1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 9 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3254-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3254, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3254/1045-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 сентябрь,
24/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 17 сентябрдаги 24/2-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«3. Кенгаш ва бошқарув аъзолари ўз фаолиятини виждонан, оқилона, банк ва унинг акциядорлари манфаатлари ҳамда мақсадларига эришишни кўзлаб амалга ошириши, шунингдек масъулиятни ҳис қилган ҳолда жавобгарликни ва жонкуярликни намоён қилиши ҳамда содиқлик билан хизмат қилиши лозим.
Кенгаш ва бошқарув аъзоларининг ўз фаолиятини виждонан ва оқилона амалга оширишига, масъулиятни ҳис қилган ҳолда жавобгарликни ва жонкуярликни намоён қилишига қуйидагилар киради:»;
«Кенгаш ва бошқарув аъзоларининг ўз фаолиятини банк ва унинг акциядорлари манфаатлари ҳамда мақсадларига эришишни кўзлаб амалга оширишига ҳамда содиқлик билан хизмат қилишига қуйидагилар киради:».
5. 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қўмиталарнинг таркиби, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилашда ҳар бир қўмита зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олиниши лозим.».
6. 15-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Кенгаш қўмиталарнинг мустақил ва холис фаолият юритишини таъминлаши зарур.
Кенгаш қўмиталар фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда ваколатларнинг мувозанатли тақсимланишига эришиш мақсадида банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган даврийликда қўмиталар таркибини қайта кўриб чиқиши, шу жумладан уларнинг аъзолари ва раисларини ротация қилиш масаласини кўриб чиқиши керак.».
«16. Ички назорат тизимини самарали ташкил этиш мақсадида кенгаш аудит қўмитасини ташкил этиши зарур. Қўмитанинг кўпчилик аъзолари банкка алоқадор шахслар бўлмаслиги керак, бундан уларнинг кенгашдаги аъзолиги мустасно. Аудит қўмитасининг раиси кенгашнинг мустақил аъзоси бўлиши ва кенгаш раиси бўлмаслиги лозим.».
«Кенгаш таваккалчиликларни бошқариш қўмитасини банкнинг таваккалчиликлар соҳаси (риск-проифили), фаолиятининг кўлами ҳамда мураккаблигини инобатга олган ҳолда ташкил этиши мумкин, бунда мазкур қўмитани ташкил этиш тизимли аҳамиятга молик банклар учун мажбурий ҳисобланади. Мазкур қўмитанинг (агар ташкил этилган бўлса) кўпчилик аъзолари банкка алоқадор шахслар бўлмаслиги керак, бундан уларнинг кенгашдаги аъзолиги мустасно. Таваккалчиликларни бошқариш қўмитасининг раиси кенгашнинг мустақил аъзоси бўлиши ва кенгаш раиси бўлмаслиги лозим.».
9. Қуйидаги мазмундаги 81-боб билан тўлдирилсин:
«81-боб. Раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва ривожлантириш
501. Банкларда раҳбар ходимлар, шу жумладан кенгаш, бошқарув аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар лавозимлари бўйича кадрлар захирасини шакллантириш ва ривожлантириш режаси (бундан буён матнда кадрлар захираси режаси деб юритилади) ишлаб чиқилиши лозим.
502. Кадрлар захираси режаси банк бошқарувининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида кенгаш, бошқарув ва муҳим аҳамиятга эга ходимлар ва (ёки) бошқа раҳбарлик лавозимлари учун салоҳиятли номзодларни аввалдан аниқлаш, шунингдек мазкур номзодларни ва ушбу лавозимларда амалда фаолият юритаётган раҳбар ходимларнинг кўникмаларини ривожлантириш ва доимий равишда баҳолашга оид тартибларни ўз ичига олиши керак.
503. Кадрлар захираси режаси кенгаш томонидан тасдиқланади.
Кадрлар захираси режаси бир йилда камида бир маротаба ва (ёки) банкнинг стратегиясида, ташкилий тузилмасида, унинг раҳбар ходимлари таркиби ёки лавозимларга қўйиладиган малака талабларида сезиларли ўзгаришлар юз берганда қайта кўриб чиқилиши ва заруратга кўра янгиланиши лозим.
Кенгаш кадрлар захираси режаси ишлаб чиқилишига ва самарали амалга оширилишини таъминлашга ҳамда унинг устидан назоратни амалга оширишга масъул ҳисобланади.
504. Кадрлар захираси режаси камида қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
ҳар бир раҳбарлик лавозими бўйича зарур билим, тажриба, компетенциялар ва малака талаблари таснифи ҳамда ушбу лавозимлар учун номзодларни аниқлаш, уларни баҳолаш ҳамда банкнинг стратегик мақсадлари ва фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда раҳбарлик лавозимларига номзодларнинг мувозанатли таркибини таъминлаш мезонлари;
раҳбарлик лавозимлари учун номзодларни ҳамда ушбу лавозимларни эгаллаб турган раҳбар ходимларни доимий ривожлантириш, шунингдек уларнинг салоҳияти ва тегишли лавозим талабларига мувофиқлигини даврий (бир йилда камида бир маротаба) баҳолаб бориш бўйича чора-тадбирлар;
кутилмаган ҳолатлар рўй берганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар.
505. Кутилмаган ҳолатлар деганда раҳбар ходимлар лавозимни тарк этиши ёки ўз вазифаларини бажариш имкониятини йўқотиши ёхуд бошқа олдиндан билиш (тахмин қилиш) имконияти бўлмаган ҳолатлар тушунилади. Бунда вакант лавозимлар имкон қадар қисқа муддатларда тўлдирилиши лозим.».
«корпоратив бошқарувга оид ички меъёрий ҳужжатлари: одоб-ахлоқ қоидалари (стандартлари, кодекси ва бошқалар), маълумотларни ошкор қилиш бўйича банк сиёсати, банкнинг дивидендлар тўлаш сиёсати, шунингдек, кенгаш, бошқарув аъзолари ҳамда банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимларини мукофотлаш сиёсати ва бошқалар;»;
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«банк фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сезиларли таваккалчиликлар ва уларни бошқариш бўйича асосий чоралар тўғрисидаги маълумотлар;
йиллик ҳисобот якунлари бўйича кенгаш ва бошқарувнинг ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумотлар;»;