1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.03.00 Валюта операциялари (битимлари) / 07.27.03.02 Капиталнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ валюта операциялари]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 17 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2536]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 126-модда) ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 23 ноябрь,
22/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/2-сонли қарорига ИЛОВА
Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
капитал ҳаракати операциялари — жорий халқаро операциялар ҳисобланмайдиган барча халқаро (трансчегаравий) валюта операциялари, жумладан:
инвестиция фаолиятини амалга ошириш, жумладан резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган ўз филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш;
кредитлар (қарзлар) олиш ва бериш, лизинг операцияларини амалга ошириш;
кўчмас мол-мулкни сотиб олиш ва сотиш;
чет давлатлардан маблағларни жалб этиш ҳамда уларни чет давлатлардаги ҳисобварақлар ва омонатларга жойлаштириш;
интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқни тўлиқ олиш ёки сотиш;
хориждан маблағ жалб қилиш — Ўзбекистон Республикаси ёки унинг резиденти томонидан хорижий давлатлар ёки норезидентлар активларининг (кредитлар, заёмлар ва бошқаларнинг) мазкур хорижий давлатга ёки норезидентга ёхуд уларнинг талабига кўра учинчи шахсга шартлашилган даврда адекват активларни, жумладан активлардан фойдаланганлик учун тўловларни тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган ҳолда жалб этилиши.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 2 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2536-3, 15.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2026 й., 10/26/2536-3/0606-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 сентябрь)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати]
2. Банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) «Валюта операциялари ҳисобини юритиш» ахборот тизими (FERUz) (бундан буён матнда тизим деб юритилади) орқали капитал ҳаракати операциялари ҳисобини юритади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 2 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2536-3, 15.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2026 й., 10/26/2536-3/0606-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 сентябрь)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.03.00 Валюта операциялари (битимлари) / 07.27.03.02 Капиталнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ валюта операциялари]
3. Капитал ҳаракати операциялари Марказий банкда рўйхатга олинади. Рўйхатга олиш банклар томонидан мазкур операциялар тўғрисидаги маълумотларни тизимга киритиш тартибида амалга оширилади. Маълумотлар тизимга киритилгандан сўнг капитал ҳаракати операциялари рўйхатга олинган ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 2 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2536-3, 15.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2026 й., 10/26/2536-3/0606-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 сентябрь)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
4. Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ва бошқа ваколатхоналари эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарида кўчмас мулк объектларини олиш ва уларни қуриш бўйича валюта операциялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.01 Кўчар ва кўчмас мол-мулк]
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар томонидан кўчмас мулкни олиш ва сотиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.02.00 Валюта бойликлари / 07.27.02.02 Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар]
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.03.00 Валюта операциялари (битимлари) / 07.27.03.02 Капиталнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ валюта операциялари]
61. Резидентлар томонидан чет элга қуйидаги капитал ҳаракати операцияларини амалга оширишга рухсат этилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
бир календар йил давомида устав капиталида давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг шуъба ташкилотлари томонидан 100 000 АҚШ доллари, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар томонидан 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлмаган суммада чет элда инвестиция фаолиятини амалга ошириш — чет элдаги корхоналарнинг устав капиталини шакллантириш ёки улушли иштирок этиш, чет элда филиаллар, ваколатхоналар ва савдо уйлари фаолиятини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
бир календар йил давомида устав капиталида давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг шуъба ташкилотлари томонидан 50 000 АҚШ доллари, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар томонидан 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлмаган суммада чет элдаги ўз филиаллари ва ваколатхоналарини айланма маблағлар билан тўлдириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.03.00 Валюта операциялари (битимлари) / 07.27.03.02 Капиталнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ валюта операциялари]
бир календар йил давомида жисмоний шахслар томонидан 10 000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлмаган суммада чет элда инвестиция фаолиятини амалга ошириш — чет элдаги корхоналарнинг устав капиталини шакллантириш ёки улушли иштирок этиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.01 Инвестиция воситачиси]
Бунда, жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасида инвестиция воситачиларининг ҳисобварақларини тўлдириш имконияти билан чет элдаги брокерлик ёки инвестиция ҳисобварақларини тўлдириш учун пул маблағларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ фақат тегишли лицензияга эга бўлган инвестиция воситачилари иштирокида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.07.00 Валюта ҳисобварақлари]
АҚШдаги хорижий корхоналарнинг устав фондини шакллантириш (ёки капиталда иштирок этиш) учун инвестиция фаолияти бўйича резидентлар операциялари — Ўзбекистон Республикаси банкларидаги резидентлар ҳисобварақларидан пул маблағларини ўтказиш, АҚШдаги филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш резидентлар ҳисобварақларидаги валюта маблағлари доирасида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.12.00 Халқаро операциялар]
Банкларнинг фаолияти билан боғлиқ капитал ҳаракати операциялари Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган талаблар доирасида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Резидентлар томонидан мазкур бандда назарда тутилмаган ёки белгиланган меъёрлардан юқори бўлган миқдорда чет элга капитал ҳаракати операциялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида амалга оширилади, бундан чет элдан жалб қилинган активларни норезидентларга қайтариш билан боғлиқ капитал ҳаракати операциялари мустасно.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 2 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2536-3, 15.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2026 й., 10/26/2536-3/0606-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 сентябрь)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати]
7. Капитал ҳаракати операциясини амалга ошириш учун резидент томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
капитал ҳаракати операцияси амалга оширилишини назарда тутувчи ҳужжатнинг (шартнома, келишув, битим ва (ёки) бошқа ҳужжат) ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари. Бунда ҳужжат матни давлат ёки рус тилида баён этилган бўлиши, агар ҳужжат матни бошқа тилда баён этилган бўлса, у легаллаштирилган ёки унга белгиланган тартибда апостил қўйилган бўлиши ҳамда давлат ёки рус тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.03.00 Валюта операциялари (битимлари) / 07.27.03.02 Капиталнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ валюта операциялари]
Банклар мазкур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда улар тўғрисидаги мазкур Низомнинг 11-бандида қайд этилган маълумотларнинг тизимга киритилишини таъминлайди. Маълумотлар тизимга киритилиб, рўйхатга олингандан сўнг белгиланган тартибда капитал ҳаракати операцияси амалга оширилади.
Капитал ҳаракати операциялари рўйхатга олингандан сўнг резидентлар томонидан ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар ўзининг хизмат кўрсатувчи банкига чет элдаги инвестиция фаолияти тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот]
Бунда, мижозлар томонидан тақдим этилган маълумотлар банклар томонидан умумлаштирилган ҳолда ҳисобот чорагидан кейинги ой якунига қадар Марказий банкка тақдим этилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.11.00 Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Резидентлар томонидан чет элдаги инвестиция фаолияти тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартиб ва муддатларда тақдим этилмаган тақдирда, уларнинг ушбу турдаги кейинги операциялари тўхтатиб турилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 2 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2536-3, 15.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2026 й., 10/26/2536-3/0606-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 сентябрь)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.11.00 Юридик, жисмоний шахслар ва банклар ўртасидаги операциялар]
8. Резидентлар ҳужжатларни электрон тизим орқали қабул қилиш учун дастурий таъминотга эга бўлган банкларга аризани электрон шаклда тақдим этиши мумкин. Бунда резидент капитал ҳаракати операцияси амалга оширилишини назарда тутувчи ҳужжатнинг (шартнома, келишув, битим ва (ёки) бошқа ҳужжат) ёки унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхаларини аризага илова қилиши лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 2 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2536-3, 15.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2026 й., 10/26/2536-3/0606-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 сентябрь)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
9. Капитал ҳаракати операцияси шартларига ҳар қандай ўзгартиришлар қўшимча келишув (капитал ҳаракати операцияси амалга оширилишини назарда тутувчи ҳужжатга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар) билан расмийлаштирилиши ва резидентлар томонидан қўшимча келишув тузилган санадан бошлаб ўн кун муддатда банкларга тақдим этилиши лозим.
Қўшимча келишувларни банкларга тақдим этиш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни тизимга киритиш мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 2 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2536-3, 15.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2026 й., 10/26/2536-3/0606-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 сентябрь)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар]
10. Банклар капитал ҳаракати операцияларини амалга оширишда мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган маълумотларнинг тўғри ва ўз вақтида тизимга киритилиши ҳамда улар бўйича ҳисоб-китоб ва тўловларнинг шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлашлари шарт.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 2 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2536-3, 15.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2026 й., 10/26/2536-3/0606-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 сентябрь)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати]
11. Банк томонидан тизимга қуйидаги маълумотлар киритилади:
ҳужжат ижрога қабул қилинган сана;
ҳужжатнинг рақами ва санаси;
резидент юридик шахснинг номи, СТИР, фаолият тури ва жойлашган ҳудуди;
резидент жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ЖШШИР ва яшаш манзили;
норезидент тўғрисидаги маълумотлар (номи, юридик шахс рўйхатга олинган давлат ёки жисмоний шахснинг фуқаролиги, юрисдикция бўйича идентификация рақами);
капитал ҳаракати операциясининг тури, суммаси ва валютаси;
хориждан маблағ жалб қилиш шакли (пул маблағлари, товарлар, иш ва хизматлар кўринишидаги заёмлар);
капитал ҳаракати операциясининг муддати ва фоизлари (қарз, депозит ва бошқа муддатли операцияларда);
хориждан жалб қилинган ёки тақдим этилган маблағларни қайтариш графиги (мавжуд бўлса);
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
Капитал ҳаракати операциясининг идентификация рақами тизимда автоматик тарзда шаклланади.
Маълумотлар тизимга киритилгандан сўнг банк бошқаруви раисининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.19.00 Банклар ва банк фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Тизимга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун уни тасдиқлаган банк бошқаруви раисининг тегишли ўринбосари жавобгар ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 2 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2536-3, 15.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2026 й., 10/26/2536-3/0606-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 сентябрь)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби]
12. Резидентнинг ҳисобварағи бошқа банкка ўтказилган тақдирда, кейинги валюта операцияларининг ҳисоби резидентнинг ҳисобварағи ўтказилган банк томонидан юритилади.
Капитал ҳаракати билан боғлиқ шартномаларни бошқа банкка ўтказиш мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тузиладиган қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 2 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2536-3, 15.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2026 й., 10/26/2536-3/0606-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 сентябрь)
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(1. Устав фондини шакллантириш/ улушли иштирок этиш; 2. Савдо уйи/ваколатхона/филиал ташкил этиш; 3. Бошқа турдаги фаолият (кўрсатилсин)
Резидент тўғрисида маълумот
Норезидент тўғрисида маълумот
Жисм. шахс / Юр. шахс
ЖшШИР/СТИР рақами
Давлат улуши мавжудлиги
(бор/йўқ)
Номи
Хизмат кўрсатувчи банк номи
Хорижий мамлакатдаги идентификация рақами
(ТИН, ВАТИН, ЛЕИ ва бошқалар)
Қимматли қоғозларнинг идентификация қилиш коди
(ИСИН)
Хорижий ҳамкор номи
Хорижий ҳамкор рўйхатдан ўтган давлат номи
Хорижий банк номи
Хорижий банк жойлашган давлат номи
Жорий ҳолати
(фаол, тугатилган, банкрот деб эълон қилинган ва бошқалар)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
Жадвалнинг давоми
Валюта коди
Инвестиция қиймати ва амалиётлар
Филиаллар ва ваколатхоналарниайланма маблағлар билан тўлдириш
Таъсисчи акционер капиталдаги улуши
Норезидент корхонанинг молиявий ҳисоботи
(Соф фойда+ / зарар-)
Олинган дивиденд тўловлари
Изоҳ***
Ҳисобот даври бошида инвестиция қиймати
Инвестиция киритиш
Инвестиция репатриацияси
(дивидендлардан ташқари)
Инвестиция қийматининг ўзгариши
Ҳисобот даври охирида инвестиция қиймати
Ҳисобот даври бошида
(фоизда)
Ҳисобот даври охирида
(фоизда)
Ҳисобот даври бошида
(экв. долл.)
Ҳисобот даври охирида
(экв. долл.)
Ўзбекистондаги ҳисобварақдан
Дивидендлар капитализацияси
бозор қийматининг ўзгариши ҳисобига**
бошқа ўзгаришлар ҳисобига
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
*Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Валюта операциялари ҳисобини юритиш» ахборот тизими (ФЕРУз) бириктирилган идентификация рақами шартнома рўйхатга олингандан сўнг банк томонидан мижозга тақдим қилинади.
**Қимматли қоғозлар ва бошқа активларнинг бозор қийматининг ўзгариши кўрсатилади.
***Бошқа ўзгаришлар ҳисобига инвестиция қийматининг ўзгариши сабаблари ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.».
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 2 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2536-3, 15.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2026 й., 10/26/2536-3/0606-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 сентябрь)
Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
____________________________нинг якунланган валюта операциялари тўғрисида
(резидентнинг номи)
МАЪЛУМОТ
Т/р
Валюта операцияси тури
Валюта операцияси ижрога қабул қилинган сана
Валюта операциясини амалга ошириш учун асос бўлган ҳужжатнинг санаси ва рақами
Валюта операциясининг суммаси ва валютаси
Валюта операцияси бўйича келиб тушган тушумлар (товар, иш, хизмат)
Валюта операцияси бўйича амалга оширилган тўловлар суммаси
Валюта операцияси ҳисоби юритилиши тугатилган сана
Валюта операциясининг тугатилиши учун асос
1
2
3
4
5
6
7
8
1.
2.
Банк раҳбари
___________
_________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Ижрочи
___________
_________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 670-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.11.2017 й., 10/17/2536-1/0308-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 16.12.2025 й., 10/25/2536-2/1168-сон; 16.06.2026 й., 10/26/2536-3/0606-сон)