1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
2006 йилнинг 13 октябрида бўлиб ўтган Андижон вилояти халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қўйилган вазифаларни сўзсиз бажариш, шунингдек қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш бўйича устувор вазифаларни амалга оширишда шахсий масъулиятни кучайтириш мақсадида.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби]
1. Ходимлар сони 48 кишидан иборат Андижон вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг янги тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди
2. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 16 октябрь,
ПҚ-492-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 10-сон, 567-модда)