1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.09.00 Сувдан фойдаланганлик учун тўловлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан сув ўлчаш воситаларини ўрнатган истеъмолчиларни қўллаб‑қувватлаш ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.06.00 Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи ва мажбурияти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
1. Солиқ қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2027 йилда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида сувдан бирламчи фойдаланадиган ёки сувни истеъмол қиладиган солиқ тўловчиларга (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботларининг солиқ органлари томонидан шакллантириб берилиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш]
2. Қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
3. Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот]
ушбу қарорнинг мазмун‑моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;
2028 йил 1 апрелга қадар ушбу қарорга асосан ўтказиладиган тажриба натижалари тўғрисидаги ахборотни ва уни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.02.00 Жисмоний ва юридик шахсларни электр энергияси билан таъминлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш]
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартибини белгилаш тўғрисида» 2023 йил 14 июндаги 247-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ижобий тафовут ҳажмига субсидия ажратилиши учун жисмоний шахслар солиқ органларининг «Soliq» мобил иловасида ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтадилар».
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ф.Ж. Пўлатов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 октябрь,
546-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 546-сон қарорига ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.04.00 Қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
1. Ушбу Вақтинчалик низом Тошкент шаҳрида сувдан бирламчи фойдаланадиган ёки сувни истеъмол қиладиган солиқ тўловчиларга (кейинги ўринларда — солиқ тўловчи) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини (кейинги ўринларда — солиқ ҳисоботи) солиқ органи томонидан шакллантириш тартибини белгилайди, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари мустасно.
Ушбу Вақтинчалик низом 2027 йил 1 январдан 2028 йил 1 мартга қадар Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида амал қилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
Мазкур Вақтинчалик низом талаблари солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш ҳолатларига нисбатан татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
Солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) мувофиқ белгиланади.
2. Мазкур Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ички манбалар — солиқ тўловчилар тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботлар, солиқ мониторинги, кўздан кечириш ва солиқ текшируви натижаларига оид солиқ органларининг ахборот тизимларидан, шунингдек, солиқ органларининг «E-imtiyoz» дастури ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маълумотлар;
солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи — ички ва ташқи манбалар асосида солиқ органлари томонидан автоматик равишда шакллантирилган, солиқ даври учун солиқ тўловчилар ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлашга асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар;
сувдан фойдаланувчилар (истеъмолчилар) — ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан ёки сув хўжалиги объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ва жисмоний шахслар;
сув истеъмоли меъёри (кейинги ўринларда — меъёр) — сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларидан сув ўлчаш воситаларисиз фойдаланилган ҳолларда, сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб қилинадиган сув ҳажми;
сув ўлчаш воситалари — сув истеъмолчилари томонидан хўжалик ёки ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилаётган сув миқдорини ўлчаш, мониторинг қилиш ва назоратга олиш учун хизмат қилувчи техник қурилмалар;
ташқи манбалар — Солиқ кодексига мувофиқ солиқ органларига маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юкланган Тоғ‑кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖнинг маълумотлари.
3. Қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ушбу Вақтинчалик низомга иловага мувофиқ схема асосида ҳисобланади.
2-боб. Солиқ органларига солиқни ҳисоблаш учун асос бўладиган маълумотларни тақдим этиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
4. Солиқ органларига солиқни ҳисоблаш учун асос бўладиган қуйидаги маълумотлар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан ҳар йили ўзаро ахборот алмашинуви тизими орқали тақдим этиб борилади, жумладан:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш]
қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланмайдиган тадбиркорлик субъектлари бўйича белгиланган йиллик сув олиш лимитлари тўғрисидаги маълумотларни жорий солиқ даврининг 5 январидан кечиктирмасдан;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлатилган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ давридан кейинги йилнинг 20 февралидан кечиктирмасдан;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш]
тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ давридан кейинги йилнинг 20 февралидан кечиктирмасдан;
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ давридан кейинги йилнинг 20 февралидан кечиктирмасдан;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни жорий солиқ даврининг 15 январига қадар.
5. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 4‑бандида назарда тутилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва муддатида тақдим этилиши учун тегишлилиги бўйича Тоғ‑кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ жавобгар ҳисобланади.
3-боб. Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
6. Солиқ ҳисоботларининг кўрсаткичлари ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида шакллантирилади.
Бунда мазкур Вақтинчалик низомга иловага мувофиқ схемада назарда тутилган муддатларда ҳисоботни топширган солиқ тўловчининг шахсий кабинетига қайта шакллантирилган ҳисобот юборилмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология]
7. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан тақдим этилган маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида электрон шаклда умумлаштирилиб, ушбу маълумотлар ҳамда сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотлар асосида Солиқ кодексининг 445-моддасига мувофиқ сув ресурслари учун белгиланган солиқ ставкалари асосида солиқ суммаси ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
8. Солиқ органлари солиққа оид маълумотлар базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар учун солиқ суммасини аниқлайди:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш]
солиқ давридан кейинги йилнинг 22 февралига қадар қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи юридик шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ ҳисоб-китоби.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш]
9. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 4‑бандида назарда тутилган манбалардан ташқари солиқ ҳисоботларини шакллантиришда солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги интерактив хизматлар маълумотларидан ҳам фойдаланилади.
10. Солиқ ҳисоботларида келтирилган сатр маълумотлари ички ва ташқи манбалар маълумотлари ва Солиқ кодексининг 445-моддасида белгиланган ставкалар асосида автоматик равишда шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш]
11. Қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботларини солиқ органлари ушбу солиқ тури бўйича солиқ тўловчи деб эътироф этилганлар учун шакллантиради.
4-боб. Солиқ органи шакллантирган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчи томонидан тасдиқлаш ва унга ўзгартириш киритиш тартиби
12. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботлари солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ушбу Вақтинчалик низомга иловага мувофиқ схема асосида юборилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи]
13. Солиқ органлари шакллантирган солиқ ҳисоботлари солиқ тўловчилар томонидан Солиқ кодексида солиқ ҳисоботини топширишнинг белгиланган муддатидан кечиктирилмаган ҳолда шахсий кабинет орқали тасдиқланиши лозим.
14. Солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботининг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайди ёхуд эътирозлари мавжуд бўлса, солиқ ҳисоботини қайта ишлайди ва ҳисобот тақдим этишнинг охирги муддатига (1 март) қадар тегишли асосларни илова қилган ҳолда солиқ органларига тақдим этади.
15. Солиқ органлари шакллантирган солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан ҳисобот топшириш муддатига қадар тузатишлар киритилмагани ёки тасдиқланмагани солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) солиқ органлари шакллантирган солиқ ҳисоботига рози эканлигини билдиради ва солиқ органлари шакллантирган солиқ ҳисоботи тақдим этилган деб ҳисобланади.
16. Солиқ тўловчи ўзининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи қабул қилинганлигини кузатиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи]
17. Солиқ органлари шакллантирган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг ўзгаришига олиб келадиган ҳолатлар юзага келганда, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар ва (ёки) хатолар аниқланганда, шунингдек, солиқ тўловчининг ҳисоб ҳужжатларига кўра солиққа тортиш объектлари, улар билан боғлиқ объектларда ёки солиқ базасида фарқлар юзага келганда, солиқ тўловчи томонидан ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишлар киритилади ва ҳисобот солиқ органларига тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
18. Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили зиммасига юкланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
19. Агар солиқ органлари томонидан текширувдан олдин шакллантирилган солиқ ҳисоботи билан янгиланган маълумотлар ўртасида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ҳамда солиқ органларига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши лозим.
5-боб. Солиқ тўловчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
20. Солиқ тўловчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
солиқ органидан ва бошқа ваколатли органлардан (уларнинг ваколатлари доирасида) амалдаги солиқлар тўғрисида, солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлар, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ҳақидаги ахборотни, солиқ ҳисоботининг ва аризаларнинг шаклларини, шунингдек, уларни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтиришларни бепул олиш;
ўз солиқ мажбурияти бажарилиши бўйича солиқ органларида ва бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган маълумотларни олиш.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун солиқ органининг «E-imtiyoz» ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, солиқ имтиёзларини унинг ҳар бир турига махсус идентификация коди асосида ҳисобга олиши;
ушбу Вақтинчалик низомнинг 17‑бандида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, солиқ тўловчи томонидан ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишлар киритган ҳолда солиқ органларига тақдим этиши лозим.
6-боб. Якунловчи қоидалар
22. Солиқ органлари солиқ ҳисоботида солиқ суммалари тўғри ҳисобланганлигини ва уларнинг ўз муддатида тўланишини назорат қилади.
23. Мазкур Вақтинчалик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш
СХEМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖ
а) қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилиши кутилаётган сув ҳажми тўғрисида;
Жорий солиқ даврининг 5 январидан кечиктирмасдан
б) қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилган сув ҳажми тўғрисида;
Солиқ давридан кейинги йилнинг 20 февралидан кечиктирмасдан
в) тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан фойдаланилган сув ҳажми тўғрисида;
г) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисида.
2-босқич
Солиқ органлари
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича қуйидаги тоифа солиқ тўловчилар бўйича ички ва ташқи манбалар асосида келиб тушган маълумотларни умумлаштиради:
б) қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича солиқ ҳисоб-китоби.
Солиқ давридан кейинги йилнинг 22 февралига қадар
3-босқич
Солиқ органлари
Қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи сув ресурсларидан фойдаланган тадбиркорлик субъектлар, Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича автоматик равишда шакллантиради.
Маълумотлар умумлаштирилгандан сўнг 1 кун муддат ичида
4-босқич
Солиқ органлари
Қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлар бўйича шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборади.
Солиқ ҳисоботлари шакллантирилгандан сўнг 1 кун муддат ичида
5-босқич
Солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили
1. Солиқ органи шакллантирган солиқ ҳисоботини тасдиқлайди.
2. Солиқ ҳисоботи бўйича эътирозлар бўлганда, асосларни илова қилган ҳолда солиқ ҳисоботини қайта ишлайди ва солиқ органига тақдим этади.
Солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартига қадар
6-босқич
Солиқ органлари
Белгиланган муддатларда солиқ органлари ҳисоблаб чиққан солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган тақдирда, хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлиги тасдиқланган ҳисобланади ва солиқ суммасини шахсий ҳисобварағига киритади.
Солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартига қадар
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2026 й., 09/26/546/1007-сон)