сабаблари, мақсадлари ва вазифалари, шунингдек қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини (уларнинг моддалари ёки бандларини) бажариш юзасидан ёки улар асосида қабул қилинаётганлиги кўрсатилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 21-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Техник ҳужжатда қуйидагиларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккиталик рақамлар ва (ёки) ҳарфларни ишлатишга (масалан, «1.1», «5.1.1», «1.а», «а.а» ва ҳ.к.);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир вақтнинг ўзида кичик бандларни ва мустақил (кичик бандлар билан боғланмаган) хатбошиларни баён этишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хатбошилар бошланишида дефис ёки бошқа белгилар ишлатишга йўл қўйилмайди.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 22-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қуйидаги тузилмавий бирликлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар техник ҳужжатда боблар бўлмаса, бўлим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар техник ҳужжатда банд бўлмаса, кичик банд ва хатбоши киритилишига йўл қўйилмайди.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 41-банддаги «стандартлар» ҳамда «стандартлар ва бошқа ҳужжатлар» деган сўзлар тегишли равишда «шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» ҳамда «шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда бошқа ҳужжатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«техник ҳужжатнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тегишли тузилмавий бирлигининг таклиф этилаётган таҳрири;»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. 49-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «полужирний» деган сўз «ярим қора» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. 4-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«4-боб. Техник ҳужжатни расмийлаштириш, келишиш, жамоатчилик муҳокамаси ва уни қабул қилиш».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. 55-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Техник ҳужжат лойиҳаси қонунчиликка мувофиқ бўлса, шунингдек унда ҳуқуқий нормалар мавжуд бўлмаса (бундан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, фитосанитария талаблари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини халқаро стандартларга мослаштириш жараёни мустасно), юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланади ва хулоса тайёрланади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«техник ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилган бўлса, унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар, бунда қоида тариқасида, юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилади;»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қуйидаги мазмундаги 601 ва 602-бандлар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«601. Вазирлик ва идоралар томонидан техник ҳужжатларнинг лойиҳалари Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун жойлаштирилиши мумкин, бундан янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ҳамда давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар лойиҳалари мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник ҳужжат лойиҳасини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштириш техник ҳужжат қабул қилинишидан олдин амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник ҳужжат лойиҳасини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштириш муддати лойиҳани ишлаб чиқувчи вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
602. Техник ҳужжат лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларидан келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларни ҳисобга олиш лойиҳани қабул қилинган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларга мувофиқ маромига етказиш йўли билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифлар рад этилган тақдирда лойиҳани ишлаб чиқувчи уларни рад этиш сабабини асослаши шарт.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. 64-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«64. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун техник ҳужжат тасдиқланган ҳолда уни қабул қилган орган томонидан ушбу техник ҳужжат қабул қилинган куннинг ўзида ягона электрон тизим орқали тақдим этилади (бундан давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар мустасно)».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. 71-банднинг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г) ҳужжатда ҳуқуқий нормалар қўлланилган бўлса (бундан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, фитосанитария талаблари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини халқаро стандартларга мослаштириш жараёни мустасно);».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. 72 ва 73-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«72. Ягона электрон тизим орқали тақдим этилган техник ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижасида унда техник кўринишдаги, шу жумладан ҳужжат мазмунининг ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда мазкур хатоликлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ягона электрон тизим орқали бартараф этилиши мумкин. Бунда техник ҳужжатда аниқланган техник кўринишдаги, шу жумладан мазмун ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар ушбу ҳужжатни қабул қилган вазирлик ёки идоранинг биринчи раҳбари томонидан ёзма ёки электрон тизим орқали розилик берилган тақдирда бартараф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда хатоликлар бартараф этилган техник ҳужжат уни қабул қилган вазирлик ёки идора биринчи раҳбарининг розилигини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳужжатни қабул қилган вазирлик ёки идорага берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддати ушбу ҳужжат вазирлик ёки идоранинг биринчи раҳбарига розилик олиш учун юборилган кундан розилик олинган кунга қадар тўхтатиб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳисобга олиш рад этилган техник ҳужжатлар рад этилган вақтдан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан уларни бекор қилиш учун алоҳида ҳужжат қабул қилиш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳисобга олишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси имзоланган вақтдан техник ҳужжатда унинг бекор қилинганлиги ҳақидаги белги автоматик тарзда электрон тизимда қайд этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисобга олиш рад этилган техник ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хулосасини эътиборга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилиши ва ҳисобга олиш учун такроран тақдим этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Қоидаларнинг 71-банди «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган асослар бўйича ҳисобга олиш рад этилганда, вазирлик ва идоралар бир ой ичида рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ушбу техник ҳужжатни ҳисобга олиш учун такроран тақдим этишга мажбурдирлар.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«75. Техник ҳужжатни ҳисобга олиш ягона электрон тизим орқали техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланадиган хулоса билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатни ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан, истисно тариқасида, қоғоз шаклида тасдиқланадиган техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисидаги хулоса билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисидаги хулоса асосида ҳисобга олиш рақами берилган ҳолда Давлат реестрига тегишли маълумот киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник ҳужжатлар реестри электрон шаклда юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисидаги белги (техник ҳужжатни ўтказиш рақами ва санаси, шунингдек давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар учун қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гербли муҳри) буйруқ ёки қарорнинг юқори қисмига қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатларнинг расмийлаштирилган асл нусхаси техник ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун тақдим этган вазирлик ёки идорага белгиланган тартибда юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлик ва идоралар ҳисобга олинган техник ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан электрон кўринишда юклаб олишлари мумкин.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. 6-боб қуйидаги мазмундаги параграф билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«11-§. Техник ҳужжатлар амал қилишининг тўхтатиб турилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
861. Техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши уни қабул қилган орган ёхуд унинг юқори турувчи органи томонидан муайян муддатга ёки муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин. Бунда техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилган ҳолда, қандай ҳодиса юз бериши лозимлиги аниқ кўрсатилиши ҳамда ушбу ҳодиса барчага маълум бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш тегишли техник ҳужжат билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муайян муддатга тўхтатилган техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати тугагандан сўнг автоматик равишда қайта тикланган ҳисобланади. Бунда амал қилишни қайта тиклаш тўғрисидаги техник ҳужжат қабул қилиниши талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилган техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши тегишли техник ҳужжат билан қайта тикланади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

НАМУНА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг

Қарори

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишининг ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0016-21-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишининг ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0016-21-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2017 йил 14 февралда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талаблар» (0348-17-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси  — Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи

(электрон рақамли имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2026 йил 9 январь,

92-сон

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2026 йил 9 январдаги 92-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишининг ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0016-21-сон СанҚваН)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва соғлом овқатланишини ташкил этиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ҳамда овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш чораларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур санитария қоидалари ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Таомномаларга киритилган таомларнинг махсус ишлаб чиқилган технологик хариталари бўлиши шарт. Ушбу технологик хариталарда таомларнинг таркибий қисмлари, энергетик қиймати, оқсил, ёғ ва углеводларнинг миқдори ҳамда тайёрланган таомнинг ҳажми кўрсатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баъзи маҳсулотлар бўлмаганда улар бошқа маҳсулотлар билан алмаштирилади. Бунда мазкур санитария қоидаларининг иловасига мувофиқ маҳсулотларни алмаштириш жадвалидан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона мавсумий таомнома асосида фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат таъминотида кескин узилишлар юзага келган ҳолларда таомномадаги таом бошқа бир таом билан алмаштирилиши лозим. Бунда алмаштирилувчи таомнинг таркиби ва энергетик қиймати тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Таомни тўғри тайёрлаш ва тайёр таомнинг ҳажми нормага мувофиқ келиши учун мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларининг дастлабки ва иссиқлик ишловини беришда оғирлик йўқотиш миқдори жадвалидан фойдаланилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотида бўлишига мувофиқ овқатланишни ташкил қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида (гуруҳларда) бўладиган вақти қуйидагича бўлиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар 3-4 соат бўладиган гуруҳларида — кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар 9 — 10,5 соат бўладиган гуруҳларида — тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар 12 соат бўладиган гуруҳларида — тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши, кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мактабгача таълим ташкилотларининг болалар кеча-ю кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишининг ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим озиқ-овқат маҳсулотларни алмаштирилиши жадвали
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Маҳсулот номи

Оғирлиги (г)

Алмаштириладиган маҳсулот

Оғирлиги (г)

1-навли буғдой унидан ёпилган оқ нон

100

1-навли буғдой уни

75

1-категорияли мол гўшти

100

Қуён гўшти

98

1-тоифа товуқ ва курка гўшти

110

Тозаланган балиқ

125

Творог

120

Тухум

145

Ёғи олинмаган сут

100

Герметик ўрамдаги қуруқ сут

12

Қуюлтирилган шакарли сут

38

Творог

17

Ёғли қатиқ

103

Пишлоқ

12,5

1-категорияли мол гўшти

15

Товуқ гўшти

22

Тозаланган балиқ

20

Парранда тухуми

(1 дона)

Творог

31

Мол гўшти

72

Тозаланган балиқ

30

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3545-1/0500-сон)