08.11.2005 йилдаги ПФ-3678-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 08.11.2005 йилдаги ПФ-3678-сон
Date of entry into force
08.11.2005
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақил телерадио каналларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш, очиқ фуқаролик жамиятини барпо этиш, одамлар онгида демократик қадриятларни шакллантиришда мустақил оммавий ахборот воситаларини, энг аввало, алоҳида аҳамиятга эга бўлган телерадиоэшиттириш фаолиятини ривожлантириш Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда телерадиоэшиттириш соҳаси 50 та телестудия, 13 та радиостанция, 36 та кабелли телевидение студияларидан иборат давлат ва нодавлат электрон оммавий ахборот воситаларини ўзига қамраб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон телерадиокомпанияси республикадаги телерадиоэшиттириш тизимининг энг йирик субъекти бўлиб, унда ҳозир олти мингга яқин журналист, бошқа ижодий ва техник ходимлар меҳнат қилмоқда. Компания ўз кўрсатув ва эшиттиришларини тўртта теле ва тўртта радиоканал орқали республика ҳудудининг 98 фоизига тарқатади, кўрсатув ва эшиттиришларнинг ўртача бир кунлик ҳажми 54 ва 93,2 соатни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда кўрилган чора-тадбирлар натижасида телерадиоэшиттириш тизими мукаммал ва замонавий ишлаб чиқариш-техника базасига эга бўлди. Энг янги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда телерадио дастурларини тарқатиш тармоғининг қабул қилиш-узатиш тизимларини реконструкция қилиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Телерадио кўрсатувлари ва эшиттиришларини ишлаб чиқариш ҳамда шакллантириш жараёнига замонавий рақамли ускуналар ва медиатехнологиялар тадбиқ этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг фаолияти ҳали замонавий талаб ва андозаларга тўла жавоб беради, деб бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон телерадиокомпаниясини бошқаришнинг мавжуд тизими, бошқарув тузилмаларидаги бир-бирини такрорлаш ва параллелизм, телерадиоканалларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатдан мустақил эмаслиги телерадиоиндустрия бозорини ривожлантиришга, ғоя ва дастурларнинг ижобий рақобатига тўсиқ бўлмоқда. Молиялаштириш тизимининг марказлаштирилгани, телерадиоэшиттириш соҳаси мутахассисларининг ижодий ва техник хизматларига янги дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга жамоалар қўшган аниқ ҳиссасини ҳисобга олмай туриб, ҳақ тўланаётгани Ўзбекистон телерадиокомпанияси журналистлари ва бошқа ходимларининг юқори унум билан, ижодий ташаббус ва фаоллик кўрсатиб меҳнат қилишига йўл бермаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон телерадиокомпанияси, аввало, унинг ҳудудий бўлинмалари кўрсатув ҳамда эшиттиришларининг профессионал даражаси, ғоявий-бадиий савияси ва сифати ҳамон пастлигича қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мавжуд шарт-шароитлар телерадиожурналистларнинг мамлакатда ва жаҳонда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга ўз вақтида ва тезкорлик билан эътибор қаратиш борасидаги фаолиятнинг янада сустлашувига олиб келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақил телерадио каналларини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳоли ҳамда жамиятнинг ҳар томонлама ва холис ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини қондиришда мамлакатимизнинг электрон оммавий ахборот воситалари ролини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Молия вазирлигининг Ўзбекистон телерадиокомпаниясини Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (Ўзбекистон МТРК) этиб қайта ташкил қилиш ва унинг таркибига қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон» телеканали ва «Ўзбекистон» радиоканали негизида ташкил қилинадиган «Oʼzbekiston» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Спорт» телеканали негизида ташкил қилинадиган «Sроrt» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4909-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент» телеканали ва «Дўстлик» радиоканали негизида ташкил қилинадиган «Toshkent» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Республика телемаркази», «Республика радио ва овоз ёзиш уйи», «Нукус телерадиомаркази» корхоналари негизида ташкил қилинадиган «Respublika teleradiomarkazi» давлат унитар корхонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбектелефильм» студияси негизида ташкил қилинадиган «Oʼzbektelefilm» давлат унитар корхонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят телерадиокомпаниялари, шунингдек бошқа ижодий, ишлаб чиқариш-техника бўлинмаларини, 1-иловага* мувофиқ киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини, шунингдек чет эл жамоатчилигини Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида рўй бераётган, ҳуқуқий демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини шакллантириш, мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган демократик ўзгаришлар тўғрисида кенг хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг таълим ва маданий савиясини ошириш, миллий анъаналарни, тарихий ва маънавий меросни сақлаб қолиш, фуқароларнинг онгида демократик қадриятларни шакллантириш, ёшлар ва ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган теле- ва радиодастурлар сифатини, профессионал ва бадиий даражасини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон МТРК телерадиоканаллари, таркибий бўлинмалари фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини, ахборот хизматлари бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш, теле-радио кўрсатув ва эшиттиришларини ташкил қилиш жараёнига бозор механизмларини тадбиқ этиш, ушбу соҳага мамлакатимиз ҳамда чет эл корхоналари, ташкилотлари ва молия институтларининг сармояларини жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий талаблар ҳамда стандартларга мувофиқ техника базасини янада ривожлантириш, телерадиодастурлар тайёрлашга ахборот, компьютер ва медиатехнологияларни жорий этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон МТРК бўлинмалари ижодий ва техник ходимларининг касб маҳоратини такомиллаштириш, ижодий фаоллигини ошириш мақсадида уларни самарали қайта тайёрлаш, малакасини ошириш учун зарур ташкилий шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва нодавлат хорижий телерадиокомпаниялар, ахборот агентликлари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан телерадиоэшиттириш соҳасида ахборот алмашиш бўйича самарали халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан ташкил қилинган маъмурий, ижодий (телерадиоканаллар), ишлаб чиқариш-техник ва хўжалик тузилмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар телерадиокомпаниялари юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган мустақил корхона ва ташкилотлар сифатида Ўзбекистон МТРК таркибига киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон МТРК таркибига кирган давлат унитар корхоналарининг фаолияти давлат бюджети маблағлари, ҳомийлар ва реклама маблағлари, шунингдек, қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси телевидение ва радиода реклама учун бериладиган вақтнинг (кўрсатув ва эшиттиришнинг ҳар бир соати учун 10 фоизигача) пул қўйиладиган нормаларини, шунингдек уни тарқатиш тартибини белгилаб берадиган қонун ҳужжатлари талабларининг телерадиоканаллар, ўзига қарашли ташкилот ва корхоналар томонидан сўзсиз бажарилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» телеканали ва «Ёшлар» радиоканали негизида «Yoshlar» телерадиоканали» акциядорлик жамияти ташкил қилинсин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4909-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Yoshlar» телерадиоканали» акциядорлик жамияти акцияларининг 50 фоизи давлат улуши, қолган 50 фоизи эса Ўзбекистон ёшлар иттифоқи улуши ҳисобланади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ПФ-5191-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 982-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Yoshlar» телерадиоканали» АЖда акцияларнинг давлат улушини бошқариш ҳуқуқи Ўзбекистон МТРКга топширилади;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4909-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ПФ-5191-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 982-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Yoshlar» телерадиоканали» АЖни бюджетдан молиялаштиришни камайтириш ва ўзини-ўзи тўла таъминлашга ўтказиш 2010 йилгача (ҳар йили — 20%дан) босқичма-босқич амалга ошириб борилади, мазкур даврда фақат давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган корхоналар, муассаса ва ташкилотларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар сақлаб қолинади.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4909-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг ушбу Фармон 2-бандида белгиланган энг муҳим вазифалари билан бир қаторда қуйидагилар асосий устувор йўналишлар этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Oʼzbekiston» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсати соҳасидаги энг муҳим қарорлари, мамлакатни демократлаштириш, янгилаш ва модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган, ҳуқуқий демократик давлатни, очиқ фуқаролик жамиятини шакллантиришга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга йўналтирилган ислоҳотлардан мамлакат аҳолиси, шунингдек чет эл жамоатчилигини ҳар томонлама ва холис хабардор қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумиллий аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-сиёсий ва социал муаммолар — иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, фермерлар ҳаракати, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ҳамда ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларини ривожлантириш масалаларини кенг ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг таълим даражасини, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим йўналишлари бўйича уларнинг ўз фикрини баён қилиши билан боғлиқ муаммоларни кенг муҳокама қилиш, теле- ва радиодастурлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқимизнинг бой маданий ва маънавий меросини сақлаб қолишга, фольклор-этнографик анъаналарни ривожлантиришга, миллий ҳамда жаҳон адабиёти, мусиқаси, театри, киноси, тасвирий санъатининг энг яхши намуналари билан таништиришга қаратилган муҳим ижтимоий, гуманитар-маърифий телекўрсатув ва радиоэшиттиришларини ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Sport» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришга, мамлакатимиз ва чет эллардаги муҳим спорт тадбирларини, республикамиз спортчиларининг ютуқларини ёритишга йўналтирилган телерадио кўрсатув ва эшиттиришларини тайёрлаш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш, болалар спорти ва оилавий спортни оммавий равишда ривожлантириш, жамиятдаги барча ижтимоий гуруҳларнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, дам олишнинг фаол ва ижтимоий фойдали шаклларини ташкил қилиш, оммавий равишда ривожлантиришга, миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини қайта тиклаш ҳамда ривожлантиришга бағишланган теле- ва радиодастурларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий телерадиокомпанияларнинг энг яхши дастурларини, шу жумладан жаҳон спорти, олимпия ҳаракати тарихига, халқаро спорт ташкилотлари фаолиятига бағишланган дастурларини олиб кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларини тўғридан-тўғри трансляция қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Toshkent» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон пойтахти ва Тошкент вилоятининг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётини, бу ерда содир бўлаётган ижтимоий аҳамиятга молик бошқа катта воқеалар ва тадбирларни ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ҳокимият ва ўзини-ўзи бошқариш органларининг мамлакат пойтахтини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим муаммоларини ҳал этиш, фуқароларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини самарали ташкил қилиш масалаларига бағишланган дастурлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг кўп миллатли аҳолиси манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-гуманитар, ўқув, маданий-маърифий кўрсатув ва эшиттиришларини ташкил қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Yoshlar» телерадиоканали» акциядорлик жамияти учун:
(5-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4909-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни демократик янгилаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнларида ёшларнинг иштирокини кенг ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умуминсоний қадриятларни тарғиб қилиш, йигит ва қизларни халқимизнинг тарихий анъаналари, маънавий қадриятлари, миллий маданиятимиз ва жаҳон цивилизациясининг илғор ютуқлари асосида маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, маърифатли, билимли ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз замонавий ёшларининг ички маънавий дунёсини намоён этишга йўналтирилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ёш авлоднинг фаол ҳаётий позициясини шакллантиришга қаратилган республика ва халқаро миқёсдаги турли теле-, радиофестивалларни ташкил қилиш.
(5-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ПФ-5191-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 982-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон МТРКнинг асосий вазифаларини, шунингдек телерадиоканаллар ўртасида теле-, радиомаҳсулот сифатини, бадиий ва профессионал савиясини оширишга, аҳолининг хилма-хил ва ишончли ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган дастурлар ва ижодий ғояларнинг соғлом рақобатини ривожлантириш заруратини ҳисобга олган ҳолда, ушбу бандда кўрсатилган устувор йўналишларини муттасил чуқурлаштириб, кенгайтириб ва янгилаб бориш Ўзбекистон МТРКнинг энг муҳим вазифаси деб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Respublika teleradiomarkazi» давлат унитар корхонаси давлат мулки ҳисобланувчи ва телерадиотузилмаларга шартнома асосида берилувчи телерадиомаҳсулот ишлаб чиқариш воситалари, энерготаъминот объектлари, узатиш қурилмалари Ўзбекистон МТРКнинг бино ва муҳандислик-техник иншоотларининг асосий фондига эгалик қилувчи ташкилот ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар «Respublika teleradiomarkazi» давлат унитар корхонасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон телерадиоташкилотларига, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, теле-, радиомаҳсулот ишлаб чиқариш ва эфирга тайёрлаш бўйича, шу жумладан йўлдош тизимларидан, кўчма телевидение ва радиостанциялардан фойдаланган ҳолда шартнома асосида техник, технологик, сервис ва бошқа хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадиомаҳсулот ишлаб чиқариш жараёнига дастурларнинг бадиий савияси ва сифати юқори бўлишини таъминлайдиган замонавий ахборот, компьютер ва медиатехнологияларни тадбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телерадиомаҳсулотлар ишлаб чиқариш моддий-техника базаси, воситалари, узатиш қурилмалари, бинолар ва антенна иншоотларидан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, модернизациялаш ва янада ривожлантириш, уларни энергия билан узлуксиз таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, янги ташкил этилаётган телерадиоканаллар, ижодий бўлинмалар ихтиёрига таҳририят ишини ташкил этиш учун зарур бўлган оргтехника, мебель анжомлари ва бошқа мулк берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4909-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон МТРК раисига, зарур ҳолларда, компания ва тобе ташкилотларнинг ташкилий тузилмасига Ўзбекистон МТРК тизимидаги ходимларнинг чекланган сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 апрелдаги ПФ-4532-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 198-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт вазирлиги (У. Розиқулов), Молия вазирлиги (С. Раҳимов), Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (М. Асқаров) билан биргаликда икки ҳафта муддатда ушбу Фармон талабларига мувофиқ Ўзбекистон телерадиокомпаниясини қайта ташкил этиш ва унинг негизида мустақил телерадиотузилмалар ташкил қилиш Дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон телерадиокомпаниясини қайта ташкил этиш жараёнида телерадиоэшиттириш тизимининг узлуксиз ва сифатли фаолият кўрсатишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон телерадиокомпаниясини қайта ташкил этиш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (А. Азизхўжаев), Молия вазирлиги (С. Раҳимов) билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон телерадиокомпанияси таркибидаги бадиий жамоаларни 4-иловага* мувофиқ меҳнат ҳақи фонди билан бирга белгиланган тартибда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфига ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*4-илова рус тилидаги матнда берилган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (А. Азизхўжаев) вазирлик тизимида Ўзбекистон МТРК томонидан ўтказиладиган бадиий жамоалардан иборат Ижодий уюшма ташкил этсин, уларнинг таркиби, ижодий фаолият йўналиши сақлаб қолинсин ва тўлақонли фаолият юритиши учун шарт-шароитлар яратилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон МТРК билан биргаликда Ижодий уюшма ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўртасида ижодий ҳамкорликнинг узоқ муддатли дастури ва ҳар йили тузиладиган шартномалар асосида ушбу Фармоннинг 8-бандида кўрсатилган ижодий жамоаларнинг теле-, радиоканаллардаги чиқишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (М. Асқаров) Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг тақсимот балансларини тайёрласин ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг янги ташкил этиладиган давлат унитар корхоналарига белгиланган тартибда мулкни топшириш-қабул қилиш ишларини амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассислар йиғилишини ўтказиб, мулкни инвентаризация қилсин ва ташкил этилаётган «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти низом жамғармасини қонунда белгиланган тартибда шакллантирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Молия вазирлиги (С. Раҳимов), Иқтисодиёт вазирлиги (У. Розиқулов) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини ва унга қарашли тузилмаларни молиялаштириш тартиби ва сметасига, шунингдек ушбу Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда унинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва модернизация қилиш инвестиция дастурларига тегишли ўзгартишлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 2010 йил 1 январигача бўлган давр мобайнида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар даромад солиғидан, шунингдек импорт қилинадиган ускуна ва материалларга божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин, бўшайдиган маблағлар уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги (С. Раҳимов) мазкур имтиёзлар берилиши натижасида олинадиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ижтимоий тараққиётида телевидение ва радионинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 7 майдаги ПФ–1462-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев) бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу Фармондан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари бўйича қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 8 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-3678-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 45-сон, 338-модда; 2009 й., 19-20-сон, 234-модда; 2013 й., 15-сон, 198-модда, 45-сон, 584-модда; 2014 й., 15-сон, 162-модда; 2017 й., 1-сон, 8-модда, 2-сон, 25-модда, 37-сон, 982-модда; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)