toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 9 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3951]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор С. МУРОДОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 сентябрь,
01/07-7-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2026 йил 19 сентябрдаги 01/07-7-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2022 йил 6 июндаги 170-сон «Майдони 2000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғида (рўйхат рақами 3372, 2022 йил 28 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/3372/0575-сон):
номи ва 1-банддаги «2000» рақами «5000» рақами билан алмаштирилсин;
номи, муқаддима, 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «2000» рақами «5000» рақами билан алмаштирилсин;
4-банддан «ёки Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг қарорларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8-банднинг бешинчи хатбошисидан «, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошисидаги «2000» рақами «5000» рақами билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошисидан «, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
илова белгиси ҳамда номидаги «2000» рақами «5000» рақами билан алмаштирилсин;
«1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «2000» рақами «5000» рақами билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2024 йил 13 февралдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 3503, 2024 йил 18 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2024 й., 10/24/3503/0239-сон) билан тасдиқланган Майдони 2000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидан «ёки Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг қарорларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2025 йил 17 июндаги 01/07-14/43-сон буйруғи (рўйхат рақами 3644, 2025 йил 7 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/3644/0573-сон) билан тасдиқланган Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомда:
4-банддан «ёки Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг қарорларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8-банднинг бешинчи хатбошисидан ва 10-банднинг бешинчи хатбошисидан «, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2026 й., 10/26/3951/1017-сон)