Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига касбий сертификат бериш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда касбий таълим ташкилотларида касбий сертификатга эга ишлаб чиқариш таълими усталари улушини кўпайтириш орқали педагог кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар;
1. Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг техникумларнинг ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш орқали уларга малака тоифаларини бериш тартибини бекор қилиш ҳамда унинг ўрнига касбий сертификатлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Белгилансинки, давлат касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига уларнинг касбий билими ва кўникмаларини ҳамда эгаллаб турган лавозимига қўйилган малака талабларига мувофиқлигини баҳолаш орқали касбий сертификат бериш тартиби жорий этилади.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига касбий сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар;
касбий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ишлаб чиқариш таълими усталарини касбий сертификатлашни ташкил этиш тартиби;
ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий билим ва кўникмаларини амалий синовдан ўтказиш ва баҳолаш тартиби;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
ишлаб чиқариш таълими усталарига касбий сертификатларни расмийлаштириш тартиби.
3. Таълим ва илм-фан вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
бир ой муддатда сертификатлаш ўтказиладиган ташкилотларни белгиласин ва сертификатлаш жараёнини сифатли ташкил этиш учун зарур шароитларни яратсин;
икки ой муддатда ишлаб чиқариш таълими усталарини касбий сертификатлашдан ўтказиш бўйича топшириқларнинг (назарий ва амалий қисмини бажаришнинг техник шартлари, баҳолаш мезонлари, ажратилган вақт меъёрлари) ишлаб чиқилишини таъминласин;
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти касбий таълим тизими ходимлари ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарор ижроси бўйича талаб этиладиган харажатлар 2026 йилда Таълим ва илм-фан вазирлигига биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиси сифатида ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Аттестацияга таълим ташкилотларининг барча педагог кадрлари (касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталари бундан мустасно) жалб этилади.»
6. Таълим ва илм-фан вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазири зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 октябрь,
552-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 552-сон қарорига ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига касбий сертификат бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари;
1. Ушбу Низом касбий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий билим ва кўникмаларини баҳолаш (кейинги ўринларда — сертификатлаш) ҳамда уларга касбий сертификат бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ишлаб чиқариш таълими устаси (кейинги ўринларда — таълим устаси) — касбий таълим ташкилотларида амалий машғулотларни ўтиш учун белгиланган тартибда меҳнат шартномаси асосида фаолият олиб бораётган жисмоний шахс;
касбий сертификат — таълим устасини эгаллаб турган лавозимига қўйилган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи, беш йил муддатга бериладиган давлат намунасидаги ҳужжат;
мажбурий сертификатлаш — таълим устасини ҳар беш йилда камида бир марта, унинг эгаллаб турган лавозимига қўйилган малака талабларига мувофиқлигини баҳолаш;
навбатдан ташқари сертификатлаш — таълим устасининг ўз хоҳишига кўра, ихтиёрий равишда, эгаллаб турган лавозимига қўйилган малака талабларига мувофиқлигини баҳолаш;
рақамли платформа — таълим устасини сертификатлаш жараёнини ташкил этишда ҳужжатларни қабул қилиш ва баҳолаш натижалари асосида касбий сертификатни шакллантириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) электрон ахборот тизими.
Ўриндошлик асосида фаолият юритаётган ва асосий иш жойи бўйича педагогик фаолият билан шуғулланмайдиган таълим устаси ўриндошлик асосида фаолият юритаётган касбий таълим ташкилотидан сертификатлашга жалб этилади.
5. Нодавлат касбий таълим ташкилотларининг таълим усталари ўз хоҳишига кўра ушбу Низом талабларига мувофиқ навбатдан ташқари сертификатлашдан ўтиши мумкин.
6. Таълим устаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида сертификатлашдан ўтказилади.
9. Касбий таълим ташкилотида фаолият юритаётган таълим устаси ҳар беш йилда камида бир марта мажбурий сертификатлашдан ўтказилади.
Таълим устасига ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари сертификатлашдан ўтишига рухсат этилади.
Таълим устаси ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари сертификатлашдан ўтиб, касбий сертификатга эга бўлганда, у навбатдаги мажбурий сертификатлашга беш йилдан сўнг жалб этилади.
Илгари сертификатлашдан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган таълим устаси касбий фаолиятига бир йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий сертификатлашдан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари;
10. Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълим бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) бошлиқлари ҳамда касбий таълим ташкилотлари директорлари таълим усталарининг мажбурий сертификатлашга ўз муддатида жалб этилишига шахсан жавобгар ҳисобланади.
11. Таълим усталарининг касбий сертификати бошқа касбий таълим ташкилотига ишга ўтганда ҳам амал қилади.
12. Қуйидагилар навбатдаги мажбурий сертификатлашга жалб этилмайди:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси]
ҳомиладор, шунингдек, ҳомиладорлик ва туғуруқ ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
уч ёшгача болалари бор аёллар;
узоқ муддат (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанаётган таълим усталари, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
республикадаги ва хорижий давлатларга ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига, стажировкага юборилган таълим усталари, улар ўқишда бўлган даврда. Ушбу таълим усталари касбий таълим ташкилотига (иш фаолиятига) қайтгандан сўнг навбатдаги ташкил этиладиган мажбурий сертификатлашга жалб этилади.
14. Таълим устаси ўтказадиган амалий машғулоти (ўқув амалиёти) бўйича сертификатлашдан ўтади.
Касбий таълим ташкилотида таълим йўналиши бўйича икки ёки ундан ортиқ амалий машғулот (ўқув амалиёти) ўтказаётган таълим устаси ўқув юкламаси кўп бўлган битта амалий машғулот (ўқув амалиёти) бўйича, бир нечта амалий машғулот (ўқув амалиёти)дан ўқув юкламаси тенг миқдорда бўлган ҳолларда таълим устаси томонидан танланган амалий машғулот (ўқув амалиёти) бўйича сертификатлашдан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
Бунда таълим устасига сертификатлаш натижаси бўйича берилган касбий сертификат таълим йўналиши бўйича у ўтказаётган бошқа амалий машғулот (ўқув амалиёт)лар учун ҳам тегишли бўлади.
15. Таълим устасидан навбатдаги мажбурий сертификатлашдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди ва мазкур жараён билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан Таълим ва илм-фан вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
16. Таълим устасидан уни навбатдан ташқари сертификатлашдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки рақамли платформа орқали мурожаат қилинганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Таълим устасини навбатдан ташқари сертификатлашдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим тўлангани ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
17. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг:
18 фоизи — Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
50 фоизи — Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси]
қолган қисми — Давлат бюджетига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
50 фоизи — Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;
қолган қисми — Давлат бюджетига ўтказилади;
в) Агентликнинг рақамли платформаси орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
20 фоизи — Давлат бюджетига;
қолган қисми — Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Таълим усталари сертификатлашдан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатилишидан воз кечганда ёки сертификатлаш натижасига кўра салбий натижа қайд этганда, улар томонидан тўланган йиғим қайтариб берилмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
18. Сертификатлашдан ўтиш учун таълим устаси ҳар йили 1 январдан 1 февралга ва 1 августдан 1 сентябрга қадар бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали ёки ЯИДХП ёхуд Агентликнинг рақамли платформасидан рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
Бевосита Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда, таълим устаси номидан Давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП ёки Агентликнинг рақамли платформаси орқали мурожаат қилинганда эса таълим устасининг ўзи мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
таълим устасининг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатини Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳномаси (агар мавжуд бўлса);
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);
заруратга кўра, маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида, таълим устасидан фамилияси ёки исми ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумот талаб қилиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Таълим устасидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига таълим устаси масъул ҳисобланади.
19. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда Агентлик томонидан ҳужжатлар қабул қилингани тўғрисида рақамли платформа орқали таълим устасининг шахсий кабинетига хабарнома юборилади.
20. Нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани аниқланган ҳар қандай босқичда таълим устасининг ҳужжатларини қабул қилиш ва сертификатлашдан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.
Таълим устаси томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш Агентликда мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади. Мавжуд бўлган маълумотлар асосида таълим устаси томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.
Таълим устаси томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар Агентлик томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.
21. Агентлик томонидан қуйидаги ҳолатларда ҳужжатларни қабул қилиш рад этилади:
таълим устаси томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганда;
сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда.
Мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
22. Таълим устаси навбатдан ташқари сертификатлашдан ўтишнинг ҳар қандай босқичида иштирок этишдан бош тортишга ҳақли.
23. Таълим устасини сертификатлашдан ўтказиш режа-графиги Агентлик томонидан тасдиқланади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилинади.
3-боб. Ишлаб чиқариш таълими усталарини сертификатлашдан ўтказиш
24. Таълим усталари ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлангандан сўнг, ҳар йили февраль — май ва сентябрь — ноябрь ойларида икки босқичда сертификатлашдан ўтказилади ҳамда икки босқич бўйича умумий 100 балли тизимда баҳоланади.
Бунда:
биринчи босқичда — таълим устасининг назарий билимлари баҳоланади (30 балл);
иккинчи босқичда — таълим устасининг амалий кўникмалари баҳоланади (70 балл).
25. Сертификатлаш таълим устаси ўтказадиган амалий машғулоти (ўқув амалиёти) бўйича тузилган (назарий ва амалий қисмдан иборат) топшириқларни бажариш орқали ўтказилади.
Сертификатлаш ўтказиладиган ташкилотлар Агентлик томонидан Касбий таълимни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт) ва ҳудудий бошқармалар таклифларига асосан белгиланади.
Бунда ҳудудий бошқармалар ва Институт сертификатлаш ўтказиладиган ташкилотларда барча зарурий шароитларнинг яратилишига масъул ҳисобланади.
26. Сертификатлаш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш қуйидагича амалга оширилади:
Сертификатлаш жараёнлари Агентлик томонидан тасдиқланган ва доимий фаолият юритадиган сертификатлашнинг ташкилий гуруҳи (кейинги ўринларда — Ташкилий гуруҳ) томонидан ташкил этилади.
Ташкилий гуруҳ таркиби камида беш нафар аъзодан, шу жумладан, Ташкилий гуруҳ раҳбари, аъзолари ва котибидан иборат таркибда шакллантирилади.
Ташкилий гуруҳ таълим устасининг ҳужжатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда сертификатлаш муддатларини белгилаш ишларини мувофиқлаштиради.
Сертификатлаш Агентлик томонидан тасдиқланадиган сертификатлаш комиссиялари (кейинги ўринларда — Комиссия) томонидан ўтказилади.
Комиссия таркиби Институт томонидан камида беш нафар аъзодан, шу жумладан, Комиссия раиси, раис ўринбосари, аъзолари ва котибидан иборат таркибда шакллантирилади ҳамда Агентликка тақдим этилади.
Сертификатлашда Комиссия раиси иштирок этмаган тақдирда, раислик вазифасини унинг ўринбосари бажаради.
Сертификатлашдан ўтказилаётган таълим усталарининг сонидан келиб чиқиб, Комиссия таркибига қўшимча мутахассисларни жалб этишга рухсат берилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
27. Сертификатлашнинг топшириқлари, таълим устасига топшириққа тайёргарлик кўриш, унинг назарий қисмига жавоб бериш ҳамда амалий қисмини бажариш учун вақт меъёрлари Институт томонидан етакчи олимлар ва малакали мутахассислар, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакилларини тўлов-шартнома асосида жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилади.
Имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумлар ҳамда инклюзив таълим гуруҳларида фаолият юритаётган таълим усталари учун сертификатлаш бўйича топшириқларни ишлаб чиқишда уларнинг касбий фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ва инклюзив таълимни амалга ошириш талаблари инобатга олинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
28. Сертификатлашдан ўтиш жараёнида таълим устасига қуйидагилар тақиқланади:
қонунчилик ҳужжатлари, йўриқнома материаллари, махсус адабиётлар ҳамда шпаргалкалардан фойдаланиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;
бошқа иштирокчилар билан мулоқот қилиш;
ўз ўрнига бошқа шахсни киритиши ёки аксинча, бошқа шахснинг ўрнига кириши;
таълим устасининг назарий билим ва амалий кўникмаларини ушбу Низомга 3-иловадаги баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳолайди;
назарий билим ва амалий кўникмаларни баҳолашда адолатли, шаффоф ҳамда холис бўлади;
ушбу Низомнинг 28-банди талабларини бузган таълим устасини сертификатлаш жараёнидан четлаштиради;
сертификатлаш жараёнида (топшириқларни бажаришда) таълим устасининг вақт меъёрларига амал қилишини таъминлайди.
30. Комиссия хулосаси Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ҳақиқий ҳисобланади.
31. Сертификатлашда таълим устасига (назарий ва амалий қисмдан иборат) битта топшириқ берилади.
32. Комиссия таълим устасини топшириқнинг назарий ва амалий қисмини бажаришидан олдин топшириқ мазмуни, техник шартлари, баҳолаш мезонлари, ажратилган вақт меъёри ҳамда техника хавфсизлиги қоидалари билан таништиради.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.20.00 Аудио ва видео ёзувлар]
33. Сертификатлаш жараёни Агентликнинг расмий веб-сайти орқали тўғридан-тўғри трансляция қилиниши мумкин ҳамда овозли видеоёзувда қайд қилинади. Бунда ушбу видеоёзув икки йил давомида Институтда сақланади.
34. Таълим устаси топшириқни якунлаганидан сўнг Комиссия томонидан баҳоланади ва сертификатлаш натижаси билан таништирилади.
35. Сертификатлаш жараёнига жалб этилган Агентлик ва Институтнинг ходимлари, Комиссия аъзолари ҳамда таълим устасидан бошқа шахслар сертификатлаш жараёни ўтаётган ҳудудга (бинога, хонага) киритилмайди.
36. Назарий ва амалий қисмини баҳолаш натижалари йиғиндиси бўйича 70 балл ва ундан юқори натижага эришган таълим устаси сертификатлашдан ўтган ҳисобланади ҳамда унга касбий сертификат берилади.
Бунда таълим устаси биринчи босқичда (назарий қисм) максимал баллнинг камида 70 фоизини (21 балл) ва иккинчи босқичда (амалий қисм) максимал баллнинг камида 70 фоизини (49 балл) тўплаши шарт.
Ушбу шартлардан бири бажарилмаган тақдирда, таълим устаси сертификатлашдан ўтмаган ҳисобланади.
37. Таълим устаси навбатдаги мажбурий сертификатлашдан ўта олмаган тақдирда, у кейинги сертификатлашга навбатдан ташқари бир марта қайта жалб этилади.
Бунда таълим устасидан уни сертификатлашга қайта жалб этилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
38. Навбатдаги мажбурий сертификатлашдан ўта олмаган таълим устаси навбатдан ташқари сертификатлашда қатнашмаган ёки ундан ўта олмаган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
Меҳнат шартномаси бекор қилинган таълим устаси давлат касбий таълим ташкилотларида мазкур лавозимга қайта ишга кириши учун тегишли сертификатга эга бўлиши лозим.
Бунда унга навбатдан ташқари сертификатлашдан ўтишига рухсат этилади ҳамда ундан навбатдан ташқари сертификатлашдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.
39. Таълим устаси сертификатлашда узрли сабабларга (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажаргани, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этгани, вақтинча хорижий мамлакатда хизмат сафарида бўлгани, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра иштирок этмаган бўлса, унинг сертификатлаш имтиҳони бошқа муддатга кўчирилади. Таълим устаси узрли сабабларсиз сертификатлашда иштирок этмаган бўлса, у сертификатлашдан ўтмаган ҳисобланади.
40. Институт сертификатлаш якунланганидан сўнг етти иш кунида Агентликка сертификатлаш натижалари бўйича якуний ҳисоботни тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
41. Сертификатлаш натижалари бўйича Институт томонидан тақдим этилган якуний ҳисоботга асосан бир ҳафта муддатда Агентлик буйруғи билан сертификатлаш натижасига кўра ижобий натижа қайд этган ва касбий сертификат бериладиган таълим усталарининг рўйхати тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
Тасдиқланган рўйхатга асосан таълим усталарига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган, электрон шаклдаги сертификат берилади.
Таълим усталарига рақамли платформадаги шахсий кабинетидан электрон шаклдаги сертификатни юклаб олиш имконияти яратилади.
4-боб. Сертификатлаш натижалари юзасидан мурожаат қилиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
42. Сертификатлаш натижаларидан норози бўлган таълим устаси натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида Апелляция комиссиясига ёзма равишда ёки Агентликнинг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда ариза (шикоят) бериши мумкин. Ариза (шикоят)лар уларни қабул қилиш якунланганидан сўнг ўн кун муддатда кўриб чиқилади.
43. Апелляция комиссияси Агентлик буйруғига кўра етти кишидан иборат таркибда тузилади.
Апелляция комиссияси таркиби Агентлик директорининг ўринбосари (комиссия раиси), соҳага масъул таркибий бўлинмаси раҳбари (комиссия раиси ўринбосари), Агентлик ходимлари (бир нафари — комиссия котиби), касаба уюшмаси вакили ҳамда ходимларидан иборат бўлади.
Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади. Апелляция комиссияси таркибига Ташкилий гуруҳ ва Комиссия аъзолари киритилмайди. Апелляция комиссиясига муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш учун малакали мутахассисларни жалб этиш мумкин.
44. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда, унинг қарорлари қонуний кучга эга бўлади. Апелляция шикояти берган таълим усталари Апелляция комиссияси томонидан мурожаати кўриб чиқилиши жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
таълим устасига берилган топшириқнинг назарий ёки амалий қисмида хато ва камчиликлар, шунингдек, топшириқни бажариш жараёнида ташкилий ва техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, сертификатлаш натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш;
таълим устасига берилган топшириқнинг назарий ёки амалий қисмида хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, сертификатлаш натижаларини ўзгартириш;
сертификатлашни ўтказиш жараёнида ташкилий ва техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, топшириқнинг қайтадан топширилишини ташкил этиш.
5-боб. Якунловчи қоидалар
46. Комиссия ёки Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига касбий сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига касбий сертификат бериш жараёнларини ташкил этиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ишлаб чиқариш таълими устаси
Сертификатлашдан ўтиш учун Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Агентликнинг рақамли платформасидан рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
Ҳар йили 1 январь — 1 февраль, 1 август — 1 сентябрь
2-босқич
Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (Агентлик)
Ишлаб чиқариш таълими устасини сертификатлашдан ўтказиш режа-графигини тасдиқлайди ва Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳар йили февраль,
сентябрь,
3-босқич
Касбий сертификатлаш комиссияси
Ишлаб чиқариш таълими устасини унинг касбий билим ва кўникмаларини баҳолаш орқали сертификатлашдан ўтказилади.
1) ишлаб чиқариш таълими устасининг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатини Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳномаси (агар мавжуд бўлса);
2) қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса).
Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига касбий сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари ишлаб чиқариш таълими усталарининг назарий билимларини
БАҲОЛАШ МEЗОНЛАРИ
Т/р
Баҳолаш объекти
Балл
1.
Мавзунинг мақсад ва вазифаларини тўғри белгилади, мазмун-моҳиятини тушунтириб берди, жавобни мантиқий кетма-кетликда изчил ифодалади, ишончли далиллар ёки техник ҳужжатларга мурожаат қилди, касбий фаолият билан боғлади
21 — 30 балл
Мавзунинг мақсад ва вазифаларини тўғри белгилади, мазмун-моҳиятини тушунтириб берди, жавобни мантиқий кетма-кетликда изчил ифодалади, ишончли далиллар ёки техник ҳужжатларга мурожаат қилди
11 — 20 балл
Мавзунинг мақсад ва вазифаларини қисман белгилади, мазмун-моҳиятини тушунтириб берди, жавобни мантиқий кетма-кетликда ифодалади
6 — 10 балл
Мавзунинг мақсад ва вазифаларини қисман белгилади, мазмун-моҳиятини тушунтириб берди
1 — 5 балл
Мавзунинг мақсад ва вазифаларини умуман белгилай олмади, мавзу ҳақида умуман тасаввурга эга эмас
0 балл
Изоҳ. Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини назарий билимларини баҳолашда максимал 30 балл берилади.
Касбий таълим ташкилотлари ишлаб чиқариш таълими усталарининг амалий кўникмаларини
бажарилган топшириқ сифати техник ҳужжатлар талабига тўлиқ жавоб беради ва эстетик кўринишига эътироз мавжуд эмас
21 — 30 балл
бажарилган топшириқ сифат жиҳатидан техник ҳужжатлар талабига мувофиқ битта хато билан бажарилди
16 — 20 балл
бажарилган топшириқ сифат жиҳатидан техник ҳужжатлар талабига мувофиқ иккита хато билан бажарилди
11 — 15 балл
бажарилган топшириқ сифат жиҳатидан техник ҳужжатлар талабига мувофиқ учта хато билан бажарилди
6 — 10 балл
бажарилган топшириқ сифат жиҳатидан техник ҳужжатлар талабига мувофиқ тўрт ва ундан ортиқ хатолар билан бажарилди
1 — 5 балл
топшириқ бажарилмади
0 балл
Изоҳ.
1. Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини амалий кўникмаларини баҳолашда максимал 70 балл берилади.
2. Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини назарий билимларини ҳамда амалий кўникмаларини баҳолаш мeзонларига Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
* Ишлаб чиқариш таълими усталари амалий топшириқларни бажариш жараёнида инсон ҳаёти ёки соғлиғига хавф соладиган хатоликка йўл қўйганда, касбий сертификатлаш жараёнидан четлаштирилади.
Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига касбий сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
НАМУНА
Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий сертификатлашдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг
ДАВЛАТ НАМУНАСИ
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TAʼLIM VA ILM-FAN VAZIRLIGI
KASBIY TAʼLIM AGENTLIGI
MINISTRY OF EDUCATION AND SCIENCE OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN AGENCY FOR VOCATIONAL EDUCATION