1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фарғона вилоятида томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-амалий салоҳиятни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Фарғона вилоятида томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.04.00 Маҳаллабай ишлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
1. Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида томорқа ер участкаларини уйма-уй юриб ўрганиш натижаларига кўра, мева-сабзавот ва боғдорчилик-деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг инновацион шакллари ва технологияларини ўзлаштириш, хусусан, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, пакана ва ярим пакана мевали дарахтларнинг юқори ҳосил берадиган навларини экиш, йилига 2-3 маротаба ҳосил олиш имкониятини берувчи агротехнологиялардан фойдаланиш, шунингдек, парранда, балиқ, қуён, асалари ва майда шохли молларни интенсив усулда кўпайтириш орқали томорқа ер эгаларининг даромадини ошириш учун мавжуд улкан салоҳиятдан етарлича фойдаланилмаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
2. 2018-2019 йилларда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги томорқа ер эгаларига имтиёзли кредитлар бериш учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан мақсадли маблағлар ажратишнинг прогноз кўрсаткичлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
3. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Фарғона вилояти ҳокимлиги ва тегишли ҳудудлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда имтиёзли кредитларни маҳаллалар кесимида бериш учун манзилли дастурларнинг шакллантирилишини ва тасдиқланишини;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари]
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ тижорат банклари орқали кейинчалик имтиёзли кредитлар бериш учун маблағлар ажратилишини таъминлаш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
4. Фарғона вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда манзилли дастурларни маҳаллалар кесимида тасдиқлаган ҳолда, икки ой муддатда мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган имтиёзли кредитлар бериш амалиётини Фарғона вилоятининг барча туманларида жорий этсин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш]
5. Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтининг Фарғона вилояти Қува туманида 395 гектар ер майдонида жойлашган Фарғона илмий-амалий станцияси мулкини мавжуд экинзорлар билан бирга (кейинги ўринларда объект деб аталади) Ўзбекистон фермерлари кенгаши кенгашига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон фермерлари кенгаши ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ушбу банднинг биринчи хатбошида қайд этилган объектни бир ой муддатда белгиланган тартибда топшириш ва қабул қилишни таъминласин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
6. Ўзбекистон фермерлари кенгашининг:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.04 Масъулияти чекланган жамият;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
мевали экинлар ва узумнинг дуплет коллекциялари ҳамда оналик боғларини сақлаб қолиш ва кенгайтиришни таъминлаган ҳолда, берилаётган мулк негизида Томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари]
2018 — 2025 йиллар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан Марказ устав жамғармасини тўлдириш учун 8 млрд. сўм йўналтириш ҳамда ушбу маблағлардан инновацион технологияларни жорий этиш, замонавий иссиқхоналар ташкил қилиш, интенсив боғларни кўпайтириш ва тегишли инфратузилмани реконструкция қилиш учун мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
қишлоқ хўжалигини истиқболли ривожлантириш мақсадида мамлакатимиз ва жаҳон илм-фани ҳамда амалиётининг энг яхши ютуқларидан тўлиқ фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда кўчатчилик, уруғчилик ва наслчиликни кўпайтириш, томчилатиб суғоришни жорий қилиш, муқобил энергиядан фойдаланиш, томорқа ерларида балиқ боқиш учун ҳовузлар ташкил этиш соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил этиш ва кенгайтиришга, улар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кейинчалик сотиш, жумладан экспорт қилишга кўмаклашиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
томорқа ер эгаларини сифатли уруғлар ва кўчатлар билан таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
фермер, деҳқон хўжаликлари ишчилари, томорқа ер эгалари ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг бошқа мутахассисларини, зарур бўлганда, қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни таклиф этган ҳолда қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш курсларини белгиланган тартибда ташкил қилиш;
қишлоқ хўжалиги мутахассисликлари бўйича ўқиётган талабалар учун малака ошириш ва амалиёт ўташни ташкил этишга, шунингдек, қишлоқ жойларда қишлоқ туризми ва дам олиш турларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш корхоналарини ҳосилдорлиги яхшиланган ва мослаштирилган лимон, пакана ва ярим пакана мевали дарахт кўчатларини етиштириш бўйича «in vitro» лабораториясини ташкил этиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларига консалтинг хизматларини кўрсатиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
8. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Марказнинг таъсис ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказсин;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
Марказни малакали мутахассислар билан таъминласин.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.12.00 Бошқа бирлашмалар, ҳаракатлар, уюшмалар ва ўзга нодавлат нотижорат ташкилотлари]
9. «Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмаси, «Картошка етиштирувчилар» уюшмаси, «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасига илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун Марказ ҳудудида намунали иссиқхоналар, лабораториялар, ҳовузлар ва бошқа ишлаб чиқариш майдончаларини ташкил этиш тавсия этилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.05.2020 й., 09/20/289/0601-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.12.00 Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик. Ўсимликлар карантини. Ветеринария]
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида Марказга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистонга таклиф этиш ва уларга виза бериш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга кўмаклашсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.б. А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 октябрь,
846-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 846-сон қарорига ИЛОВА
2018-2019 йилларда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги томорқа ер эгаларига кредит бериш учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратишнинг прогноз параметрлари
(млн.сум)
Олтиариқ туманидаги маҳаллалар сони
Жами
Шундан:
Жумладан йўналишлар бўйича:
енгил конструкциялардан фойдаланган ҳолда иссиқхоналар қуриш учун
ток, яримпакана (пакана) мевали дарахтлар экиш учун
парранда, қуён, асалари, балиқ, майда чорва молларини ва бошқа ҳайвонларни боқиш учун
2018 й.
2019 й.
2018 й.
2019 й.
2018 й.
2019 й.
2018 й.
2019 й.
22
2 375,6
950,2
1 425,4
360,0
540,0
105,8
158,8
484,4
726,6
21
1 825,3
730,1
1 095,2
442,0
663,0
54,3
81,5
233,8
350,7
19
1 441,4
576,6
864,8
380,0
570,0
14,6
21,8
182,0
273,0
10
1 860,6
744,2
1 116,4
434,0
651,0
94,6
142,0
215,6
323,4
72
7 502,9
3 001,2
4 501,7
1 616,0
2 424,0
269,4
404,0
1 115,8
1 673,7
Изоҳ. Ушбу прогноз параметрларга Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 09/18/846/2082-сон; 19.05.2020 й., 09/20/289/0601-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)