1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Инсон фахри» миллий мукофотини таъсис этиш тўғрисида
Жамиятимизда инсоний қадриятларни улуғлаш, турли соҳаларда намунали фаолият кўрсатиб, бошқаларга ўрнак бўлаётган инсонларнинг меҳнатини кенг жамоатчиликка етказиш ва уларни давлат томонидан муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.21.00.00 Унвон ва фахрий унвонлар, орденлари, медаллар ва Фахрий ёрлиқлар]
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) «Инсон фахри» миллий мукофотини (кейинги ўринларда — мукофот) таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Инсон фахри» миллий мукофоти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
мукофотга жами 50 нафар номзодлар тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш тартиби;
мукофотга номзодларни уч босқичда ўрганиш ва саралаш шартлари;
мукофот ғолибларини танлаб олиш ва ҳар йили 1 декабрга қадар тақдирлаш тартиби.
3. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
мукофот жамият ҳаётининг турли соҳаларида, устувор равишда ижтимоий ҳимоя соҳасида жасорат, мардлик ва фидойилик кўрсатган, инсон қадрини улуғлашга хизмат қилаётган, оғир ҳаётий вазиятдаги инсонларга ёрдам берган ҳамда мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган шахсларга танлов асосида берилади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
мукофотга номзодларни ўрганиш ва саралаш ишлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида белгиланган тартибда жалб этиладиган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Пул ва бошқа мукофотлар]
мукофотнинг номинациялари бўйича ғолибларнинг ҳар бири статуэтка, диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Пул ва бошқа мукофотлар]
ғолибларга мукофот тантанали равишда топширилади;
мукофот ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга оширилади;
мукофотнинг статуэткаси ва дипломини тайёрлаш, расмий веб-саҳифасини ишлаб чиқиш, шунингдек, унинг ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш тадбирларини ташкил этиш, ёритиб бориш ҳамда бошқа харажатларни молиялаштириш Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
4. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
а) бир ой муддатда давлат ижтимоий буюртмаси асосида мукофотнинг статуэткаси ва диплом намуналари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари яратилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот]
б) мукофот ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда жалб этиладиган нодавлат телеканаллар, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда қуйидаги тартибда кенг ёритилишини таъминласин:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.20.00 Аудио ва видео ёзувлар]
ғолибларни танлаш жараёнлари ҳамда ғолиблар тўғрисида кичик метражли ҳужжатли фильмлар, видеороликлар ва ижтимоий рекламаларни тайёрлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Радио, телевидение ва бошқалар]
тайёрланган кичик метражли ҳужжатли фильмлар, видеороликлар ва ижтимоий рекламаларни телевидениеда намойиш этиш ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот]
республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида махсус кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этиш;
в) ҳар йили 1 мартга қадар мукофотга номзодларни ўрганиш ва саралаш ишларини амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмаси асосида нодавлат нотижорат ташкилотини белгиланган тартибда жалб этиб борсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 687-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ мукофот ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш билан боғлиқ харажатларни Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 7 октябрь,
540-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 октябрдаги 540-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Инсон фахри» миллий мукофоти тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Пул ва бошқа мукофотлар]
1. Мазкур Низом «Инсон фахри» миллий мукофотига (кейинги ўринларда — мукофот) номзодларни ўрганиш ва саралаш, мукофот ғолибларини танлаб олиш ҳамда уларни тақдирлаш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
2. Мукофот жамият ҳаётининг турли соҳаларида, устувор равишда ижтимоий ҳимоя соҳасида жасорат, мардлик ва фидойилик кўрсатган, инсон қадрини улуғлашга хизмат қилаётган, оғир ҳаётий вазиятдаги инсонларга ёрдам берган ҳамда мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган шахсларга берилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.21.00.00 Унвон ва фахрий унвонлар, орденлари, медаллар ва Фахрий ёрлиқлар]
3. Мукофотга номзодларни ўрганиш ва саралаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида белгиланган тартибда жалб этиладиган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
4. Мукофотга номзодларни ўрганиш ва саралаш, мукофот ғолибларини танлаб олиш қуйидаги уч босқичда амалга оширилади:
биринчи босқич — мукофотнинг расмий веб-сайти ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали мукофотга номзодлар тўғрисидаги ҳужжатлар қабул қилинади;
иккинчи босқич — мукофотга номзодлар ва улар тўғрисида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш ва саралаш ишлари нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташкил этиладиган «Инсон фахри» миллий мукофотига номзодларни ўрганиш ва саралаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) томонидан амалга оширилади ҳамда унинг хулосаси асосида мукофотга энг муносиб 50 нафар номзоднинг рўйхати «Инсон фахри» миллий мукофоти кенгашига (кейинги ўринларда — Кенгаш) тақдим этилади;
учинчи босқич — Кенгаш ишчи гуруҳ хулосасига асосан сараланган номзодлар орасидан мукофот ғолибларини танлаб олади ва бу тўғрисида қарор қабул қилади.
5. Кенгаш таркиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори буйруғи билан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа]
Кенгаш таркибига фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик вакиллари, давлат, маданият, санъат ва спорт арбоблари, фаол ёшлар ва волонтерлар ҳамда жамиятдаги бошқа фаол инсонлар киритилиши мумкин.
Кенгаш жамоатчилик асосида фаолият юритади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
Кенгаш таркибига унинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари киради. Бунда Кенгаш котиби мукофот учун ғолибларни танлаб олиш ишларини кўриб чиқиш якунлари бўйича овоз беришда иштирок этмайди.
6. Мукофот ғолиблари Кенгаш томонидан тасдиқланадиган номинациялар асосида танлаб олинади.
7. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.21.00.00 Унвон ва фахрий унвонлар, орденлари, медаллар ва Фахрий ёрлиқлар]
8. Мукофотга номзодларни ўрганиш ва саралаш, мукофот ғолибларини танлаб олиш ҳамда тақдирлаш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ ҳар йили бир марта амалга оширилади.
2-боб. Мукофотга номзодларни ўрганиш ва саралаш, мукофот ғолибларини танлаб олиш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
9. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мукофотга номзодлар тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ва мукофот номинациялари ҳақидаги маълумотларни, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ҳафта олдин мукофотнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштиради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
10. Мукофотга номзодлар тўғрисидаги ҳужжатлар ишчи гуруҳ томонидан ҳар йили 15 мартдан 1 июнга қадар мукофотнинг расмий веб-сайти ёки ижтимоий тармоқ орқали қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.21.00.00 Унвон ва фахрий унвонлар, орденлари, медаллар ва Фахрий ёрлиқлар]
11. Мукофотга номзодлар ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ мустақил равишда ариза тақдим этиш орқали ёки вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ёхуд бошқа жамоатчилик вакилларининг тавсияномаси асосида танловда иштирок этиши мумкин.
Тавсиянома асосида мукофотга номзод кўрсатилганда номзоднинг ёзма розилиги олинади. Ёзма розилик бермаган шахслар танловда иштирок этмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
Аризада (тавсияномада) мукофотга номзоднинг илмий, ижодий ишлари, амалга оширган лойиҳалари, эришган ютуқлари ва фаолиятига оид бошқа маълумотлар кўрсатилади ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар аризага (тавсияномага) илова қилинади.
12. Мукофотга номзодлар фаолияти Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланадиган мукофот ғолибларини танлаб олиш мезонлари асосида ўрганилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.21.00.00 Унвон ва фахрий унвонлар, орденлари, медаллар ва Фахрий ёрлиқлар]
13. Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 сентябрга қадар мукофотга номзодларнинг фаолияти, эришган ютуқларини тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлар ва улар билан суҳбатлашиш ва бошқа усуллар орқали ўрганиб, энг муносиб деб топилган 50 нафар номзодлар рўйхатини шакллантиради ва ҳар бир номзод бўйича алоҳида хулоса расмийлаштиради ҳамда Кенгашга тақдим этади.
Ишчи гуруҳнинг хулосаси эълон қилинмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
14. Кенгаш ҳар йили 1 октябрга қадар сараланган мукофотга номзодлар ва улар бўйича расмийлаштирилган хулосаларни кўриб чиқиб, мукофот ғолибларини танлаб олиш тўғрисида Кенгаш йиғилишида қарор қабул қилади.
Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган сараланган мукофотга номзодлар рўйхатига Кенгаш аъзоларининг тавсиясига кўра қўшимча номзодлар киритилиши мумкин. Бунда мазкур номзодларни ўрганиш Кенгаш томонидан умумий тартибда амалга оширилади.
15. Кенгашнинг қарори унинг йиғилишида иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Бунда ҳеч бир аъзо овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас.
Овозлар тенг бўлган ҳолларда йиғилишга раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
16. Кенгаш қарорлари Кенгаш йиғилишининг баёни билан расмийлаштирилади ва Кенгаш раиси ёки йиғилишга раислик қилган Кенгаш раисининг ўринбосари томонидан имзоланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
17. Кенгаш ёки ишчи гуруҳ аъзолари мукофотга номзод сифатида танловда иштирок этиши мумкин эмас ҳамда мукофотга номзодлар тўғрисида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш ва саралаш, шунингдек, сараланган номзодлар орасидан мукофот ғолибларини танлаш жараёнида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлари юзага келса, улар Кенгаш ёки ишчи гуруҳ таркибида бўлишни ихтиёрий равишда ўзини ўзи рад этади ёхуд Кенгаш раиси ёки ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мажбуран четлаштирилади.
18. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мукофот ғолиблари рўйхатини оммавий ахборот воситаларида ҳамда мукофот расмий веб-сайтида эълон қилинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
19. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мукофот ғолибларининг илмий, ижодий ва бошқа фаолиятига оид маълумотлари, амалга оширилаётган лойиҳалари, ишлари ва ижод намуналарини оммалаштириш чоралари кўрилади.
3-боб. Мукофотни топшириш тартиби
20. Мукофот ғолибларга тантанали равишда топширилади.
21. Мукофотни тантанали равишда топшириш жойи ва вақти Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби]
22. Мукофотнинг номинациялари бўйича ғолибларининг ҳар бири статуэтка, диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
23. Бир шахс мукофот билан бир марта тақдирланиши мумкин.
4-боб. Якунловчи қоидалар
24. Барча мукофот номзодларининг ҳужжатлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида сақланади ва қайтарилмайди.
25. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Инсон фахри» миллий мукофоти тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Инсон фахри» мукофотига номзодларни ўрганиш ва саралаш, мукофот ғолибларини танлаб олиш ҳамда тақдирлаш
Қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ҳафта олдин
2-босқич
Номзодлар, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ёки жамоатчилик вакиллари
Мукофотнинг расмий веб-сайти ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ариза (тавсиянома) тақдим этади.
Ҳар йили 15 мартдан 1 июнга қадар
3-босқич
«Инсон фахри» миллий мукофотига номзодларни ўрганиш ва саралаш бўйича ишчи гуруҳ
Мукофотга номзодларнинг фаолияти, эришган ютуқларини тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлар ва улар билан суҳбатлашиш ва бошқа усуллар орқали ўрганиб, энг муносиб деб топилган 50 нафар номзодлар рўйхатини шакллантиради ва ҳар бир номзод бўйича алоҳида хулоса расмийлаштиради ҳамда «Инсон фахри» миллий мукофоти кенгашига тақдим этади.
Ҳар йили 1 сентябрга қадар
4-босқич
«Инсон фахри» миллий мукофоти кенгаши
Сараланган номзодлар ва улар бўйича расмийлаштирилган хулосаларни кўриб чиқиб, мукофот ғолибларини танлаб олиш бўйича қарор қабул қилади.
Ҳар йили 1 октябрга қадар
5-босқич
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Мукофот ғолиблари ҳақида ҳужжатли фильмларни тайёрлаш.
Ҳар йили 1 ноябрга қадар
6-босқич
«Инсон фахри» миллий мукофоти кенгаши
Мукофот ғолибларни тақдирлаш бўйича тадбирда мукофот ғолибларига мукофот статуэткаси, дипломи ва бир марталик пул маблағларини топширади.
Ҳар йили 1 декабрга қадар
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 октябрдаги 540-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 687-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
қуйидаги мазмундаги қирқ саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Инсон фахри» миллий мукофотининг расмий веб-саҳифасини ишлаб чиқиш, статуэткаси ва дипломини тайёрлаш, шунингдек, унинг ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш тадбирларини ташкил этиш, ёритиб бориш ҳамда бошқа харажатларни молиялаштириш»;