1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтини ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-108-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтини (кейинги ўринларда — Институт) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) директорига, заруратга кўра, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Институт ва Олий мактабнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Институт давлат илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Олий мактаб бизнесни бошқариш (MBA), кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Институт Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг, Олий мактаб Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар]
3. Автотранспорт воситаларини сақлаш учун қуйидаги лимитлар ажратилсин:
Институт учун 3 та хизмат автотранспорт, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситаси;
Олий мактаб учун 4 та хизмат автотранспорт, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган ва 2 та навбатчи автотранспорт воситаси.
4. Институт Тошкент шаҳри, Хадра кўчаси, 33А-уй манзилидаги ва Олий мактаб Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси, 25-уй манзилидаги биноларга жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 13 апрель,
153-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 апрелдаги 153-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг
ТУЗИЛМАСИ
Васийлик кенгаши
Директор
Илмий кенгаш
Директорнинг биринчи ўринбосари
Директор ўринбосари
Директор ўринбосари
Илмий котиб
Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими
2
Саноат тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш лойиҳаси
4
Макроиқтисодий сиёсат ва таҳлил лойиҳаси
5
Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳаси
4
Илмий-тадқиқот фаолияти ва докторантура бўлими
2
Молия-иқтисод бўлими
3
Бозор конъюктураси ва экспортни рағбатлантириш лойиҳаси
3
Камбағаллик, ижтимоий табақалашув ва хавф-хатарларни аниқлаш лойиҳаси
4
Халқаро алоқалар бўлими
2
Мурожаатлар билан ишлаш бўлими
2
Тоғ-кончилик ва энергетика соҳасини ривожлантириш лойиҳаси
Ходимлар умумий чекланган сони — 138, шундан марказий аппаратда — 73 (профессор-ўқитувчилардан ташқари) ва ҳудудий филиалларда — 65 нафар.
Профессор-ўқитувчилар сони 25 нафардан кам бўлмаган ҳолда, талабалар сонидан келиб чиқиб белгиланади.
Ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
(2-илованинг изоҳ қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.04.2023 й., 09/23/153/0113-сон; 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон)